3-боб. Корхона ва ташкилотларда инсон ресурсларини бошқариш тизими


-расм. Персонални бошқариш тизимининг тахминий



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/20
Sana01.04.2022
Hajmi1,04 Mb.
#523387
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
3 мавзу

3.7-расм. Персонални бошқариш тизимининг тахминий 
схемаси
Персонални бошқариш тизимлари корхона тури бўйича, корхонанинг 
ташкилий структураси бўйича, корхонадаги ижтимоий-меҳнат муносабатлари 
бўйича таснифланади (3.2-жадвал). Таклиф қилинаётган параметрларнинг ҳар 
бири ўз тансифига эга бўлиб, бутун таснифлни кўп поғонали қилади. 
3.2-жадвал 
Персонални бошқариш тизимини белгилаб берадиган аломатлар 
Кичик корхонада персонални бошқариш тизими (биринчи белгига кўра) 
ўрта корхонанинг персоналини бошқариш тизимидан фарқ қилади, йирик 
конгломерат ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлаверади (ходимлар сони, ишлаб 
чиқариш кўлами ва ҳ.к. бўйича). Корхонанинг мулкчилик шакли бошқарув 
аппарати структурасини, қўлланадиган мотивация усуллари ва ҳ.к.ни белгилаб 
беради. Корхона профили ва ишлаб чиқариш жараёнлари тури меҳнат 
ресурсларининг касбий ва малакавий таркибини, иш жараёнларини таҳлил 
қилиш усулларини, меҳнатни ташкил қилиш ва ҳақ тўлашнинг қўлланадиган 
турли тизимлари ва ҳ.к.ни асослаб беради. 
Иккинчи таснифлаш белгисини танлаш қуйидагилар билан асосланади: 
айтайик, биринчи поғонада келтирилган белгилар бўйича иккита айнан бир хил 
ташкилот мавжуд. Улар қабул қилинган бошқарув тури бўйича (стратегик 
бошқарув, стратегик вазифалар билан бошқарув, стратегик режалаштириш 
билан бошқарув, рақобатли бошқарув, инновацион бошқарув, фаол бошқарув, 
режали бошқарув, реактив бошқарув, тезкор-ишлаб чиқариш бошқаруви); 
қарор қабул қилиш усули бўйича (бошқарув марказлашган, номарказлашган ва 
Қуйидагиларни белгилайдиган аломатлар 
ТАШКИЛОТ 
БОШҚАРУВ 
УСУЛЛАРИ 
ТАШКИЛИЙ СТРУКТУРА 
ИЖТИМОИЙ-МЕҲНАТ 
МУНОСАБАТЛАРИ 
Вазифаси 
Ҳуқуқий шакли 
Маҳсулот-тематик 
профиль кенглиги 
Ишлаб 
чиқариш 
жараёни босқичлари сони 
Ишлаб 
чиқариш 
жараёни характери 
Ишлаб 
чиқариш 
жараёни шакли 
Ҳажми 
Машҳурлиги 
Аҳамияти 
Бошқарув тури 
Қарор қабул қилиш 
усули 
Бошқарув 
параметрлари 
Бошқарув услуби 
Бошқарувнинг ташкилий 
шакли 
Марказлашув даражаси 
Муносабатлар 
мослашувчанлик даражаси 
Ташкилий 
хатти-
ҳаракатлар 
Ижтимоий-меҳнат 
муносабатлари 
соҳасидаги сиёсат 
Ташкилий маданият 
Коммуникациялар 
Мотивация 
Корпоратив 
маданият 
Иқтисодий 
манфаатлар 


аралаш турда бўлиши мумкин); бошқарув параметрлари бўйича (бошқарув 
дастурий, мослашувчан, экстремал, аралаш бўлиши мумкин); раҳбарлик қилиш 
услуби бўйича (авторитар, демократик, либерал, аралаш бошқарув фарқланади) 
фарқ қилиши мумкин. 
Таснифлашнинг учинчи белгиси (учинчи йўналиши) корхонанинг 
ташкилий шакллари билан боғлиқ, чунки ҳар бир ташкилий шаклга кадрлар 
танлаш ва жойлаштириш, коммуникациялар амалга ошириш ва ҳ.к. бўйича ўз 
усулари хосдир. Корхонанинг ташкилий шаклларини тавсифлайдиган ва 
бизнингча, персонални бошқариш тизимида сифат ва сон ўзгаришларига энг 
катта таъсир кўрсата оладиган асосий белгилар сифатида қуйидагилар таклиф 
қилинган: бошқарувнинг ташкилий шакли (чизиқли (бир чизиқли, кўп 
чизиқли), штабли, функционал, дивизионал, маҳсулотга оид, лойиҳали, 
матрицали, аралаш бўлиши мумкин); марказлашув даражаси (индивиду-
алистик ташкилот: корпоратив: горизонтал-интеграциялашган, вертикал- 
интеграциялашган, аралаш); мослашувчанлик даражаси (ички ва ташқи 
шароитлар ўзгаришига жавоб қайтариш тезлиги) – бюрократик (механик) ва 
мослашувчан (органик); ташкилий хатти-ҳаракатлар (консерватив, барқарор, 
реактив, стереотип, очиқ, тадқиқотилик, новаторлик). 
Таснифлашнинг кўриб чиқилган уч даражаси корхонада юзага келган 
ижтимоий-меҳнат муносабатлари йиғиндисига таъсир этади. Тўртинчи 
даражадаги белгилар қаторига қуйидагиларни киритиш таклиф этилади: 
ижтимоий-меҳнат 
муносабатлари 
соҳасидаги 
сиёсат 
(патерналистик, 
ҳамкорлик, рақобатли, солидар, субсидиар, дискриминацион, низоли бўлиши 
мумкин); коммуникацион тармоқлар тури (юлдузсимон, халқали, тўлиқ, ёки 
кўп каналли); персонал мотивацияси (ички – мазмунли, ролли; ташқи – 
маъмурий, иқтисодий); корпоратив маданият (барқарор (беқарор) анъаналар, 
умумгуманитар ахлоқ меъёрлари, фирма ахлоқ меъёрлари билан); иқтисодий 
манфаатлар мувофиқлаштирилганлик даражаси (кооперация (умуми ютуқни 
максималлаштириш)); индивидуаллаштириш (ўз ютуғини максималлаштириш); 
альтруизм (бошқалар ютуғини максималлаштириш); агрессия (бошқалар 
ютуғини минималлаштириш); тенглик (ютуқлар ўртасидаги фарқни 
минималлаштириш). 
Ташкилот бизнес-стратегиянинг ташкил қилинаётган персонални 
бошқариш тизими структурасига таъсири 3.8-расмда кўрсатилган. 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish