3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Жамият сиёсий тизими тушунчаси, таркиби ва функциялари



Download 1,42 Mb.
bet57/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   277
Bog'liq
ДХН

7.3. Жамият сиёсий тизими тушунчаси, таркиби ва функциялари....

Ижтимоий бошқарувда ҳар хил субъектлар иштирок этадилар. Уларга: давлат (шу мақсадга хизмат қиладиган махсус субъект), партиялар, ижтимоий ҳаракатлар, жамаот бирлашмалари ва бошқ. киради. Уларнинг ҳаммаси жамитнинг сиёсий ҳаётига фаол таъсир кўрсата туриб, сиёсий ҳакомиятни амалга оширади ва бир бутун сиёсий тизимни ташкил этади.
Жамиятнинг сиёсий тизими – бу ҳуқуқий ва бошқа ижтимоий нормалар асосида тартибга солинган жамиятнинг сиёсий ҳаётини рўёбга чиқарадиган ва сиёсий ҳокимиятни амалга оширадиган институт (давлат, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва ҳ.к.)лар мажмуасидир.
Сиёсий тизим жамият манфаатларига, халқ иродасига қанча- лик самарали хизмат қилса, унинг табиати ва мазмуни шунчалик демократик бўлади. Бошқача айтганда, сиёсий тизимни муттасил демократлаштириб бориш халқ ҳокимиятчилигини реал амалга оширишнинг стратегик йўлидир.
Сиёсий демократияни равнақ топтириш ёки сиёсий тизимни демократлаштириш жамиятимиз тараққиёти ҳозирги босқичи- нинг устувор йўналишларидан биридир. Сиёсий ҳаётни изчил ва мунтазам эркинлаштириб бориш масаласи мамлакат Президентининг доимий диққат марказида туради.
Биринчи Президент И.А. Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» номли маърузасида жамия- тимиз ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш масаласини қатъи тарзда кун тартибига қўйди. «Сиёсий соҳани эркинлашти- риш борасида: авваламбор, аҳолининг сиёсий фаоллигини кучай- тириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шаклланти риш зарур. Демократиянинг энг муҳим принципи – одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш – иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш лозим»1.
Эркинлаштириш сиёсий ислоҳотларнинг асл негизи сифатида бутун сиёсий тизимни қамраб олмоқда. Мамлакатда рўй бераётган сиёсий демократик жараёнларни англаб етиш учун жамиятимиз сиёсий тизимини кўздан кечириш етарли бўлади. Шу мақсадда республикамиз сиёсий тизими ва унинг конститу- циявий-ҳуқуқий асосларига алоҳида тўхталишни жоиз дебҳисоб-тириш ҳамда рўёбга чиқариш билан боғлиқ муносабатлар, ҳаракатлар йиғиндисидир.
Сиёсий тизимнинг асосий таркибий бўғинини, ўзагини давлат ташкил этади. Давлат сиёсатни шакллантирувчи, амалга оширувчи ва жамиятни бошқарувчи муҳим зарур ташкилий тузилмадир. Давлат сиёсий тизимга кирувчи барча элементларни баҳамжиҳат этувчи, уларнинг ҳаракатига (фаолиятига) сиёсий мазмун бағишловчи, система ҳосил қилувчи бўғиндир. Сиёсий тизимнинг вазифа ва функцияларини адо этишда давлат ниҳоятда муҳим ўрин тутади.
Сиёсий тизим барқарорлигини таъминлаш учун сиёсий ҳаёт иштирокчилари манфаатларини, улар ўртасида вужудга келади- ган зиддиятларни ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун эса жамият- даги мавжуд ижтимоий қатламлар, гуруҳлар, кучлар, шунингдек ташкилотлар ва ҳаракатларнинг манфаатларини мувофиқлашти- риш лозим. Бу вазифани Ўзбекистондаги ислоҳотлар шароитида сиёсий тизимнинг асосий элементи ҳамда бош ислоҳотчи бўлган давлатбажармоқда.
Сиёсий тизимни жамиятнинг бошқа тизимларидан фарқи қуйидагиларда ифодаланади:
биринчидан, айни сиёсий тизим доирасида ва унинг ёрдамида сиёсий ҳокимият амалга оширилади;
иккинчидан, сиёсий тизим ижтимоий муҳит ва аввало жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилмаси билан узвий боғлиқдир;
учинчидан, сиёсий тизим жамиятнинг бошқа тизимларига нисбатанмустақилдир.
Сиёсий тизим жамиятнинг мақсад ва вазифаларини белги- ловчи, унинг имкониятларини амалга оширишга сафарбар қилув- чи механизмдир. Сиёсий тизимни сиёсий ҳокимиятни шакллан- тирувчи ва амалга оширувчи воситалари бўлган давлат ташки- лотлари ва сиёсий муносабатлар йиғиндиси деб тушуниш мақ- садга мувофиқдир.
Сиёсий тизимни моҳияти қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топади:
сиёсий тизим ўзида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, этник ва миллий тузилмаларини, демографик жараёнлар,аҳолининг маълумот даражаси, ижтимоий онгги ҳолати, маънавий- руҳий ва маърифий-мафкуравий ҳаётни, халқаро аҳволни акс эттиради;
сиёсий тизим орқали мафаатларнинг асосий гуруҳлари аниқланади. Зеро, ҳозирги шароитда жамиятимиз сиёсий тизими олдида аввало, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишда турли манфаатлар мувозанатига эришиш вазифаситурибди.
Жамиятнинг сиёсий тизими тўғрисидаги таълимотлар юрис- пруденцияда XX асрнинг 60–70 йилларида намоён бўла бошлади. Сиёсий тизим масаласи ҳуқуқшунослик фанининг предмети бўлиб қолмай, балки уни сиёсатшунослик, социология, фалсафа каби фанлар ҳам ўрганади.
«Сиёсий тизим» тушунчаси баҳс ва мунозарага бой бўлиб, ҳуқуқшунос олимлар томонидан турли хил тарзда таърифланади. Сиёсий тизим – халқ иродасига мувофиқ, сиёсий ҳокимиятни амалга оширишга хизмат қилувчи сиёсий ташкилотлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, нодавлат уюшмалар), сиёсий нормалар, принциплар, институтлар, жараёнларнинг ўзаро алоқадорлиги ва муштарак йиғиндисидир1. Бошқа бир нуқтаи назарга кўра, «сиёсий тизим» – шахсларнинг сиёсий ҳокимиятни амалга ошириш жараёнидаги ташкилий мустақиллиги ва сиёсий фаоллигини ривожлантирадиган давлат, жамоат ташкилотлари ва бошқа уюшмаларнинг йиғиндисидир2.
Мазкур таърифлар ёрдамида жамият ва давлатнинг алоқа- ларини аниқлаш, давлатнинг жамият
Жамият сиёсий тизимининг ички тузилиши (структураси)ни тўғри тавсифлаш учун унга кирувчи қисмларни аниқлаб олиш мезонларини қатъи белгилаш лозим. Бундаги асосий талаб систе- мага кирувчи қисмларнинг ички батартиблиги (ташкилий мезон) ва фаолиятининг сиёсий йўналтирилганлиги (сиёсий мезон) ҳисоб- ланади. Ушбу талаб (мезон)лар сиёсий ташкилотнинг ижтимоий вазифаси, мақсади, функциялари, фаолиятининг асосий соҳалари, фаолият юритиш ва ташкилий принципларини акс эттирувчи низом, дастур, уставларда норматив тарздарасмийлашади.
Фаолиятнинг сиёсий йўналтирилганлигини акс эттирувчи мезон сиёсий системанинг у ёки бу институти учун қуйидагича аҳамият касб этади: биринчидан, муайян ижтимоий бирликнинг, синф ёки гуруҳнинг сиёсий манфаатларини ифодалашга қодир бўлиш; иккинчидан, сиёсий ҳаёт ва сиёсий муносабатларнинг иштирокчиси бўлиш; учинчидан, давлат ҳокимиятига бевосита ёки билвосита алоқадор бўлиш – ҳокимиятга эгалик қилиш, уни шакллантириш ёки ундан фойдаланиш, давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш ёки уларга муҳолифатда бўлиш шаклларидан биронтасининг мавжуд бўлиши; тўртинчидан, ўз фаолиятида мамлакат сиёсий ҳаётида қарор топган сиёсий норма ёки қоидаларни қўллаш1.
Мазкур мезонларга риоя этган ҳолда сиёсий система субъ- ектлари танлаб олинадиган бўлса, улар қаторига давлат, барча сиёсий партиялар ва баъзи жамоат бирлашмалари (ижтимоий ҳаракатлар) киритилиши мумкин. Энг асосий талаб уларнинг сиёсатга дахлдорлиги, сиёсий манфаат ва мақсадларни кўзлаши ҳамда уларга эришиш йўлида ҳаракатлана олишидир.
Сиёсий ва ҳуқуқий адабиётларда сиёсий тизимнинг тарки- бий тузилишини ташкил этувчи элементлар сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ва амалга оширишдаги ўрнига қараб қуйидаги қисмлардан иборат, деб эътироф этилади:

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish