|
Битта тўғри жавобли тестлар
|
bet | 38/45 | Sana | 03.03.2022 | Hajmi | 350,93 Kb. | | #480457 |
| Bog'liq 3 БОБ
Битта тўғри жавобли тестлар
Ётоқ олди тести натижаси қуйидаги ҳолларда коагулопатиядан далолат беради:
Билакнинг ички томонидаги 1 мм ли кесимдан қон кетиши 7 дақиқа давомида тўхтамаганда;
Пробиркадаги 3 мл қонга кальций глюконат қўшилганда 7 дақиқа давомида қуйқа ҳосил бўлмаган тақдирда;
Пробиркада қуйқа 7 дақиқа давомида ҳосил бўлади ва бузилмайди;
Пробиркада қуйқа 7 дақиқа давомида ҳосил бўлмайди ёки ғовак қуйқа ҳосил бўлиб, осонлик билан бузилиб кетади;
Пробиркада қуйқа 4-5 дақиқа давомида ҳосил бўлади ва бузилмайди.
Туғруқдан кейинги қон кетишини тўхтатиш учун қорин аортасининг қўлда қилинадиган компрессиясини танланган бўлсангиз, босиш нуқтаси қуйида бўлиши лозим:
Киндик остида ва бироз ўнг томонда;
Киндик устида ва бироз чапда;
Киндки устида ва бироз ўнгда;
Киндик остида қориннинг оқ чизиғи бўйлаб;
Киндик устида ва бироз чапда.
Шокиндекси бу:
Диастолик артериал босимнинг пульс тезлигига нисбати;
Систолик артериал босимнинг пульс тезлигига нисбати;
Пульс тезлигининг диастолик артериал босимга нисбати;
Систолик артериал босимнинг пульс тезлигига нисбати;
Систолик босим суммасининг диастолик босимга нисбати.
Туғруқдан кейинги атоник қон кетишида эргометрик қўллаш рухсат этилмайдиган ҳолатлар:
Преэклампсия;
Бронхиал астма;
Хорионамнионит;
Варикоз касаллиги;
Ошқозон яраси ва 12 бармоқли ичак касаллиги зўрайган пайтда.
Туғруқдан кейинги даврда бачадон атониясида окситоциннинг дастлабки дозаси:
20-40 бирлик 1000 мл физ. эритма –1 дақиқада 60 томчи;
10-20 бирлик 1000 мл физ.эритма – 1 дақиқада 60 томчи;
20 бирлик 1000 мл физ.эритма – 1 дақиқада 40 томчи;
5-10 бирлик 500 мл физ.эритма – 1 дақиқада 60 томчи;
20-40 ед на 1000 мл физ.эритма – 1 дақиқада 40 томчи.
Туғруқдан кейинги даврда бачадон атониясида метилэргометрин бериш даврийлиги:
Ҳар 30 дақиқада 5 марта;
Ҳар 15 дақиқада 2 марта, сўнгра ҳар 4 соатда 3 марта;
Ҳар 15 дақиқада 5 марта;
Бачадон қўл билан текширилганидан сўнг бир марта;
Ҳар 30 дақиқада 3 марта.
Сийдик пуфаги катетеризацияси қачон қилинади:
Бачадон атониясида;
Туғруқ йўллари жароҳатида;
Йўлдош тўқимаси нуқсонида;
Коагулопатик қон кетишида;
Сабабидан қатъий назар, туғруқдан кейин қон кетишида;
Соатбай диурезни назорат қилиш учун 1000 мл ва ундан кўп қон йўқотилганда.
Туғруқдан кейинги даврда қандай қон кетишларда бачадон бўйнини кўзгулар билан кўриш керак:
Бачадон бўйни ёрилиши гумон қилинганда;
Бачадон атониясида;
Коагулопатик қон кетишида;
Йўлдош тўқимаси нуқсонида;
Бачадон ёрилиши гумон қилинганда;
Туғруқдан кейинги ҳар қандай қон кетишида;
Фақат бачадон бўйни ёрилиши ёки бачадон ёрилиши гумон қилинганда.
Нима бачадон атонияси таваккалчилиги омилларига кирмайди?
Кўп сувлилик;
Кўп ҳомилалик;
Ҳомила ўсиши чекланиши синдроми;
Кесар кесими операцияси;
Йўлдошнинг кўчиши.
Бачадон атониясида қачон консервативгемостаздан жарроҳлик гемостазига ўтилади?
Ҳар доим 1000 мл қон йўқотилганда;
Консерватив тадбирлар самара бермаганда 15-30 дақиқа давомида ва/ёки 1500 мл қон йўқотилганда;
Консерватив тадбирлар самара бермаганда 30-45 дақиқа давомида;
1,0 ли шок индексида;
Барча жавоблар тўғри.
Эрта ТҚК – бу туғруқдан сўнг дастлабки:
6 соат;
12 соат;
24 соат;
48 соат;
72 соат давомида ТҚК кузатилганда.
Қандай препаратлар утеротоник ҳисобланмайди ва бачадон атониясини даволашда ишлатилмайди?
Окситоцин;
Мизопростол;
Энзапрост;
Эргометрин;
Нифедипин.
Туғруқдан кейинги 2 соат давомида бачадон тонусини қандай даврийликда текшириш ва заруратга кўра уқалаш керак?
Ҳар 10 дақиқада;
Ҳар 15 дақиқада;
Ҳар 30 дақиқада;
Ҳар соатда;
Фақат туғруқдан кейинги палатага ўтказиш пайтида.
ТҚК нинг қандай сабаби кўп учрайди?
Йўлдош парчаларининг тутилиб қолиши;
Туғруқ йўлларининг йиртилиши;
Қон қуйилишининг бузилиши;
Бачадоннинг тескари ўгирилиши;
Бачадон атонияси.
ТҚК да нима асосий дволашга кирмайди?
Физ.эритманинг томир ичига инфузияси;
Бачадоннинг бимануал компрессияси;
Қорин аортасини босиш;
Намланган кислород берилиши;
Пульс ва АБни ўлчаш.
Бачадоннинг бимануал компрессиясини бажаришда қиннинг қайси устки қисмида қўл муштини жойлаштириш керак?
Чап ён қисмида;
Ўнг ён қисмида;
Олд қисмида;
Орқа қисмида;
Бачадоннинг ўзи жойлашувига кўра ҳар қандай қисмида.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|