15-маъруза: Бетонни бузувчи куч ёрдамида мустаҳкамлигини аниқлаш
Режа: 1. Бетонни бузувчи куч ёрдамида мустаҳкамлигини аниқлаш.
Бетон конструкциянинг сиқилишдаги мустахкамлигини аниқлашда, унинг юзасига урилган темир болға қолдирган юмалоқ изнинг ўлчамлари аниқланади. И.А Физдел томонидан яратилган темир болғасининг оғирлиги 250 г, унинг бир томони найзасимон, иккинчи томонига айланиб турувчи золдир ўрнатилган. Болғанинг 100 г оғирликдаги сопининг узунлиги 300 мм га тенг. Бетон конструкциянинг ён томонидан синаш майдони тозаланади ва бетон
юзасига чиқиб қолган йирик тўлдиргичга теккизмай цемент тошига 6-10 марта болға билан урилади. Юмалоқ изнинг диаметри ва чуқурлиги 0,1 мм аниқликда штангенциркул билан ўлчанади. Бетоннинг мустахкамлиги болға қолдирган юмалоқ изнинг ўртача диаметри орқали топилади.
Бетон мустахкамлигини аниқлашнинг тезкор усулини Кашкаров тавсия этган. Темир болғанинг бир томонида айланувчан золдир билан бирга темир таёқча ҳам ўрнатилади. Бетон юзасига уриладиган золдир, темир таёқчада ҳам ўз изини қолдиради. Темир таёқча Ст3 маркали пўлатдан ишланади, унинг узунлиги 150 мм, диаметри 10 мм. га тенг. Бетон юзасига 30 мм оралиқда Кашкаров болғаси билан 10 марта урилади (расм). Бетон юзасидаги юмалоқ изнинг диаметри ва темир таёқчадаги изнинг диаметри 0,1 мм аниқликда ўлчанади. Уларнинг нисбати бетон мустахкамлигининг ўртача миқдорини билдиради. Бу усул қўлланилганда бетоннинг намлиги 2-6 %дан ошмаслиги лозим. Агар бетон намлиги бу кўтpcaткичдан катта бўлса, қуйидаги намлик коэффициентларига (Кн) кўпайтириш керак бўлади.
Намлиги 8 % бўлганда Кн=l,l; 12 %-1,2; агар бетон жуда нам бўлса Кн=1,4. Бетон ёки қоришма учун ишлатиладиган йирик ва майда тўлдиргичларнинг намлигини тезкор усулда аниқлаш керак бўлса электрон
ҳажмий нам ўлчагич асбобидан фойдаланиш мумкин. Тезкор усул билан қум намлигини аниқлашда қуйидаги шартларга амал қилинади: қумнинг намлиги 10 %гача; тарозининг аниқлик даражаси 0,5 %гача; намликни аниқлаш муддати 2 минут бўлиши керак. Бунда намуна сифатида атиги 350-380 г қум ишлатилади ва унинг йириклиги 2 мм. гача бўлгандагина асбоб аниқ ишлайди.
Ушбу усул буйича аввало бетон ёки тўлдиргичлар намлигининг аниқлаш графигини тузиш керак. Бунинг учун тешиклари 2 мм. ли элакдан ўтган, туpғун вазнгача қуритилган 1 кг қумни эксикаторга жойлаймиз, кейин бетон ёки қоришмага ишлатиладиган сувни 2, 4, 6 ва 8 % миқдорида қумга солиб қориштирамиз ва бир кун эксикаторда сақлаймиз. Намланган қумдан намуна олиб, электрон нам ўлчагичда бўлинма кўрсаткичини аниқлаймиз. Бир йўла қум намуналарни оддий тарозида тошиш ва қуритиш усули билан намлигини топамиз. Олинган кўрсаткичлар асосида АЭЧ тузилади. Расмда келтирилган АЭЧ кўрсаткичи орқали синалаётган қумнинг намлигини топиш мумкин. Бундан ташқари, майда ва йирик тўлдиргичларни ҳамда бетон қоришманинг намлигини аниқлашда улардан ўтаётган нейтронларни махсус асбобларда ёзиб бориш усули ҳам мавжуд.
Юқори сифатли бетон олиш учун технологик операциялар мухим аҳамиятга эга. Бу талаблар технологиядаги аппарат ва механизмлар имконятларига мос қелиши зарур. Масалан, агарда цемент дозаторлари 2 % аниқликка эга бўлса, у холда цемент сарфини 5 кг гача аниқлик билан ўрнатиш тавсия қилинади (цементнинг минимал сарфи 250кг/м3 да дозировка аниқлиги 0,02*250=5 кг ни ташкил қилади).
Назоарт саволлари
Бетон ёки қоришма учун ишлатиладиган йирик ва майда тўлдиргичларнинг намлигини тезкор усулда аниқлаш
Юқори сифатли бетон олиш учун технологик операциялар
Фойдаланилган адабиётлар
1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А. Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.
Do'stlaringiz bilan baham: |