3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet155/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   277
Bog'liq
ДХН

Расмий шарҳлаш – қонун билан шарҳлаш ваколати берил- ган давлат органлари томонидан амалга ошириладиган шарҳлаш бўлиб, у ҳамма учун умуммажбурий аҳамият касб этади. Шарҳла- наётган ҳуқуқ нормаларининг умуммажбурийлиги шарҳлаётган субъектнинг ҳолатига, ҳуқуқий мақомига боғлиқ бўлади.
Юриспруденцияда расмий шарҳлаш шартли равишда нор- матив (умумий) ва казуал турларга бўлинади.
Норматив шарҳлаш умумий характерга эга бўлиб, унинг натижалари ҳуқуқни қўллашда мажбурий аҳамиятга эга. Норма- тив шарҳлаш янги ҳуқуқий нормаларни яратмайди, балки ҳара- катдаги ҳуқуқий нормаларнинг мазмунини тушунтиради. Бундай шарҳлаш натижалари ҳуқуқни татбиқ этиш жараёнида умумий қоида сифатида қабул қилинади, чекланмаган миқдорда ҳаётда вужудга келувчи ижтимоий муносабатларга қўлланади ҳамда ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг кенг доирасига таал- луқли бўлади. Норматив шарҳлаш таркибида аутентик (муал- лифлик) ва легал (рухсат берилган) шарҳлаш фарқланади.
Аутентик шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган томонидан шарҳлаш (масалан: қабул қилинган қо- нунга парламент томонидан берилган шарҳ). Аутентик – ҳақи- қийликни, дастлабки манбаларга асосланганликни назарда тута- ди. Юридик адабиётларда аутентик шарҳ муаллифлик шарҳи ҳам деб аталади. Ўзбекистон Республикасида аутентик шарҳлаш ҳу- қуқи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг палата- лари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкама- си, вазирликлар, давлат қўмиталари, халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашлари, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича берилган.
Ҳуқуқий амалиётда норматив шарҳлашнинг алоҳида тури ҳисобланган легал (рухсат берилган) шарҳлаш ҳам мавжуд. Легал шарҳлаш қонун билан бундай ваколат рухсат этилган орган томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 3-қисмига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди Конституция ва қонуннормаларига шарҳ берадиган ягона органдир. Бу шарҳлаш легал норматив бўлиб, барча давлат органлари, корхоналар, ташкилот- лар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish