Адабиётлар (бўлим учун)
Ахунова М.Х пахта тўқмачилик кластрларини ривожлантириш масалалари Нам Ду илмий ахборатномаси 4-сон, Наманган ; 2020, 179-183 б.
2. Муродов У., Хасанов Ш., Муродова М., агрокластрлар ташкил этишнинг назарий асослари Ж.Иқтисод ва молия, 2-сон 2014.
3.3 Лойиҳанинг иқтисодий, ижтимоий ва экалогик самарадорлиги.
Қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларни қайтадан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб қилиш, юқорида қайд қилинганидек, қатор ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни талаб қилади. Ана шундай лойиҳаларга ерларини қайтадан қишлоқ хўжалигига киритишни белгиланган шароит асосида амалга оширишга имкон беради [5,6]. Шундай экан, ҳар қандай лойиҳа ва албатта уни амалга оширилиши маълум бир ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатлардан самарадорлигини аниқлашни талаб қилади.
Умуман ер тузишни асосий самараси соф даромаднинг усишига ва соф даромаднинг ўсишига олиб келадиган ишлаб чиқариш харажатларининг камайиши билан боғлиқ. Бу усишга қўпинча капитал маблағлар (К) ҳисобига амалга ошириладиган тадбирлар ёки қўшимча ишлаб чиқариш харажатларини (С) талаб қиладиган ёки қўшимча харажатларсиз амалга ошириладиган ташкилий хўжалик ишлари натижасида эришилади [1,3].
Лойиҳани баҳолашда юқорида қайд қилинган соф даромад ўсишини (ΔСД) келтирилган харажатларга нисбати тенглигидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ
Э= →мах, (3,4)
Бу ерда: Э-самарадорлик кўрсаткичи, Ем-капитал маблағлар самарадорлигининг меъёрий қиймати (0,07).
Ўз вақтида турли салбий жараёнлар оқибатида қишлоқ хўжалигидан чиқиб кетган экин ерларини қайтадан қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиш ҳисобига олинган соф даромад ўсишларининг мос лойиҳалаш ва қидирув ишлари харажатларига, капитал харажатларга, ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатларига нисбатлари уларнинг самарадорликларини баҳолаш имкониятини беради [3,4]. Шундай экан, қишлоқ хўжалигига ер майдонларини қайтариш бўйича ишлаб чиқариладиган хар қандай лойиҳа ҳам иқтисодий (қўшимча маҳсулот, қўшимча даромад), ҳам ижтимоий (қўшимча иш ўринлари), ҳам экалогик (атроф мўҳит барқарорлиги) асосланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятининг қишлоқ хўжалиги туманларида кейинги йилларда баъзи бир салбий жараёнлар оқибатида қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган 50822.0 гектар экин ерларини қайтадан қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиш учун ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаларини умумлаштириш асосида таъкидлаш зарурки, вилоятнинг битта, Косон туманида 2021 йилда қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиладиган 1748.0 гектар ер майдонида етиштирилиши кўзда тутилган маҳсулотлар миқдори, тан нархи ва олинадиган даромадлар кўрсаткичлари қуйидаги 3.5-жадвалда келтирилади.
3.5-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |