Амалий тавсиялар
Ўтказилган педагогик назорат натижалари пляж - футболчи қизлар бўйича тайёрлашни машғулот жараёнида бошқариш ўйинчини динамикасини умумий ҳолати ва унинг мусобақавий фаолияти кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлигини объектив баҳолашга асосланади. Бундай шароитда футболчиларни тайёргарлик жараёнини кузатилиш машғулот даврларини тузилишининг умумий қонуниятларини аниқлаш ва юкламани режалаштиришга энг кўпроқ мақсадга мувофиқ ёндашишни танлаш учун муҳим маълумотлар беради.
1. Мусобақавий даврда машғулот ишлари билан бир қаторда, машқларга бардош беришликни ривожлантиришда расмий ўйинлар муҳим рол ўйнайди, мусобақани биринчи даврида тайёргарлик кўрилишини режалаштиришда машғулот услубиёти ва воситасини етарли даражада бир меъёрда тақсимланишида асосан махсус мақсад учун белгиланган машқларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Машқларни шундай кетма - кетликда киритилиши
зарур; 5 - 6 дақиқа махсус мақсад учун белгиланган машқлар,1 - 2 дақиқа эгилувчанликка оид машқлар бажарилади.
2. Махсус машқларни тўпни узатиш, тўпни олиб қўйиш, рақибни алдаб ўтиш, бош билан зарба бериш ва дарвозага, ён чизиқдан ва бурчакдан тўпни ўйинга киритишни бажаришини кузатиб туриш шарт. Масалан, бу ярим майдонда дарвозабон билан 2 х 2 ўйнаш, тўлиқ майдонда дарвозабон билан 3 х 3 ёки мураббий буйруғи бўйича жаримани бурчакдан, ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш бўлиши мумкин; дарвозабон иккита бештараф бирга 2 х 2, 3 х 3 ўйналади, улар ён чизиқ бўйлаб ёки дарвоза чизиғида жойлашадилар.
3. Маълумотларни рўйхатдан ўтказиш билан педагогик кузатиш асосида қуйидагилар аниқланади;
- ҳаракат фаоллиги (тезланиш, секин югуриш, юриш)
58
- алоҳида тактик ҳаракатни бажариш (тўпни узатиш, рақибни алдаб ўтиш, ён чизиқдан ва бурчакдан тўпни ўйинга киритиш, дарвозага зарба бериш).
Олинган маълумотлар тайёрлангандан кейин алохида тактик ҳаракатни бажариш самарадорлиги ва сони аниқланади, ишлаб чиқилган холатга ўйин изчиллиги билан мос равишда хар бир ўйинчини қўшган ҳиссаси бахоланади, шу билан бир вақтда ўйин фаолиятидаги кўрсаткичлари спортчида мухим ўрин тутишини белгилашга имконият беради. Бу эса уни кейинчалик тайёрлашда ўйин режасини аниқлайди. Ўйинчини ўзи алоҳида, ўйинга тайёргарлик картасини олиб боради, унга ҳар бир ўйиннинг натижаси ёзиб борилади.
4. Педагогик назорат қилиш маълумотларни ҳисобга олиш асосида ўтказилиши лозим;
- мусобақавий фаолият (техник – тактик ҳаракатни рўйхатга олиш ва ҳаракат фаоллиги);
- дам олиш ва юкламани алмаштириб бориш, улар машқлар сериясини давомийлигига ва уларни бажарилиш шартига боғлиқ бўлади;
- ўйнашга розилигини билдирган ўйинчиларни сони ва ўйинни жиддийлигига боғлиқ ҳолда ўйинчини алмаштиришни режага асосланган -лиги ва йўналтирилганлиги; дам олиш майдонга чиқишдан олдин 3 - 4 дақиқа
бўлиши керак, бу футболчиларни иш қобилияти оптималлигини яратади ва мураккаб ўйин вазиятида техник - тактик ҳаракатланишни бажаришда хатолар сонини камайтиради.
59
Do'stlaringiz bilan baham: |