Савол №9
Болани АКДС га тайёрлашда нималар қилиш керак? Қандай тахлилларни топшириш керак, кайси врачлар маслаҳатини олиш лозим?
Жавоб:
АКДС га биринчи вакциналаш арафасида, қўлингизда боланинг олдиндан қилинган қон ва пешоб тахлиллари натижалари бўлган холда уни болалар невропотологига кўрсатишингиз керак. Агар мутахассис мавжуд тахлиллар, кўрик ва ота-оналаридан сўров натижалари асосида тиббий тескари тавсиялар эҳтимолини истисно қилса, у эмлашга рухсат беради. Соғлом бола учун АКДС эмлаш олдидан, бевосита вакциналаш олдиган врач кўригидан ташқари хеч қандай тайёргарликнинг кераги йўқ,
Диспансер хисобида турувчи болалар, тегишли тор мутахассис маслаҳатларини олишлари зарур.
Савол №10
Биз ярим йил муддатга эмлашларни тиббий рад этишни олдик. Қандай холларда вакциналаш мумкин бўлмайди?
Жавоб:
Фарзандингиз саломатлигини кузатиб турувчи педиатр ёки тор мутахассис қатор сабаблар ёки улардан бири бўйича эмлашга руҳсат бермаслиги мумкин. Эҳтимоли бўлган аргументлар орасида эмлашга қарши бўлган кўплаб факторлар чиқиши мумкин: Тана ҳароратининг юқорилиги, олдинги эмлашга нисбатан ўткир таъсирланиш, яққол кўриниб турган аллергик холатлар, боланинг қабул қилиб турган медикаментлари вакциналаш билан тўғри келмайдиган холларда, чангак бўлиш мавжудлигида, иммун тизими касаллигида, бола вакциналаш билан тўғри каелмайдиган даволанишдан ўтаётганида ва хк.з. Агар Сиз тиббий рад этишни олган бўлсангиз, беплгиланган муддат ўтганидан сўнг врачга дастлабки ёки вакциналашни янгилаш масаласи билан мурожаат этинг.
Савол №11
Болаларни вакациналаш қандай режага асосан олиб борилади?
Жавоб:
Бола ўзининг биринчи эмланишларини туғуруқхонада олади. Кейинги навбатдаги вакциналашлар Ўзбекистон аҳолисини иммунизациялаш Миллий дастури доирасида маҳсус ишлаб чиқилган режали вакциналаш жадвалига асосан содир бўлади. Вакциналаш муддатлари ва саналари ҳақида Сиз ўз врачингиздан сўрашингиз мумкин. Ҳар бир эмлаш учун боланинг аниқ белгиланган ёши оптимал равишда тегишли бўлиши сабаб, белгилаб берилган муддатларга диқққат билан риоя этиш тавсия қилинади. Лекин ёдда тутинг: гўдакнинг хавфсизлиги учун зарур бўлган эмлашларни қилиш хеч қачон кеч бўлмайди, ва хатто, боланинг ёши иммунизация муддатларига тўғри келмай қолган холларда ҳам, саломатлик билан тузатиб бўлмас муаммоларни четлаб ўтиш учун врачга мурожаат этинг ва чўзиб ўтирмай узилиб қолган вакциналаш жараёнини давом эттиринг ёки янгиланг никогда не поздно сделать прививки, необходимые для безопасности малыша, и даже в том случае.
Савол №12
Кўпчилик ота-оналар, эмлаш боланинг иммунитетини пасайтириб юборади ва врачларнинг ўзлари ҳам болаларини эмлатмайдилар деган аргументлар асосида кўра-била туриб вакциналашдан бош тортмоқдалар. Шу ростми?
Жавоб:
Янги туғилган болаларда иммунитет тизими ривожланган бўлади, ва у гўдакларни туғилган вақтидан бошлаб атрофини ўраб турган ва шахсан иммунитет шарофати билан кучи ета оладиган бактериялардан ҳимоя қилади. Лекин ҳаммасидан эмас. Эмлашлар биз туғилган вақтимизда олган табиий иммунитетимизнинг қаршилик қилишга кучи етмайдиган касалликларга қарши самарали ҳимояни ишлаб чиқаришда болага кўмаклашади. Болалар ҳаётининг биринчи икки йилида оладиган эмлашлари соғлигимиз учун келажакка тайёрлаб қўйлган қандайдир ярим маҳсулоти бўлиб қолади. Улар иммунитет тизимини кучсизлантирмайди, чунки боланинг иммун тизими ҳар куни табиий равишда бажаришни уддалаётган вазифаси вакциналашга сарфланган харажатлардан юз баробар юқоридир. Чақалоқлар иммунитети вирус ва бактериялардан ҳимоя ишлаб чиқарган холда эмлашлардан аъло даражада таъсирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |