3.4. Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шакли
Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шаклида жамлама, ҳисоб регистири бош журнал орқали юритилади. Ушбу шаклда хронологик ва систематик ёзувлар бир ҳисоб регистирида яъни бош журналда олиб борилади. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шаклида ҳар бир хўжалик муомаласига бошланғия ҳужжатлар асосида мемориал-ордер ёзилади ва унга асосланган ёзув бош журналга кўчирилади. Ҳар бир мемориал-ордер ва унга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисобварақларга ёзувлар ёзилади. Ҳисбот ойининг охирида эса ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномалари тузилади. Шубу қайднома жами бош журналдаги тегишли ҳисобварақлар обороти билан тасдиқланади.
“Бош дафтар” журнали
2002 йил ______________________________ ойи учун
М/О
№
|
М/О бўйича сумма
|
ҳисобварақ
№
|
ҳисобварақ
№
|
ҳисобварақ
№
|
Жами оборотлар
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
1.05.2002 йилга сальдо
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
6
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
7
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами оборот
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2002 йил
1__________га сальдо
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3.5. Информацион технологияларда асосланган бухгалтерия ҳисоби шакли
Корхона ва ташкилотларда ҳисоб ишларининг самарадорлигини ошириш ҳамда вақтни тежаш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг замонавий шакли – информацион технологиялар асосларига шакл ҳаётга татбиқ этилиб келинмоқда. Ушбу шаклнинг бир қанча афзалликлари мавжуд:
- бухгалтерия ҳисобининг хужжатларида маълумотларни қайта ишланишини тезлаштиради;
- иқтисодий – маълумотларни қайта ишлашдан банд бўлган ходимлар сони қисқартирилади ҳамда меҳнат унумдорлигини оширади;
- ҳисоб ишларида аниқлик ва изчиликни таъминлайди;
- ҳисоб ишларини юритиш билан боғлиқ ҳаражатларни камайтиради.
Электрон ҳисоблаш машиналарини ҳозирги вақтда ҳисоб-китоб ишларини амалга оширишда қўлланиш билан бирга ҳисоб маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш, жамала ва таҳлилий ҳисоб регистрларини тузиш, ҳисобот шаклларини тўлдириш ва бошқа бир қанча ҳисоб ишларини бажаришда кенг қўлланилмоқда. Амалиётда компьютерлардан кенг фойдаланиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишини янги услубларини вужудга келтиради.
Бухгалтерия вазифаларини ечишда информацион технологиялардан фойдаланишни ташкил этиш бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини тузиш пайтидан бошланиб якуний молиявий ҳисобни тузиш билан якунланувчи операцияларнинг йиғиндисидан иборат.
Ҳозирги босқичда бухгалтерич вазифаларини ахборот технологиялари асосида марказлаштирилган ҳолда ташкил қилиш қуйидагиларни таъминлайди:
- фойдаланувчининг иш жойида урнатилган компьютерларни куллаш, бу ерда вазифаларни ечиш ҳисобчи томонидан бевосита иш жойида бажарилади;
- корхона (ташкилот, фирма)нинг турли хилдаги булинмалари иктисодий вазифаларини интеграциялланган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминловчи маҳаллий ва кўп босқичли ҳисоблаш тармоқларини шакллантириш;
- ҳисоблаш техникасида бажариладиган бухгалтерия ҳисоблашлари таркибини анча купайтириш;
- ҳар хил бўлинмалар учун корхонанинг ягона тақсимланган маъулмотлар базасини яратиш;
- бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини машинада шакллантириш имкониятлари, бу қоғозсиз технологияларга ўтишни таъминлайди ва ҳужжатларни йиғиш ҳамда рўйхатга олиш бўйича операциялар меҳнат талаблиги даражасини камайтиради;
- бухгалтерия ҳисоби вазифалари мажмуаларини ечишни интеграциялаш;
- диалогли усулда амалга ошириш йўли билан ахборот хизмати кўрсатишни ташкил этиш имконияти.
Информацион тизимда бажариладиган технологик жараён 3та босқичдан иборат.
1-босқич. Бу босқич бирламчи ҳисоб, бирламчи ҳужатларни тузиш, уларни ишлаб чиқариш ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси бўйича таҳлилий ҳисобнинг қайдномалари тузилиши бажарилади. Масалан, иш ҳақи ҳисоблаш бўйича ҳисоблаш тўлов ҳужжатлари қўшиб ҳисобланган ва ушлаб олинган иш ҳақининг тўпламлари ҳамда бошқалар тузилади.
2-босқич. Бу босқич проводкаларини тузиш, уларни таҳлилий ва жамлама ҳисобнинг турли регистрлари, ҳисобварақларнинг тартиб рақамлари бўйича қайд дафтари ордерларига жойлаштиришдан иборат бўлади.
3-босқич. Бу босқич йиғма жамлама ҳисобни: бош китобнинг ҳисобварақлари бўйича ҳисобот сальдо қайдномалари ва молиявий ҳисоботнинг шаклларини тузишдан иборат бўлади, бу “проводка бош китоб баланс” машина дастурининг асосий модули томонидан таъминланади.
Ҳисоб вазифаларини ишлаб чиқиш технологияларини амалга оширишнинг муҳим элементи унинг дастурий таъминланиши бўлади. Компьютер дастурлари бозорида ҳар хил корхоналар, фирмалар, ташкилотлар учун мўлжалланган бухгалтерия дастурлари вариантларнинг кўпгина турлари тақдим этилди. Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш кўп сонли фирмалар томонидан олиб борилади. Улардан энг машҳурлари “1С:Бухгалтерия”, “Турбо бухгалтерия”, “Фолио”, “Парус”, “Хакерс-Дизайн” ва бошқалардир.
Хориж ва мамлакатимизнинг ушбу соҳага тегишли назарияси ва амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш шуни кўрсатадики, йирик корхоналарда бухгатерия ҳисоб бошқарувининг 3-даражали – бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисоби бўйича ташкил этилади.
Бухгалтерия ҳисобини 3 даражага бошқарув ҳисоби, молиявий, солиқ ҳисобига ажратилган ҳолда ташкил қилиш информацион технологияларни қўллашга ихтисослашган бухгалтерия ҳисоби шаклида самаралироқ бўлади. Чунки, амалда қўўлланиладиган кўпгина компьютер дастурларида бошқаруву ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисобининг ишлари алоҳида ташкил этилади.
Бухгалтерия ҳисобининг инфрмацион технологияларга асосланган шаклининг асосий хусусияти компьютер дастурлари асосида автоматлаштирилган тартибда ҳисоб регистрларини тузиш имконияти яратилганлигидадир. Бу регистрларда ҳисоб маълумотларини корхонани бошқариш, назорат, таҳлил қилиш ва бухгалтерия ҳисоботини белгиланган тартибда тузиш учун зарур бўлган аснода умумлаштириш мумкин бўлади.
Бу шаклни амалиётга кенг жорий қилиш орқали бухгалтерия ҳисоби маълумотларни қайта ишлаш жараёни янги босқичга кўтарилади. Бу жараён ҳисоб маълумотларини автоматик тарзда олиш ва уни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Бунда дастлабки ҳужжатла уларни автоматлаштирилган қайта ишлашга мослашиш, маълумотларни компьютерларда қайта ишлашга мослаштирилган. Ҳужжатларнинг айланиши, ҳисоблаш техникаси ишлари дастурлари, маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш тартибини тавсифловчи технологик хариталар ва бошқаларни мисол қилиб критишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |