Ҳуқуқий маданиятнинг регулятив функцияси демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва адолатли фуқаролик жамия- тини вужудга келтиришни таъминловчи назарий ва ташкилий фаолият билан боғлиқ. Бу функция умумий ва шахсий манфа- атларни инсоният ижтимоий ривожланишининг марказига қў- йиш, шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун муҳит яратиш, унга зарур меҳнат ва ҳаёт шароитини яратиш, сиёсий эркинли- гини таъминлашга ёрдам беради. Бу функция умуминсоний аҳа- миятга эга бўлган ҳуқуқий ва маънавий кафолатларни, яъни рост- гўйлик, инсоф, диёнат, эзгулик, шафқат, виждон, инсоний қадр- қиммат ва танлов эркинлигини қамраб олади.
Ҳуқуқий маданиятнинг норматив функцияси аксиологик (баҳоловчи) тавсифлар тизими ёрдамида акс эттирилади. У турли ҳодиса ва фактларда, маълум бир аҳамият касб этган онгли шахс- лар ҳаракатида ўз аксини топади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳуқуқий нормалар бошқа жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини ташкил қилувчи элементларни баҳоловчи объект сифатида май- донга келади. Ҳуқуқий маданиятнинг норматив функцияси ҳуқуқ нор- маларида назарда тутилган ҳаракат намуналарига мос ҳолда атрофдаги ҳуқуқий воқеликни ўзгартиришда эришилган натижага нисбатан муносабатда ўз аксини топади. Ҳуқуқий маданиятдаги баҳоловчи фаолият шахс, ҳуқуқ хизматчилари жамияти, қонун- чилик, ҳуқуқий тартиб-интизом, ҳуқуқий муносабатлар, ҳуқуқий бошқарув механизми (тегишли ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган) «ўлчовидан» ташкил топади.
Ҳуқуқий маданиятнинг социологик функцияси шахснинг ҳуқуқий сифатлари шаклланиши тизими орқали ўрганиб чиқили- ши мумкин. Шубҳасиз бундай жараёнга ҳуқуқий воқелик муайян даражада таъсир ўтказади. Шу билан бирга, мақсадли ҳуқуқий тарбиявий ишларни олиб бориш, аҳолининг ҳуқуқий таълимини ташкил қилиш чорасини кўриш, уларга юридик ёрдам кўрсатиш, шахснинг ўзини ўзи тарбиялаш жараёнини фаоллаштириш зарур.
Ҳуқуқий маданият коммуникатив функцияни ҳам бажаради. У фуқароларнинг ҳуқуқий доирадаги мулоқотини таъмин- лар экан, шу мулоқат орқали мавжуд бўлади ва таъсир этади. Бу ерда фуқароларнинг фақат ҳуқуқий ҳаракат доирасидаги бевосита мулоқоти, шунингдек, бизга шахсан нотаниш бўлган, биздан ма- кон ва замонда ажралиб турган тенгдошларимиз, ўтмиш авлод- ларимиз билан бевосита «мулоқоти» назарда тутилмоқда. Бундай мулоқот ёзма юридик асарлар воситасида таъминланади. Бугунги кунда у оммавий ахборот воситаларининг такомиллашуви билан янада ривожланади. Ҳуқуқий мулоқот субъектлараро ўзаро таъ- сир формуласи бўлиб, ҳуқуқ доирасида эркин ва камёб моҳият сифатида намоён бўлади.
Бу функцияни ўзлаштириш ҳуқуқий маданий меросга, замо- навий ҳуқуқий маданиятни унинг бошқа кўринишларига нисба- тан ўзлаштиришга ёрдам беради. Ҳар бир жамиятнинг ҳуқуқий маданияти бошқа жамият ҳуқуқий маданиятининг ўзаро таъсири- сиз муваффақтиятли ривожлана олмайди. Советлар даврида мам- лакатимизнинг маданиятини чеклашга уриниш, жумладан унинг бой тарихий, ҳуқуқий меросидан узишга интилиш ва замонавий давлатлар маданий-ҳуқуқий ҳаёти билан ҳар қандай алоқани чек- лашга уриниш қандай ачинарли оқибатларга олиб келгани маъ- лум. Ҳуқуқий маданият ўзида ҳозирги ва ўтмиш давр ҳуқуқиймаданиятининг илғор ютуқларини ўзида мужассамлаштириши лозим. Ҳуқуқий маданиятнинг коммуникатив функцияси фақат«бугунги» ҳуқуқий бошқарув доирасида ташкил топиш билан чекланмайди. У ҳуқуқий маданиятнинг ривожланишини режа- лаштириш ва башорат қилиш, ҳуқуқий маданиятни вужудга кел- тириш ва уни ривожлантириш учун зарурий элемент сифатида намоён бўлади.
Ҳуқуқий маданиятнинг прогностик (башорат қилиш) функциясиҳуқуқижодкорлигиваҳуқуқниқўллаш,қонунларваҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуққа мос хатти-ҳаракати, фаоллигини, бутун ҳуқуқий тизимучун хосбўл-гананъаналарниўзичигаолади.Ҳозиргивақтдаилмийбашоратқилиш ва режалаштиришнинг элементлариқонунчиликфаолия-тида кучайиб бормоқда. Чунки қонунчиликҳужжатлариниишлабчиқиш ва қабул қилишни режали равишда амалгаоширишзарур.Ҳуқуқий маданият башоратлар эҳтимоли бўлганўзигахосқадриятлардан иборат. Бундай ҳолларда ҳаттомаълумдаража-дагиноаниқликетарлиасосланганбашоратқилишимкониятиничеклаб қўяди. Ҳуқуқий маданиятга бевосита алоқадор бўлган жуда кўп қарама-қаршиликларга дуч келиш мумкин.Буларнинг барчаси албатта, ҳуқуқий маданиятга таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |