3-мавзу. Бошқарув психологияси фанининг методлари



Download 144,82 Kb.
bet5/6
Sana20.07.2022
Hajmi144,82 Kb.
#831130
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу.Бошқариш психол

2.Орфографик метод. Одатда биографик маълумотлар бир неча манбаларни таҳлил қилиш орқали тўпланиши мулжалланган бўлиб, шахснинг автобиографияси, унга берилган тавсифнома, деворий газета, маҳаллий матбуотлардаги муассасаларининг ҳужжатлари, бадиий хусусиятли маълумотнома кабилардаги субъектга тааллуқли психологик жабхалари умумлаштирилади. Умумлаштирилган маълумотлар асосида раҳбар ўз қўл остидаги тобе ходимлар, кичик бўғиндаги раҳбарлар юзасидан ғоялар банкини тузади. Уларга асосланган ҳолда турли соҳа бўйича резерв раҳбарлар рўйхатини тузиш, оддий ходимлар хизмати, салоҳияти, юксак курсаткичи мезонларига суянган тарзда моддий ва маънавий рағбатлантириш ишлари йўлга қуйилиши мумкин. Бу борада таваллуд кунига багишаанган кечалар зарур маълумотлар тўплашга муҳим имконият яратади.
Умуман олиб қаралганда биография методи раҳбарлар ва тобе кишилар тўғрисида муайян маълумотлар йигишга хизмат киладиган эмпирик методлар таркибига кирадиган услуб ҳисобланади. Худди шу боисдан ундан ҳам раҳбар кадрларнинг, ҳам хизматчиларнинг психологик хусусиятлари тугрисида фактик материалларга асосланган маълумотлар тўплаш имконияти мавжуд булиб, статистик ҳисоблашга берилувчан миқдорлар орқали сифат таҳлили амалга оширилади.
3.Раҳбарнинг иш шароитини баён қилиш (ифодалаб бериш) методи. Муассаса ёки ташқилот тўғрисидаги маълумотларни мужассамлаштирган психологик ҳолатлар мажмуаси раҳбар кадрнинг ўз иш (хизмат) шароитига нисбатан муносабатида ўз ифодасини топади. Баёний хусусиятли фактик маълумот, субъектнинг жисмларга, унинг қуршовидаги ходимларига, фаолиятига бўлган ҳис-туйғулари, кечинмалари тўғрисида муайян психологик материал тўплашга шароит яратиб беради. Ушбу жараёнда қуйидаги психологик ҳодисалар юзасидан ҳам ички, ҳам ташқи мотивларга асосланган мулоҳазалар иерархик тарзда баён қилиниши муайян хулоса чиқаришга замон ҳозирлайди:

  1. раҳбарнинг касбига нисбатан ички муносабати унинг овоз тони, суръати, жарангдорлиги атрибутларига асосланиб ифодаланса, демак ғурур, фахр туйғу қатъий эканлигини англатиб туради;

  2. раҳбар мулоҳазаларида ишонч, истиқболга нисбатан эзгу ният аломатлари акс этиб турса, у ҳолда мехнати ёки фаолиятидан қониқиш ҳисси мавжудлигини билдиради, бинобарин, такомиллаштириш, техник жихозлаш мақсади заруриятлигини тан олиш ҳодисаси ҳукм суришидан далолат беради;

  3. праксик ҳислар (мехнатдан лаззатланиш) фақат раҳбарга, яъни эгосубъектга эгоцентристик муносабатни акс эттирмаслиги лозим, чунки умумиятга мулжалланган умумий психологик ҳолат якка шахс билан чекланмаслиги шарт ва ҳоказо.

Раҳбар иш шароитининг объектив ва субъектив томонлари юзасидан билдирилган мулоҳазалар оқилона бўлса, унинг ижтимоий-психологик хусусиятларига мааллуқли маълумотларни тўплаш имконияти туғилади. Шахснинг ҳар хил таркибларига алоқадор психологик материаллар бўйича фикр юритишга негиз ҳозирлайдиган муайян қатъийлик даражасидаги тавсифномани олишга муваффақ бўлинади.
4.Менежмент психологиясининг тамойиллари ва усуллари. Менежмент психологиясининг тамойиллари бу бошқарув функцияларини амалга ошириш бўйича менежерларнинг асосий ғоялари, психологик қонуниятлари ва хатти-ҳаракатлари қоидаларидир. Менежмент психологиясининг асосий тамойиллари қуйидагилардир:
1. Бошқарув инсон турмушининг ажралмас қисмидир. Бошқарувсиз инсонларнинг биргаликдаги фаолияти амалга ошиши мутлақо мумкин эмас. Бошқарув инсонларнинг кучли психологик фазилатларини самарали амалга ошириш, заифларни эса бартараф қилиш имконини беради.
2. Маданий ва тарихий анъаналар таъсири остидаги бошқарув барча мамлакатлар раҳбарларининг психологиясига чуқур кириб, бунда улар асосан бир хил вазифалар ва функцияларни бажарадилар.
3. Ҳар қандай ташкилот барча ишчиларни бирлаштирадиган оддий ва аниқ мақсадларга муҳтож бўлади. Шу муносабат билан, менежмент психологиясининг вазифаси жамоада барча ходимларни иттифоқчиларга айлантира оладиган қадриятлар ва мотивлар тизимини ўрнатишдан иборатдир.
4. Менежмент психологиясининг вазифаси жамоага ва унинг ҳар бир аъзосига ўз қобилиятларини ўстириш, шахсий хислатларини яхшилаш ва эҳтиёжларни тўлиқ қондириш имкониятини беришдир.
5. Ҳар бир ходимнинг ишни бажариши шахсий интизом ва тайинланган иш учун масъулиятга асосланган бўлиши лозим; у ўз вазифаларини аниқ тасаввур этиши ва умумий иш учун қўшган шахсий ҳиссасини баҳолаш имкониятига эга бўлиши керак.

Download 144,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish