Ҳуқуқ – эркинлик меъёрини белгилаб ёки чегаралаб, маж- бурият юклаб ва аниқлаб, кишилар фаолиятини ижобий йўнал- тириш учун уларнинг феъли-атворига фаол таъсир кўрсатади. Ҳуқуқнинг тартибга солувчи хусусияти, унинг киши онгига таъ- сири орқали юзага чиқади. Ҳуқуқий талаблар дастлаб онгда акс этиб, шахс томонидан англаб етилади, тушунилади ва рухан ўз- лаштирилади, инсоннинг ҳуқуққа муносабатини белгиловчи таас- суроти ва эътиқоди мураккаб билимлар натижасида шаклланади.
Ҳуқуқ ижтимоий ҳодиса сифатида онгдан ташқарида мав- жуд бўла олмайди. У ҳақиқий воқеликнинг бошқа барча ҳодисалари каби, жамият онгида акс этиб, нафақат унинг инъикоси, бал- ки билиш қуроли ёки усулига айланади. Ушбу мураккаб руҳий соҳада кечадиган фикрлаш ва тафаккур жараёни ҳуқуқий ҳақи- қатнинг онгдаги аксини тушуниб етиш ва ҳуқуқ ҳақидаги билим- ларни шакллантириш билан боғлиқ. Ҳуқуқ ва онг ўртасида вужудга келадиган узвийликни назарда тутиб, аввало, ҳуқуқий онг тушунчасини ойдинлаштириб олишлозим.
Ҳуқуқий онг деганда, кишиларнинг ҳуқуқ ҳақида тушунча ва билимларга эга бўлиши, шунингдек ҳуқуқ борасидаги тасаввур- ларнинг инсон онгида акс этиши тушунилади.
Ҳуқуқий онг ижтимоий онг шаклларидан биридир. Демак, у онгнинг ягона шакли эмас. Ҳаётнинг соҳалари ғоят хилма-хил бўлиб, уларнинг ҳар бири жамият ижтимоий онгида диний, сиё- сий, ҳуқуқий, ахлоқий ва бошқа аниқ шаклларда намоён бўлади. Ўрганадиган соҳасининг ўзига хослиги, алоҳидалигидан қатъи назар, ижтимоий онгнинг ҳар бир шакли бошқа шакллар билан узвий алоқада ривожланади. Гоҳо, ижтимоий онгнинг ҳар хил шакллари ўртасидаги ўзаро уйғунлик ҳолати муайян қийинчилик- лар туғдиради ва уларни ажратиш осон бўлмайди.
Ҳамма биладиган - «Ўлдирма!», «Ўғирлама!» каби диний ақидалар ўзининг юқори ахлоқий талаб эканлиги билан ажралиб туради. Аммо шу талабларнинг ўзи ижтимоий онгнинг ахлоқий шакли тарзида кўринади.
Ҳуқуқда тақиқланган ўғирлик, жамоат мулкини талон-торож қилиш ёки одам ўлдириш учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик ўзининг табиати билан ўша ахлоқий талабнинг намоён бўлиши ёки тимсоли эмасми? Яхшилик ва ёмонлик билан боғлиқ ҳоди- саларни тушуниш жамият онгининг ҳар хил шакл ва даражала- рида ҳамда юқори мураккаб ўзаро диалектик алоқадорликда на- моён бўлади. Шу билан бир вақтда, уларнинг ҳар бири ижтимоий онгнинг алоҳида соҳасида ҳуқуқ ва ҳуқуқий воқеликнинг хилма- хил ҳодисалари билан узвий боғлиқдир. Онгнинг бу шаклини ҳуқуқсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, ҳуқуқни ҳам ҳуқуқий онгсиз ақлга сиғдириб бўлмайди. Бири иккинчисидан келиб чиқади, биридан олдин иккинчиси юз берган бўлади, чунки бир ҳолда ҳуқуқ ҳуқуқий онгнинг ривожига ёрдам берса, бошқа ҳолда бунинг акси бўлиб, ҳуқуқий онг ҳуқуқнинг ривожига, унинг такомиллашувига кўмаклашади ва амалга киритилишини таъминлай- ди. Аммо, улар ўртасидаги мавжуд боғлиқлик, уларнинг ҳар бири инсон хулқ-атворига таъсир қилишига қарамай, ҳуқуқ ва ҳуқуқий онгни бир-бирига ўхшатиш учун асос бўла олмайди. Уларнинг ҳар бири алоҳида ҳуқуқий ҳодиса сифатида кишилар муносаба- тига таъсир этиши билан фарқ қилади. Масалан, ҳуқуқнинг ки- шилар муносабатига таъсирининг ўзига хослиги шундаки, унинг меъёрий қоидалари умуммажбурий хусусиятга эга. Бу – ҳар ким ҳуқуқий талабга бўйсунишга мажбур деганидир. Бўйсунмаслик ҳодисаси эса ҳуқуқий жавобгарлик билан боғлиқбўлади.
Ҳуқуқий онгга келганда, унинг тартибга солувчи таъсир кучи бошқа шаклда амалга оширилади. Гап шундаки, ҳар бир ҳу- қуқий кўрсатма ҳуқуқий онг соҳаси орқали ўтганидан сўнггина, аниқ феъл-атворда ёки қилмишда амалгаошади.
Ҳуқуқий ирода, талаб ҳамма вақт, шахснинг онгига йўнал- тирилган бўлади. Чунки одилликнинг таъсир кучи шахсга қара- тилган буйруқни инсон томонидан англаб олиб, қабул қилиниши- га мўлжалланган. Инсон ҳуқуқий ахборотни англаб қабул қилиш, руҳан тушуниб етишдек мураккаб жараёнга дуч келади. Ахир, ҳуқуқий онг, моҳияти бўйича ўзига хос «лабораторияни» ташкил қилади, унда ҳуқуқий ахборотни ўзлаштириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ мураккаб жараён кечади. Ҳуқуқий онгнинг билиб олиш вазифаси, ҳуқуқий талабга нисбатан, ўзининг феъл- атвор йўлини ишлаб чиқишдаги баҳолаш фикри ёки мулоҳазасига айланади. Бошқача айтганда, мия ички фикрлаш функциясининг бутун жараёни инсоннинг ўзини-ўзи бошқариши, ўзини ўзи назо- рат қилишига, унинг феъл-атвор хусусиятини аниқлашга ёрдам беради. Ҳуқуқий талабни тушунишда, ҳуқуқий билим даражаси, адлия соҳасидан хабардорлиги, умумий ва ҳуқуқий маданиятнинг савияси шубҳасиз катта аҳамиятга эгадир. Ҳуқуқ - қандай феъл- атвор шаклида (қонуний ёки қонунсиз) амалга оширилмасин, у барча ҳолларда, аввало, инсоннинг онгига қаратилган бўлиб, у орқали феъл-атворни тартибга солишга таъсир кўрсатилади. Ҳу- қуқ ва ҳуқуқий онгнинг юқоридагидек ўзаро таъсирида, шу мураккаб ижтимоий ҳодисанинг ижтимоий муносабатларга таъ- сир кучи ва тартибга солувчи таъсирининг моҳияти намоён бўла- ди. Ҳуқуқий онг ижтимоий онгнинг шундай соҳасики, у тушунча,таассурот, баҳолаш, фикр юритиш каби жараёнларни ўз ичига олувчи ҳуқуқий меъёрларни шакллантириш билан бирга ҳуқуқий тизимнинг хилма-хил қисмлари (судья, ҳакамлар иши, жазо бе- риш ҳуқуқи, ички ишлар органлари хизмати, нотариал идоралар, прокуратура ва бошқа кўп соҳалар) борасида тушунчаларни юзагакелтиради.
Пировардида одамлар хулқ-атвори тамойилига сингиб кета- диган, хилма-хил ҳуқуқий ҳодисаларга жамият аъзоларининг муносабати, ҳуқуқ тўғрисидаги тушунчаси, ҳуқуқий билими - юқорида зикр этилган тарзда шаклланади.
Мураккаб руҳий ҳодиса бўлган ҳуқуқий онг икки қисмга: ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий руҳиятга ажратилади. Бу категория- ларнинг ҳар қайсисида ҳуқуқий ҳодисалар ўзига хос аксини топади. Масалан, улардан бирида, ҳуқуқий ҳодисалар илмий тушуниб етилган мафкура кўринишида акс этса, иккинчисида эса, ҳуқуқий ҳодисанинг таркибий қисмлари, хилма-хил ҳис қилиш, кайфият ва ҳолатлар шаклида намоён бўлади.
Ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий руҳиятларнинг ўзига хослиги улардаги мавжуд умумийлик ва ўзаро таъсирни мутлақо инкор этмайди. Чунки улар бир-бири билан чамбарчас боғлангандир. Уларнинг бири иккинчисини тўлдиради, бири иккинчисидан келиб чиқади, шу тариқа ҳуқуқий воқелик тўғрисида илмий асос- ланган, ҳиссий тушуниб етилган, мураккаб йўлни ўтган тушунча ҳосил қилинади.
Ҳуқуқий онг руҳий жиҳатининг бойлиги, унинг одамлар хулқ-атворига, уларнинг ҳуқуққа муносабатига таъсири унга муайян куч бағишлайди.
Ҳуқуқий онгнинг асосий таркибий элементлари: ҳуқуқий руҳият (психология) ва ҳуқуқий мафкура (идеология).
Ҳуқуқий руҳият (психология) - бу алоҳида ижтимоий гуруҳ, шахс ёки бутун жамиятда стихияли равишда вужудга келадиган ҳуқуқий туйғулар, ҳиссиётлар, кайфиятлар, фикрлар йиғиндисидан иборат бўлган ҳуқуқий онгнинг таркибий элементи. Ҳуқуқий руҳият жамиятдаги мавжуд ҳуқуқий муҳитнинг бевосита таъсири остида вужудга келади ва ҳуқуқий онгнинг бошланғич поғонаси ҳисобланади. Ҳуқуқий онгнинг айнан шу даражасидан ҳуқуқий реалликни англаш, у билан дастлабки танишуви бошланади.
Ҳуқуқий мафкура (идеология) - бу муайян ижтимоий гуруҳларнинг, жамиятнинг ҳуқуқий қарашлари, ғоялари, тасаввурлари ва талабларининг илмий тизимлаштирилган ифодасидир. Ҳуқуқий мафкура ғоялар, концепциялар, ҳуқуқий тамойиллар, ҳуқуқни ривожлантириш истиқболларини баҳолаш, ҳуқуқий актларни қабул қилишнинг мақсадлари, вазифалари кўринишида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |