ҳажмий нам ўлчагич асбобидан фойдаланиш мумкин. Тезкор усул билан қум намлигини аниқлашда қуйидаги шартларга амал қилинади: қумнинг намлиги 10 %гача; тарозининг аниқлик даражаси 0,5 %гача; намликни аниқлаш муддати 2 минут бўлиши керак. Бунда намуна сифатида атиги 350-380 г қум ишлатилади ва унинг йириклиги 2 мм. гача бўлгандагина асбоб аниқ ишлайди.
Ушбу усул буйича аввало бетон ёки тўлдиргичлар намлигининг аниқлаш графигини тузиш керак. Бунинг учун тешиклари 2 мм. ли элакдан ўтган, туpғун вазнгача қуритилган 1 кг қумни эксикаторга жойлаймиз, кейин бетон ёки қоришмага ишлатиладиган сувни 2, 4, 6 ва 8 % миқдорида қумга солиб қориштирамиз ва бир кун эксикаторда сақлаймиз. Намланган қумдан намуна олиб, электрон нам ўлчагичда бўлинма кўрсаткичини аниқлаймиз. Бир йўла қум намуналарни оддий тарозида тошиш ва қуритиш усули билан намлигини топамиз. Олинган кўрсаткичлар асосида АЭЧ тузилади. Расмда келтирилган АЭЧ кўрсаткичи орқали синалаётган қумнинг намлигини топиш мумкин. Бундан ташқари, майда ва йирик тўлдиргичларни ҳамда бетон қоришманинг намлигини аниқлашда улардан ўтаётган нейтронларни махсус асбобларда ёзиб бориш усули ҳам мавжуд.
Бетоннинг зичлигини радиоизотоп усули билан аниқлаганда, асосий кўрсаткич сифатида гамма нурларини бетон конструкцияси бўйлаб тарқалишида бетон қувватининг камайиши олинади. Гамма нурини узатувчи манба ва қабул қилувчи детектор орасига бетон намуна қўйилади.
Расм. Электрон усул билан қумнинг намлигини аниқлаш
Бетондан ўтаётган гамма нури қувватининг кўрсаткичи орқали унинг зичлиги аниқланади. Хозирги замонавий асбобларда бетондан ўтаётган гамма нурининг қувватига қараб аниқлаш графиги ёрдамисиз унинг зичлигини аниқласа ҳам бўлади. Радиоизотоп усули
билан, бетоннинг зичлигини 400 дан 2500 кг/м3 гача бўлган оралиқда аниқлаш мумкин. Бетон конструкциянинг зичлигини 3 минутда, қоришманикини эса 1 минут давомида топилади.
Ультратовушли импульс усули кенг тарқалгандир. Бу усул бўйича электро генератор юқори частотали электр импульсларини яратади, улар махсус нур таратувчида ультратовушли механик тўлқинларга айлантириладилар. Нур таратувчи намуна ёки маҳсулотга зич ёпишиб, унга ультратовушли тебранишларни юборади, улар яна электр тебранишларга айланадилар. Бу тебранишлар кучайтиргич орқали ўлчов ускунасига узатилади, бу ерда генератор юборган сигналлар билан қўшилади. Ўлчов ускунаси намуна орқали ультратовушнинг ўтиш вақтини аниқлашда ёрдам беради. Ультратовуш тарқалиш тезлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
бу ерда:
t0-ёпиқ щуплардаги ультратовушнинг ўтиш вақти.
Сўнгра тарировка боғлиқлари бўйича бетон мустахкамлиги аниқланади. Бетон қанчалик зич бўлса, унинг мустахкамлиги ва ультратовуш тарқалиш тезлиги шунчалик юқори бўлади. Бетон мустахкамлиги ва ультратовуш тезлигига – таркибининг ўзгариши масалан, шагал таркиби ва тури, тайёрлаш технологияси, бетон намлиги ва бошқа омиллар турли таъсир кўрсатгани сабабли, ишлаб чиқаришнинг аниқ конкрет шароити учун олинган талировка боғлиқликларини ишлатишга интилиш тавсия этилади.
Импульсли усул турларидан бири – бу зарбли усулдир, унда намлиги зарб ёки зарблар серияси қўлда ёки электр болғача ёрдамида урилади, товуш тўлқинлари ҳосил қилинади. Зарб жойидан турли мсофада ўрнатилган иккита товуш приемникларида товуш импульси электр импульсига айлантирилади. Қайд қилувчи электр ускуна ёрдамида сигналининг товуш приемниклари ўртасида ўтиш вақти аниқланади ва сўнгра бетонда товуш тўлқинининг тарқалиш тезлиги хисобланади. Бетон мустахкамлиги мос тарировка эгри чизиғи бўйича аниқланади. Зарбли усул ультратовушли усулдан фарқли равишда катта узунликдаги конструкцияларини хусусан кўприк ва йўл конструкцияларини синаш имконини беради.
Вибрацион усуллар бетон намуналари ёки маҳсулотларини хусусий тебранишлари частотасини ўлчаш ва уларни тинш ҳарактеристикаларини аниқлашга асосланган. Бунда синов натижалари бетоннинг бутун ҳажми бўйича сифатига боғлиқ ва сифатнинг интеграл кўрсаткичи бўла олади. Шундай синовлар асосида бетондаги микродефектлар, структураси ва хусусиятларидаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритиш мумкин.
Хусусий тебранишлар частотаси бўйича упругостнинг динамик модули Ед, тарировка боғлиқлик бўйича эса бетон мустахкамлиги Rб =f (Ед) аниқланади. Ҳар бир ускуна учун синов шароитларига упрогостнинг динамик модулини аниқлашнинг ўз услубияти қўлланилади. Бетон мустахкамлиги бу ҳарактеритика билан
Rб = (Ед/k)n ифода билан боғлиқ, оддий бетон учун тахминан n=3; k=52*103 деб қабул қилинади.
Қурилиш материалини ва буюмларини квалиметрия усули билан баҳолаганда кўйидaгиларни ўрганиш керак. Қурилиш материаллари ва буюмларни қандай материалдан тайёрланганлиги, қаерда ишлатилиши ва туридан қатьи назар, улар давлат стандартларига кўра тажрибахоналарда, саноат шароитида батафсил синовдан ўтган ва умумий сифат баҳоси бўлиши лозим.
Қурилиш материаллари ва буюмларининг хоссаларини табиатан уч асосий гуруҳга бўлиш мумкин – физик, механик ва кимёвий. Маҳсулотларнинг сифатини баҳолашда, унинг ички тузилишининг хоссалари билан боғлиқ қонуниятини ўрганишда, илмий текшириш ишларида юқоридаги уч гуруҳга тегишли хоссалар тажрибахоналарда аниқланади.
Материалларнинг физик хоссаларига қуйидагилар киради: тузилиши тавсифи ва хажм оғирлиги (зичлиги, ғoваклиги, бўшлиғи); материалнинг сув, буғ, газ таъсирига оид хоссалари (нам ютувчанлиги, сув шимувчанлиги, буғ ва газ ўтказувчанлиги); иссиқлик, олов, совуқ, электр токи, товуш тўлқини, нурланишга доир хоссалари (иссиққа, юқори ҳароратга, оловга, совуққа ва радиацияга чидамлилиги, ток ўтказувчанлиги, товуш ютувчанлиги, товушдан мухофазалаш), шунингдек бир қанчa мухит таъсирида, яъни сув ва совуқнинг бир вақтдаги таъсири (совуққа чидамлилиги).
материалларнинг механик хоссалари деганда, ташқи куч таъсирида уларнинг эгилишга, букилишга, сиқилишга бўлган қаршилигини тушунмоқ лозим. Бунга мустаҳкамлиги (сиқилишга, чўзилишга, эгилишга, ишқаланишга, зарбга, буралишга), қаттиқлиги, деформацияланиши, мўртлиги, юмшоқлиги, оқувчанлиги, силжиши, киришиши ва ҳоказолар киради.
Материалга кимёвий зарарли муҳит таъсир этганда реакция жараёнига ва бузилишига қаршилик кўрсатиши унинг кимёвий хоссаларини ифодалайди. Масалан, материалларнинг туз, кислота, ишқор ва уларнинг эритмалари таъсирига чидамлилиги. Юза майдони, материалнинг ёки буюмнинг кесими - см2 ва м2. да, ҳажми - см3, литр, м3. да, оғирлиги грамм, килограмм ва тонна билан ифодаланади. Бу ўлчам бирликлари Ҳалқаро ўлчам тизими (СИ) ва стандартлар талабига мосдир.
Агар материал ҳажми фақатгина абсолют зич моддадан ташкил топган бўлса, унинг зичлиш шу модда зичлигига ( ) тенг бўлади. Аксарият материал ҳажмининг бир қисми ғoваклардан ташкил тoпади, у ҳолда унинг зичлиги материалдаги ғoваксиз моддалар зичлигидан кам бўлади. 2.1-расмда материал ҳажмини ташкил этувчи қаттиқ моддалар (V3), ғoвакларидаги сув (Vc) ва ҳаво ҳажми (Vҳ) бўлакларга бўлиниши тзсвирланган. Материал зичлигининг ( ) ундаги ғoваксиз моддалар зичлигигa ( ) нисбати, унинг ўртача зичлигини (d) ифодалайди:
Ғoвaк ва сочилувчан материалларда dЗич хом материалларни майдалаб катта куч билан зичланса ҳамдa барча суюқ моддалар қaттиқ ҳолатга айланганда уларнинг зичлиги камаяди. Сочилувчан материалларнинг зичлигини аниқлашда, унинг ҳажми заррачалар орасидаги ғoваклар билан ўлчанади ва уни сочилувчан зичлик деб аталади. Намлиги юқори материалнинг зичлиги ҳам юқори бўлади. Материал зичлиги орқали турар жой бинолари деворларининг иссиқликни caқлаш даражаси, юк кўтaрувчи машиналарнинг имкониятларини xисоблаш мумкин.
Ғоваклик. Материалдаги майда бўшлиқлар ғоваклар деб аталади. Ғoваклар ҳаво, газ ёки сув билан тўлган бўлади. Материалдаги ғoваклар ҳажмининг шу материал тўла ҳажмига бўлган нисбати унинг ғoваклигини ифодалайди:
бунда - ғоваклик, %; - ҳажмий оғирлик, кг/м3; - зичлик, кг/м3; d - ўртача зичлик.
Материалдаги ғoваклар ўлчами 1-2 мм. дан катта бўлса, у ҳолда улар бўшлиқ деб аталади.
Ғовакларнинг сувга тўла қондирилган ҳолати материалнинг ҳажмий сув шимувчанлиги деб аталади.
Материалга тўла шимдирилган сув ҳажмининг ундаги ғоваклар ҳажмига нисбати шимилиш коэффициенти деб аталади.
Жисмнинг хаводаги намликни ўзига ютиш хусусияти хаводан намланиш (гигроскопик) деб аталади.Намланиш материалнинг табиий таркибига ва унииг тузилишига боғлиқ. Агар материал, табиатан ўзига сув молекулаларини фаол суръатда ютса, гидрофил (намланувчан), аксинча, сув молекулаларини ўзидан қочирса гидрофоб (намланмайдиган) деб аталади.
Материалнинг сувга шимдирилган ёки 100 % нам холатидаги мустахкамлигининг (Rшим) қуритилган холатидаги мустахкамлигига (Rқур) нисбати юмшаш коэффициенти (Кюм) деб аталади, яьни
Кюм=Rшим/Rқур.
Do'stlaringiz bilan baham: |