3-боб. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари



Download 144 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi144 Kb.
#310307
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 боб БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ РЕГИСТРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


3-боб. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ РЕГИСТРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


3.1.Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари ҳақида тушунча

Корхонада содир бўладиган ишлаб чиқариш, молия-ўжалик фаолиятида содир бўладиган ва амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисобининг бошланғич ҳужжатларида акс эттирилади, улар кейинчалик йиғилдаи ва йиғма қайдномалар тузилади. Уларнинг маълумотлари тегишли регистрларга ёзиб чиқилиши тартибига ва иқтисодий мазмунига мувофиқ гуруҳланиши керак.


Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари деб, бошланғич ва йиғма ҳужжатларда акс эттирилган хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбаларини иқтисодий мазмунига кўра гуруҳлаш ҳамда хўжалик муомалалариниг таркиби ва ҳаракатини ҳисобга олишда қўлланиладиган махсус шаклдаги жадваллаарга айтилади. Бу жадваллар бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақларнинг ўзаро алоқаси ва ҳисобварақлардаги ёзувларнинг иқтисодий мазмунини ҳимобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия ҳисоби регистларига журналар, қайдномалар, дафтарлар, карточкалар ҳамда тасдиқланган бланкалар киради.
Ёзув турларига кўра ҳисоб регистларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Хронологик;

  • Систематик;

  • Комбинациялашган

Хронологик ҳисоб регистларида корхонада амалга оширилган ёки содир бўлган хўжалик операциялари ҳеч қандай тизимга солинмаган ҳолда фақатгина ҳужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушиш вақтига қараб рўйхатга олинади. Хронологик ҳисоб регистри вазифасини бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шаклида қўлланиладиган “Хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш журнали” бажаради. Ушбу журналда хўжалик операциялар содир бўлиш вақтига қараб кетма-кет ёўиб борилади.
Систематик ҳисоб регистрлари корхонада содир бўладиган хўжалик муомалаларини маълум белгиларга қараб систематик равишда ёзиш учун мўлжалланган. Систематик ҳисоб регистрларига “Бош дафтар”, аналитик ҳисоб карточкалари мимол бўлади.
Комбинациялашган ҳисоб регистрлари корхонада амалга ошириладиган ҳўжалик операцияларини ҳам систематик, ҳам хронлогик тартибда гуруҳлаштиришни таъминловчи ҳисоб регистрларидир. Ушбу турдаги ҳисоб регистрлари бухгалтерия ҳисобининг такомиллашувчи натижасида вужудга келган бўлиб, унда хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақларида ўзларининг иқтисодий мазмунига кўра ажратилган ҳолда бир вақтда акс эттирилади.
Ҳисоб регистлари улардаги маълумотнинг ҳажмига қараб икки турга бўлинади:

  • Синтетик ҳисоб регистлари;

  • Аналитик ҳисоб регистрлари.


Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish