3-мавзу: Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш Режа: 1


Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш



Download 42,42 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi42,42 Kb.
#146210
1   2   3
Bog'liq
3 мавзу

Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш. Халқ қабулхоналарининг барча ҳудудларда иш бошлагани, халқ билан кенг миқёсда мулоқот олиб борилаётгани давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ри­вожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш.
Мамлакатимизда жамоатчилик назоратига конституциявий мақом берилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки, жумладан, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши жамоатчилик назоратининг шакл­ланиши ва ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бир томондан, жамоатчилик назоратининг ривож­ланиши фуқаролик жамиятининг ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилса, иккинчи томондан, фуқаролик жамияти ривожланиб боргани сари жамоатчилик назорати учун кенгроқ имконият ва истиқболлар пайдо бўлади.
Жамоатчилик назоратининг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг мавжуд қонунларга мослигини текширишдан иборат. Жамоатчилик назо­ратининг субъектлари касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, маҳалла ва бошқа жамоат бирлашмалари ҳисобланади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатлари бир томондан фуқаролик жамияти институтларининг давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат шаклида бўлса, иккинчи томондан улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ижтимоий шериклик шаклида ҳам бўлади. Бу икки шаклни танганинг икки томонига ўхшатиш мумкин.
Ижтимоий шериклик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги муносабатларнинг янги шакли бўлиб, у ривожланган мамлакатларда XX асрнинг биринчи ярмида вужудга келди. Инсоният тарихида қилинган энг улкан ижтимоий ихтиролардан бири ижтимоий шерикликдир. Бу ихтиро кашф этилгунига қадар инсоният тарихида исён ва қўзғолонлар, ижтимоий таранглик ва қонли оқибатлар билан тугаган ларзалар тез-тез юз бериб турди. Ижтимоий шериклик назариясининг вужудга келиши ва ижтимоий амалиётга татбиқ этилиши ларзаларни кескин камайишини таъминлади. Инсоният тарихида ана шундай буюк роль ўйнаган назария мустақиллик қўлга киритилганидан кейин Ўзбекистонда ҳам жамият ҳаётига кенг татбиқ этила бошлади. У ҳаётга нафақат татбиқ этилди, балки унинг назарий асослари бойитилди ва амалий жиҳатлари ривожлантирилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Конунида ижти­моий шерикликнинг субъектлари ва мақсадлари қуйидагича таърифланган: «Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир».
Ижтимоий шериклик мафкураси синфий зиддиятларни юмшатиш, манфаатларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган мафкура эди. Бу мафкуранинг келиб чиқишига асосий сабаб меҳнат соҳасидаги муносабатлар бўлиб, бу мафкура биринчи навбатда, меҳнат муносабатларини тартибга солиш мақсадида яратилди. Ижтимоий шериклик йўлини танлаган мамлакатларда синфий зиддиятлар туфайли келиб чиқадиган ижтимоий ларзалар сони кескин камайди, жамият тараққиёти учун кенгроқ имкониятлар яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунида дав­лат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий шериклик субъектлари сифатида белгилаб қўйилган.
Фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик фикрини ифодалайди, жамоатчилик назоратини амалга оширади. Жамоатчилик назоратининг мавжудлиги демократик давлатнинг асосий белгиси саналади. Бир томондан, жамоатчилик назорати давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилса, иккинчи томондан, фуқароларни давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш механизми вазифасини ўтайди.
Жамоатчилик назорати қуйидагиларда намоён бўлади:
- давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш (ҳар бир фуқаро давлат идорасининг ҳужжати билан бемалол танишиши мумкин, фуқароларнинг мурожаатлари дарҳол кўриб чиқилиши ва уларга зудлик билан жавоб берилиши лозим);
- давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органларига юбориладиган петициялар;
- давлат ва жамият ишларида фуқароларнинг бевосита қатнашиши (асосан маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти орқали амалга оширилади);
- давлат сиёсатига таъсир ўтказувчи илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, илмий экспертизани амалга ошириш, таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш, публицистик асарлар чоп этиш, ижтимоий аудит);
- журналистик текширув;
- қонун лойиҳалари ва давлат ҳаётига оид муҳим масалаларни ошкора муҳокама қилиш;
- қонунчилик ташаббуси билан чиқиш (унга кўра фуқаролар қонун лойиҳасини тегишли субъектларга тавсия этиш ҳуқуқига эга).
Жамоатчилик назорати жамиятдаги иллатларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади, мавжуд ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, жамоатчилик назоратининг самарадорлигини оширишда оммавий ахборот воситалари муҳимўрин тутади. Шунинг учун Ҳаракатлар стратегиясида оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилган. Оммавий ахборот воситалари демократия ва сўз эркинлигининг ўзига хос ўлчови, кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари демократик тараққиётни рағбатлантиради ва мустаҳкамлайди. Оммавий ахборот воситалари эркин ва мустақил бўлган тақдирдагина ижтимоий-сиёсий жараёнлар тўғрисидаги ҳақиқат ифода этилиши мумкин. Бинобарин,оммавий ахборот воситалари эркинлигини кафолатлаш ва шу орқали муаммоларни кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиш, одамларнинг эркин фикр билдиришлари учун кенг йўл очиб бериш жамиятни эркинлаштиришнинг асосий тамойилларидан биридир. Оммавий ахборот воситалари том маьнода «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилмас экан, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари каби таъсирчан кучга айланмас экан, демократик ислоҳотларнинг кечиши қийинлашади.
Таъкидлаш жоизки, сўз эркинлигини бўғаётган давлат ўз илдизига болта ураётган, хавф-хатардан огоҳ этадиган жарчининг овозини бўғаётган, ўзини фикрсизлик, турғунлик ўпқонига - таназзулга судраётган бўлади. Демократик тузум эса халқнинг фикрига таянади, халқдан ҳимоя топади. Огоҳлангирувчи тизим сифатида улар жамиятдаги иллатлардан хабар берувчи, муаммоларни дадил кўтариб чиқиб, уларнинг турли ечимларини таклиф қилувчи қудратли кучга айланган. Бу тузумда оммавий ахборот воситалари, бир томондан, мунозаралар юритиладиган минбар бўлса, иккинчи томондан, фуқаролар учун холис ахборот олиш манбаи бўлиб хизмат килади.
Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар қилинди. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида», «Журналистларнинг касбига доир фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» қонунлар қабул қилинди. Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази, Миллий матбуот маркази, Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилди. Бошқача айтганда, республикамизда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг зарур ҳуқуқий базаси ва уларни эркинлаштириш учун шарт-шароитлар яратилган.
Ҳаракатлар стратегиясида маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолиятининг сама­радорлигини оширишга алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 февралда имзоланган Фармонида маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган.


1Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: «Ўзбекистон», 2014 йил. 8-бет.

2Ислом Каримов. Бош мақсадимиз - кенг кўламли нслоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. -Т.: «Ўзбекистон», 2013. 57-бет.



3Шавкат Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва ннсон манфаатларнни таъминлаш - юрт тараккмёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг сайланпш Президента Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килингаиииииг 24 йиллигига багиш­ланган тантанали маросимдаги маърузаси.

Download 42,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish