3 I боб. Меҳнат унумдорлиги ва корхонада уни оширишнинг назарий-услубий асослари


Тошлоқ туманидаги "МарТашспецодежда" корхонасининг ишчилар малака даражасини таҳлил қилиш



Download 1,99 Mb.
bet7/10
Sana15.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#675389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мехнат унумдорлиги

Тошлоқ туманидаги "МарТашспецодежда" корхонасининг ишчилар малака даражасини таҳлил қилиш9

Ишчилар разряди

Тариф коэффиценти

2016 йили

2017 йил

сони

салмоғи

сони

салмоғи

1

2.476

8

2,73

10

3,5

2

2.725

49

14,67

46

16,3

3

2.998

37

12,71

39

13,8

4

3.297

70

23,80

65

23,1

5

3.612

65

22,20

65

23,1

6

3.941

70

23,80

57

20,2

Жами




293

100

282

100

Хулоса: маълумки, корхонада ишловчи ишчиларнинг малака даражасига ўртача разряд кўрсаткичи орқали баҳо берилади. Шу сабабдан тахлил давомида ана шу кўрсаткичнинг ўзгариш даражасини аниқлаймиз.
2016 йилда:
1*8+243+3*37+4*70+5*65+6*70
Рўрт.= ------------------------------------------ = 4,20
293
2017 йилида:
1*10+2*46+3*39+4*65+5*65+6*57
Рўрт.= ----------------------------------------------- = 4,06
282
Ҳисоботдан кўринадики, ишчиларнинг ўртача малака даражаси оз бўлса ҳам пасайган. Бунга корхонада ишчилар таркиби 4,0 разряддаги ишчилар салмоғининг ва 5,0 разряддаги ишчилар салмоғининг камайиши, шунингдек 1,2,3 разрядда ишловчи ишчилар салмоғининг кўпайиши сабаб бўлган.
Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини, билимини ошириш ҳам интенсивлаштириш йўналишларидан биридир. Кадрларнинг малакасини, билимини ошириш иқтисодиётни жадал ва барқарор ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради.
Хулоса қилиб айтганда, етиштириладиган маҳсулот миқдори ва сифатини оширишга, меҳнат унумдорлиги ошишига таъсир этувчи барча Фан, техника ва техналогия ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш омиллар эътибордан қолмаслиги ва ўз ўрнида ишлатилиши лозим.
Меҳнат унумдорлиги ва меҳнат интенсивлиги нисбати. Иқтисодчилар меҳнат интенсивлигига турли йилларда турлича эътибор бериб келдилар. 30-йилларга қадар тадқиқотчилар назария устида анчагина самарали иш олиб бордилар. Бироқ шу йиллар давомида меҳнат унумдорлигини меҳнат интенсивлигидан ажратишга ва мазкур тушунчалар ўртасида ҳатто муайян антагонизм ҳам борлигини кўрсатиб беришга уриниб кўрилди. A.M. Гинзбург, О.А. Ерманский, Р.Д. Кофман, Б.О. Шатанлар шундай нуқтаи назар тарафдорлари эди. Улар советлар даври хўжалигида меҳнат интенсивлигининг меҳнат унумдорлигига ҳеч қандай дахли йўқ, деб ҳисоблар ва меҳнат интенсивлигини оширишга қарши чиқар эдилар, уларнинг фикрича, меҳнат унумдорлиги «оқилона равишда яхшиланиб бориш» функциясидир, меҳнат интенсивлиги эса «қувватни золимларча сиқиб сувини олиш» функциясидир. Ўз фикрларини асосламоқчи бўлиб, бу муаллифлар меҳнат унумдорлиги тушунчасини чалкаштириб юбордилар, меҳнат унумдорлигини меҳнат интенсивлигидангина эмас, балки меҳнат унумдорлигининг ўзидан ҳам ажратиб юбордилар. Уларнинг концепцияларини схематик тарзда қуйидагидан иборат, деб билиш мумкин.
А.М. Гинзбургда:
Ишчининг унуми = меҳнат унумдорлиги + меҳнат интенсивлиги.
О.А. Ерманскийда:
Меҳнатнинг муваффақиятлилиги = меҳнат унумдорлиги + меҳнат интенсивлиги.
Б.О. Шатанда:
Ишчининг берган маҳсулоти = меҳнат унумдорлиги + меҳнат интенсивлиги.
Ушбу схемалардан кўриниб турибдики, мазкур тадқиқотчиларнинг фикрича, меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулотга, меҳнатнинг маҳсулдорлиги ва муваффақиятлилигига тенг эмас. Меҳнат унумдорлиги меҳнат интенсивлиги каби ушбу категорияларнинг таркибий қисмидир, холос. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги ва меҳнат интенсивлиги бир-бирига бевосита муносабатда эмас.
Ишчи кучининг малака даражаси билан унумдорликни ошириш ўртасида аниқ ўзаро алоқа мавжуд. Бир томондан, реал технологик, иқтисодий ва ташкилий шароитлардаги унумдор меҳнат кенг мутахассисликдаги юқори малакали ходимларни талаб этади. Иккинчи томондан, ишчи кучининг ҳозирги касбий кўникмаси ва малакаси корхоналарнинг бозор талаби ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтариш имконини бермайди. Шундай қилиб, бундан ке­йин иқтисодий нуқтаи назардан «инсон ресурсларига» техник алмаштириб бўладиган омил сифатида қараб бўлмайди, унга унумдорликни ошириш, янгиликни жорий этиш ва иқтисодий муваффақиятга эришишни чеклайдиган омил деб қарамоқ керак.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish