3-Боб.Ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган ер майдонларини қайтариш лойихаларини ишлаб чиқиш ва асослаш.
3.1 Миллий геоахборот тизимини шакиллантириш учун ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган ерларни қайтаришга доир техник маълумотлар базасини тадқиқ қилиш.
Ерлардан фойдаланишни оқилона ташкил этишда қишлоқ хўжалиги тасарруфидаги ер майдонларидан фойдаланишни ташкил этишда зарурий маълумотларни олиш, уларни қайта ишлаш ер тузиш ҳужжатларида ёритиш, ернинг ҳуқуқий, табиий ва хўжалик ҳуқуқларида юз берадиган ўзгаришларни аниқлаб бориш ҳамда уларни тегишли ҳужжатларда ёритиб бориш мураккаб жараёндир. Бундай жараёнларни асослантириш ер майдонларининг миқдори, сифатли ва ундан фойдаланишни истиқболга ташкил этиш тўғрисидаги маълумотларни бугунги кун талаби даражасида ушлаб туриш учун автоматлаштирилган технологияларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай технологиялардан бири бу миллий геоахборот тизими ҳисобланади. Миллий геоахборот тизими асосан географик ахборот тизим (ГАТ)дан фойдаланишни назарда тутган ҳолда бугунги кунда яратилаётган ягона "Геопартал" кўринишини олади. Геопартал тизими орқали турли хариталар тузиш ишларини инсон омилини камайтириш ҳамда юқори аниқликда маълумотлар олиш учун замонавий технологиялардан, яъни масофадан зондлаш Глобал навигациялаш суний йўлдошлар тузилмалари (ГНСС)дан фойдаланиб мавжуд маълумотларга солиштириб ноқонуний эгалланган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги ерларини ҳолатида юз берадиган салбий ходисаларни ва бунга олиб келаётган омилларни, жойлардаги суғориш ва коллектор-зовур тармоқларнинг ҳуқуқларини аниқлаш, ҳолати бузилиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетаётган экин ерларини қайтадан қишлоқ хўжалигига қайтариш лойихаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг техник асосларини тайёрлаш, ерлардан фойдаланишни истиқболга прогнозлаш ишларини бажариш учун асосни яратишни автоматлаштиришдан иборатдир.
Ҳолати бузилиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларини қайтариш лойихаларини ГАТ технологиялари асосида ишлаб чиқиш, яъни ГАТ лойихаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш муҳим масалага айланиб бормоқда, чунки айнан ГАТ бу ишларни бажаришни енгиллаштиради, сарфланадиган молявий ва меҳнат харажатларини камайтиради. ГАТ мавжуд объектларни карталаштириш ва таҳлил қилиш, мавжуд худудда истиқомад қиладиган ахолининг хаёти ва фаолиятида рўй берадиган воқеаларни ўрганиш учун зарур бўладиган замонавий компютер технологияси сифатида қаралади. Демак қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан фойдаланишни ташкил этиш, жумладан ҳолати ёмонлашиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларни қайтариш билан боғлиқ ер тузиш лойихаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бундай технологияларни қўллаш ҳам, фикримизча катта самара беради.
Олиб борилган татқиқотлар бундай лойихаларни ишлаб чиқишни бир неча босқичларда амалга оширишни кўзда тутади.
1-босқич Асосий мақсадни аниқлаш. Бу лойихалаш жараёнининг бошланғич, дастлабки қадами бўлиб, у асосий мақсад ва вазифаларни белгилаб олишга қаратилган. Вазифаларни аниқлаш учун қуйдаги саволларга жавоб бериш зарур. Бугунги кун у қандай ҳал қилинади? Лойиханинг якуний натижаси қандай бўлиши зарур? Тўпланган маълумотлар карталар юқори сифатли лойиха учун етарлими? Лойиханинг натижаларидан фойдаланувчилар кимлар? Ушбу лойихалаш маълумотлардан бошқалар хам фойдаланишадими? Лойихани ишлаб чиқишга қандай талаблар қўйилади?
Юқоридаги каби қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларини қайтариш ҳамда бу ерларни ҳам қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришни йўлга қўйиш билан боғлиқ лойихаларни ГАТ асосида ишлаб чиқишда бу босқич муҳимдир, негаки айнан юқоридаги саволларга лойиханинг ҳажмини, шунингдек лойихани бажаришда қайдай усуллардан фойдаланиш зарурлигини аниқлашди.
2-босқич Лойиханинг ахборотлар базасини яратиш. Ахборот тузишнинг асосини ташкил этади. Демак лойихани ишлаб чиқиш учун ахборотларни тўплаш ва унинг базасини яратиш зарур бўлади. У асосан учта кичик босқичдан, яъни маълумотлар базасини яратиш, тўпланган маълумотлар базасига киритиш ва юклаш ҳамда маълумотлар базасини бошқаришдан иборат бўлади. Умуман олганда маълумотлар базасини яратиш ҳар қандай лойиханинг жумладан ҳолати бузилиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларини босқичма босқич қайтадан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга тортиш лойихасининг энг мураккаб ва кўп вақт сарфини талаб қиладиган қисмидир, негаки бунда қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтариладиган ер участкаларининг майдонлари қайтариш босқичлари қайтариш учун ҳал қилинадиган ташкилий-иқтисодий омиллар, қайтариладиган ерларнинг тупроқ хусусиятларини, қайтариладиган ерларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, қайтариладиган ерларга сарфланадиган моддий ва меҳнат ҳаражатлари, қайтариладиган ҳудудларни мухандистлик инфротузилмалари билан таъминланганлиги ҳолати ва бошқа қатор маълумотлар тўпланади ва таҳлил қилинади. Таҳлил натижаларининг аниқлиги ушбу вақтда фойдаланиладиган маълумотларнинг аниқлиги билан белгиланади.
3-босқич Маълумотларни таҳлил қилиш. Маълумотни ГАТ теҳнологиялари ёрдамида олинган маълумотларни таҳлил қилиш оддий карталаштиришдан то мураккаб фазовий моделларни яратишгача фарқланади. Илмий манбаларга биноан модел-бу жараёнларни илмитациялаш учун фойдаланиладиган реал дунёни акс эттириш натижаларини башоратлаш ёки муаммони таҳлил қилишдир. (1,45) Тадқиқотларимизда асосан, ГАТнинг қуйидаги функцияларидан фойдаланиш мумкин:
- геометрик моделлаштириш функциялари;
- масофаларни ўлчаш, буферлар яратиш ва майдонлар ҳамда керметрларни ҳисоблаш;
- қийматларни моделлаштириш функциялари;
- қийматларни бир бирига мос келлувчи қисимларини топиш учун маълумотлар тўплашни бирлаштириш;
- яқинликни моделлаштири фукциялари;
-жойни ҳудудларга бўлиш ўзгартириш йўлларини қидириш, жойлаштириш;
Қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларни қишлоқ хўжалигига қайтариш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш лойихаларида ГАТни қўллаш натижалари шуни кўсатадики, қўлда оддий усулларда бажариш мураккаб бўлган ёки узоқ муддатда бажариладиган таҳлилни (қайтадан қишлоқ хўжалигига тортиладиган ер участкаларини аниқлаш ва босқичлар бўйича танлаш, уларни лойихада жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги айланмасига тортиш учун бажариладиган ишлар кўламини ва қийматини аниқлаш ҳамда техник кўрсаткичларни ҳисоблашни) тез ва аниқ натижалар билан бажариш мумкин бўлади. ГАТдан фойдаланиш усуллари ва параметрларини ўзгартирган ҳолда ва таҳлил етишни қайтадан бажариб, қишлоқ хўжалигига қайтадан киритиладиган ерларни ташкил этиш лойихасининг бир неча алтернатив кўринишларини вужудга келтириш мумкин.
4-босқич Натижаларни тақдим этиш. Ҳолати бузилиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларини қайтадан қишлоқ хўжалигига жалб қилиш мақсадида ишлаб чиқиладиган ер тузиш лойихалари учун ГАТ технологиялари ёрдасида бажарилган таҳлил ишларнинг натижалари аксарият холларда ер тузиш лойихаси картасида акс эттирилади. Аммо ГАТдан фойдаланишда натижаларни акс эттиришнинг танланган маълумотлари бўйича графиклар ва ҳисобот турларини ҳам билиш муҳимдир Графиклар, чизмалар ва ҳисоботларни алоҳида бажариш, бошқа иловаларда яратилган ҳужжатларга уларни қўйиш ёки уларни карталарда алоҳила таризда жойлаштириш мумкин бўлади.
Шундай қилиб биз юқорида ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда ҳолати бузилиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган ерларни қайтадан қишлоқ хўжалигига қайтариш лойихаларини ишлаб чиқиш босқичларининг кетма кетлиги билан танишдик. Ушбу танишув асосида энди биз айнан ГАТ лойихаларини объектларда режалаштиришга киритишимиз мумкин. Лойихани режалаштириш юқоридаги босқичлар асосида аниқ объектда бажарилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни эътиборга олиб биз Қашқадарё вилоятининг туманларида кейинги йилларда ҳолати бузилиб қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларини босқичма-босқич қайтадан қишлоқ хўжалигига тортиш лойихаларини ишлаб чиқишда ГАТ технологияларидан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқамиз.
Маълумки Қашқадарё вилояти республиканинг асосий суғориладиган экин ерларининг катта майдонлари тўпланган вилоятлардан биридир. Бу суғориладиган экин ерларнинг умумий майдонлари мамлакат жами суғориладиган экин ерларнинг деярли 15,0%ини ташкил этади. Аммо олинган расмий маълумотларга қараганда, жами суғориладиган экин ерларидан
69496,0 гектари турли салбий жараёнлар оқибатида қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган. Бундай салбий жараёнлардан ер ости сизот сувларининг кўтарилиши ва кучли шўрланиш билан боғлиқ мелиоратиб ҳолатини ёмонлашганлиги (13390,0 гектар), сув таъминоти етишмаслиги, лоток тизимларини бузилиб издан чиққанлиги, ер ариқларини бузилиб кетганлиги, артзиан қудуқларининг ишламаслиги насосларни бкузилиб қолиши билан боғлиқ сув таъминоти етишмайдиган ва суғориш иншоотларини яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги (56137,0) гектар асосийлардан ҳисобланади. Юқоридаги сабаблар билан қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларнинг майдони вилоят суғориладиган ерларининг 16,6 % ини ташкил этади. Шундай экан, бундай ҳуқуқга барҳам бериш ва қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган ерларни қайтариш бўйича бажариладиган ҳар қандай лойихалар вилоят учун катта амалий ахамият касб этади. Бундай тадбирларни амалга ошириш қачонки вилоят, балки мамлакат учун хам катта амалий аҳамиятга эга бўлганлиги боис республика хукумати томонидан махсус қарор хам қабул қилинган. Ушбу қарор билан 2021-2023 йиллар давомида вилоят бўйича жами фойдаланишга киритиладиган ерлар майдони 82458,0 гектарни ташкил этади. Ушбу маълумотларнинг 50822,0 гектарини айнан қайтадан фойдаланишга киритиладиган ерларни ташкил этади. Бунинг учун 671,0 км узунликдаги ирригация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш
304,0 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 98 дона насос агрегатларини ўрнатиш ва реконструкция қилиш, 91 дона тик суғориш қудуқларини қуриш ва 82 дона турли гидротехника иншоотларини қуриш талаб қилинади. Бунда қайтадан қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиладиган ерларнинг аксарият қисми 2022 ва 2023 йилларга тўғри келади. Вилоятнинг маъмурий туманлари ва йиллар кесимида бажариладиган ишларни акс эттирувчи лойиха кўрсаткичлари қуйдаги
3.1- жадвалда акс эттирилади.
3.1- жадвалдаги маълумотлардан кўриш мумкинки, қайтадан қишлоқ хўжалик айланмасига киритиладиган ер майдонларининг аксарият қисми
2022 йилларда ва 2023 йилларга тўғри келади. Бунинг учун бажарилиши кўзда тутилган ишларнинг катта ҳажмлари ҳам айнан 2022 ва 2023 йиллар-