Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари
Ҳар кандай автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ) ташқи мухит куршовида ишлайди, у ААТ учун киритиладиган ахборот манбаи ва чикадиган ахборотнинг истеъмолчиси хисобланади. Ахборот окими ААТ доирасида, тизимга киришдан бошлаб ундан чикишгача ишлов беришнинг бир нечта босқичидан ўтади. Ахборотга ишлов беришнинг энг йирик босқичи ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алока канали бўйича манбадан компьютерга узатиш, машина элтувчиларига ўтқазиш, ахборот фондларини яратиш ва сақлаб туриш, машина ичида ишлов бериш ва чиқариладиган шаклга келтириш, алоқа канали бўйича компьютердан фойдаланувчига узатиш, фойдаланувчи кабул килиши учун ярокли шаклга ўзгартиришдан иборат.
Ишлов беришнинг алоҳида босқичлари тегишли ААТ кичик тизимлари оркали амалга оширилади, улар ичида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: киритиладиган ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш, алока, ахборотни компьютерга киритиш, ахборотни сақлаш ва ишлов бериш, ахборотни чикариш ва уни акс эттириш (чикариш кичик тизими). ААТ нинг намунавий тузилиши юқоридаги расмда келтирилган.
Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизими ахборотга дастлабки ишлов бериш бўйича бир қатор операцияларни бажаради. Бу кичик тизим доирасида объектлар тўғрисида объект учун табиий бўлган шаклда, яъни табиий тилнинг сўзлари ва символлари, умумқабул килинган санок тизими рақамларида такдим этилган дастлабки ахборотни (масалан, кадрларни хисобга олиш бўйича варақа мазмуни, беморни тиббий текшириш
натижалари, маколаларнинг матнлари, товар-транспорт юкхатлари мазмуни ва ҳоказо) тўплаш амалга оширилади.
Махсус текширувлар натижасида ахборот тизимининг ахборот фондида ҳали мавжуд бўл маган маълумотлар танлаб олинади. Бу билан тизимда ахборот такрорланишининг олди олинади. Дастлабки ахборотнинг тизимга кейин киритилиши зарур бўлган элементларига дастлабки ишлов берилади, яъни тизимда кабул килинган муайян шаклга ва форматга келтирилади: махсус бланкаларга ёзилади, белгиланган шаклдаги жадвалларга киритилади, хужжатли ахборот учун муайян коидалар бўйича аннотация ва библиографик
баёни тузилади, физик параметрлари бирликларнинг ягона тизимига келтирилади. Дастлабки ишлов беришдан ўтган ва муайян тарзда шаклга келтирилган ахборот элтувчиларда, аксарият холларда, когозда кайд этилади.
Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизимидан олинадиган ахборот компьютерга бевосита киритиш учун ярамайдиган шаклда берилади. Киритиш кичик тизимининг вазифаси уни компьютерга киритиш, шунингдек ахборотнинг тўгри кўчирилиши ва юзага келган хатоларни назорат килиб туришдан иборат бўлади.
Замонавий компьютерларда ахбороши киритиш учун кўпинча компьютер билан махсус тармоқ воситалари орқали боғланган дисплей ва алока каналларидан фойдаланилади. Компьютерга киритилган ахборот машина хотирасига жойлаштирилади ва ахборот тизимининг ахборот фондини ҳосил килади. Ахборот фондининг элементлари билан ишлов беришнинг турли операциялари: мантиқий ва арифметик, саралаш ва кидириш, юритиш ва тузатиш операциялари бажарилади. Натижада ахборот фондининг долзарб холатда сакланиши таъминланади, шунингдек ишлов бериш топшириғига мувофик бўлган чиқиш ахбороти шакллантирилади. Ахборот массивларини шакллантириш (структуралаштириш)васаклабтуриш, шунингдек ахборотга ишлов бериш бўйича барча амаллар ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими таркибига кирадиган дастурлар мажмуи бошкарувида амалга оширилади. Бу кичик тизим ташки хотира курилмаларида ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Ахборотни саклаш ва ишлов бериш кичик тизими, кичик тизимнинг ишини амалга оширувчи техник воситалар (шу жумладан, компьютернинг ўзи хам), шунингдек ахборот массивлари ахборотга ишлов бериш ва сақлаш тизими (АИСТ) га бирлашади. АИСТ ўз ичига ахборот массивлари, уларни ташкил этиш ва ишлов бериш усуллари, методлари ва алгоритмлари, тегишли дастурий ва техник воситалар мажмуини олади. АИСТ ташки муҳит билан киритиш-чикариш воситалари ёрдамида алока килиши АИСТ доирасида хал қилинадиган бир катор вазифаларни кўриб чикишда бу воситаларни хам албатта хисобга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |