3-Мавзу. Ахборот тизимларидаги жараёнлар ва уларни таркиби, маълумотлар базаси тушунчаси ва уни тузилмаси
Режа 1. Ахборот тизимлари тузилмаси, уларнинг ташкил этувчи элементлари.
2. Ахборот тизимларидаги асосий жараёнлар.
3. Ахборот тизимларини яратиш босқичлари.
4. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари.
5. Маълумотлар базаси тушунчаси ва уни тузилмаси.
Ахборот тизими тушунчаси «Тизим» деганда, бир вақтнинг ўзида хам ягона, яхлит деб қараладиган ҳар қандай объект, хам қўйилган мақсадларга эришиш манфаатларида бирлаштирилган турли элементлар мажмуи тушунилади. Маълумки, бугунги кунда кўплаб турли хил тизимлар яратилган бўлиб, улар ўз таркиби ва бош мақсадлари бўйича бир-биридан фаркланади. Масалан, қуйидаги жадвалда бир неча тизимларга намуналар келтирилган.
«Тизим» тушунчаси кенг тарқалган ва жуда кўплаб маъноларда кўлланилади. Ахборот тизимларига нисбатан қўлланилганда аксарият ҳолларда техник воситалар ва дастурлар тўплами назарда тутилади. Компьютернинг фақат аппарат қисмини тизим деб аташ мумкин. Муайян амалий вазифаларни бажариш учун хужжатларни юритиш ва ҳисоб-китобларни бошкариш жараёнлари билан тўлдирилган кўплаб дастурларни хам тизим деб хисоблаш мумкин.
Ҳар бир тизим тўрт асосий кисмдан иборат:
• киритиш;
• ишлов бериш;
• чикариш;
• тескари алока.
Ахборот тизимининг мақсади - муайян профессионал фаолият билан боғлиқ бўлган профессионал ахборот ишлаб чиқариш. Ахборот тизимлари ҳар қандай соҳадаги вазифаларни хал қилиш жараёнида зарур бўладиган ахборотни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш, чикариб беришни таъминлайди.
Ахборот тизими- қўйилган мақсадларга эришиш йўлида ахборотни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш ва чиқаришда фойдаланиладиган воситалар, усуллар ва ходимларнинг ўзаро боғлиқ мажмуи.
Бугунги кундаги замонавий ахборот тизими тушунчаси ахборотга ишлов беришнинг асосий техник воситаси сифатида шахсий компьютерлардан фойдаланишни кўзда тутади. Иирик ташкилотларда шахсий компьютерлар билан бир қаторда ахборот тизимининг техник базаси таркибига мэйнфрейм ёки суперэлектрон ҳисоблаш машиналари кириши мумкин. Бундан ташқари, агар ишлаб чиқарилаётган ахборот фойдаланувчиси бўлган ва усиз бу ахборотни олиш ва такдим этиш мумкин бўлмаган одамнинг роли ҳисобга олинмас экан, ахборот тизими техникавий тимсолининг ўзи ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади.
Ташкилот деганда, умумий максадлар йўлида бирлашган ва умумий моддий ҳамда молиявий воситалардан моддий ва ахборот маҳсулотларини ҳамда хизматларини ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган одамлар ҳамжамияти тушунилади. Матнда икки сўз - «ташкилот» ва «фирма» сўзлари тенг маъноларда қўлланилади.
Компьютерлар ва ахборот тизимлари ўртасида фарк мавжудлиги равшандир. Компьютерлар ихтисослашган дастурий воситалар билан жиҳозланган бўлиб, ахборот тизимлари учун техникавий база ва восита хисобланади.
Компьютерлар ва телекоммуникациялар билан иш олиб борадиган ходимлар ҳар кандай ахборот тизимининг мажбурий таркиби хисобланади.
Ахборот тизимларининг кўлланиш сохалари турли-тумандир. Шунингдек, хар бир тизимга хос бўлган хусусиятлар ва ўзига хосликлар ҳам турли-тумандир. Муайян ахборот тизимининг хусусиятлари мажмуини белгиловчи кўплаб омиллар орасида учта асосий омилни ажратиб кўрсатиш мумкин, булар: тизимнинг техник даражаси; ишлов берилаётган ахборот характери; ахборотнинг ишлатиш максадлари, яъни ушбу тизим хал килишда ёрдамбериши мўлжалланган вазифалар доираси. Санаб ўтилган омиллар ҳам тизимнинг ўзида, хам фойдаланувчилар учун такдим этиладиган ахборот шаклининг, ахборотга ишлов бериш жараёнлари характерининг ва тизимнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасининг, тизимнинг алгоритмик ва дастурий таъминотинг таркибини белгилаб беради.