Қотиши. Эрувчан шишанинг таркибидаги асосий модда натрий силикат ёки калий силикат сувда парчаланади. Шуни ҳисобига ҳосил бўлган кремний кислотасини гели боғловчи хусусиятига эга бўлади.
Ҳаводаги СО2 хам котириш хусусиятига эгадир:
НaO нСиO2 + CO2 + мЩ2O Нa2CO3 нСиO2 мЩ2O
Ҳарорат нинг ошиши ва парчаланишини тезлаштириб кремний кислотасини гелини ҳосил бўлиш ини ошириш ҳисобига эрувчан шишанинг қотиш жараёни жуда тезлашади.
Нa2СиФ6 + 4Щ2O = Си(OЩ)2 + 2НaФ + 4ЩФ
ЩФ + НaOЩ = НaФ + Щ2O
Фторли натрий сувда кам эрийди, шунинг учун кремний кислотасини гелини ҳосил бўлиш и тезлашади ва боғловчи жуда тез кота бошлайди.
Ишлатилиши.
Эрувчан шиша кислотага чидамли қоришма ва бетон буюмлар тайёрлашда тошларни сувдан ва емирилишдан саклаш учун буяш максадида, бетоннинг зичлигини, утга чидамлилигини оширишда, силикат буёклар, замаскалар ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади. Бизнинг республикамизда эрувчан шишанинг боғловчи модда сифатидаги ахамияти жуда ортиб бораяпти. У асосида пиширмасдан олинган ғишт ва сўнъий тўлдиргичлар тайёрлаш, сифатсиз шлаклар асосида олинган қоришма ва бетон учун боғловчи модда сифатида ишлатиш мумкин.
«Силикат бўлак» ни очик ҳавода тоза холатда сақлаш мумкин. Эриган шиша чинни идишларда, тунука бочкаларда сақланади. Уни ёзда иссиқдан, кишда эса музлашдан саклаш керак.
Кислотага чидамли цемент
Жуда майда қилиб туйилган кислотага чидамли тўлдиргичлар (кварц, диабаз, андезит ва бошкалар) билан қотиришини тезлаштирувчи – кремнифторли натрийни аралашмасидан тайёрланади. Уни котириш учун эрувчан шишанинг сувдаги эритмаси ишлатилади.
Кислотага чидамли цемент ҳамма кислоталарни таъсирига чидамлидир (кремнийфторводородли ва фосфорлидан ташқари). Қотишини бошланиши 20 дакикадан сўнг, тугаши – 8 соатдан сўнг.
Сиқилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси 30...40 Мпа ва ундан ортиқ бўлади.
Кислотага чидамли цементлардан кислотага чидамли замазкалар, қоришма ва бетонлар олишда ишлатилади.
Назорат саволлар:
1. Магнезиал боғловчи моддалар қандай олинади.
2. Каустик магнезитнинг қотиши қандай ўтади.
3. Эрувчан шишани таърифлаб беринг.
4. Эрувчан шишанинг қотиши вандай ўтади.
5. Кислотага чидамли цемент қандай хосил қилинади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.
Do'stlaringiz bilan baham: |