3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари



Download 2,55 Mb.
bet35/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
3 боб

- Гултожихўроз мачин - Амарант (щирица) метельчатая
(Amaranthus cruentus L.).
Гултожихўроз мачин - Amarantaceae оиласига мансуб, 1 йиллик ўт. Ўсимлик культиген бўлиб, маданий ҳолда дастлаб Шимолий Америкада тарқалган. Ҳозирги вақтда гултожихўроз мачин маданий ҳолда дунёнинг кўп жойларида экилади. Республикамиз шароитида ўсимликни ўстириш ва кўпайтириш бўйича тавсиянома ишланган [172]. Ўсимликлар ер устки қисмларининг таркибида оқсиллар, шакар, ёғлар ҳамда биологик фаол модда-лар мавжуд бўлиб, дори-дармон ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Ўсимликнинг ер усти қисмлари чиройли манзара бериш билан бирга чорвачиликда оқсилга бой ем-хашак сифатида фойдаланилади [http:// flower.onego.ru/annual/amaranth.html].
Шўр тупроқларда ўсимликлар уруғдан экилиб интродукция қилинди. Уруғларнинг унувчанлиги -30,1% ва ўсимталарнинг сақланиши -56,7% ни ташкил этди. Вегетациянинг дастлабки кунларидан ўсимликларнинг ўсиш суръати жадал бўлади ва асосий поялар мавсум давомида ўртача 123,3±4,84 см га етади. Вегетация давомида асосий пояларда ўртача 18,6 та барглар ҳосил бўлади ва уларнинг 3,2 та си тўкилади. Вегетациянинг иккинчи ойи (апрел) дан бошлаб асосий пояларда дастлабки 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва уларнинг сони 15,6±2,01 та га етади. 1-тартибли новдалар ўртача 5,5±0,79 см га ўсади ва уларда 10,4±0,81 та барглар ҳосил бўлади. Вегетациянинг ўрталарига (июн-июл) келиб 1-тартибли новдаларда 9,2±0,73 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва ўртача 20,6±2,16 см га ўсади. Вегетациянинг охирларида эса (август), ўсимликлар генератив даврга киради. Генератив жараён асосий пояларда бошланиб, 1-2 нчи тартибли новдаларда давом этади. Сентябрнинг охирида, бир туп ўсимликда ўртача 7,0±0,89 тўп шаклланган ва 8,0±0,71 та пишган тўп мевалар қайд этилган. Ўсимликларнинг ер устки (ўт-хашак) қисмлари ва уруғ ҳосилдорлиги аниқланганида, бу кўрсаткичлар 5,08±0,68 т/га - 0,17±0,02 т/га (қуруқ ҳолда) ни ташкил этади (3.9-жадвал). Шўр тупроқларда ўстирилган ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, шўрланиш даражаси паст бўлган тупроқлардагидан ( 68,0 т/га - 2,28 т/га - ҳўл ҳолда) 5-6 баробар кам бўлсада, уларнинг ўсиш ва ривож-ланиши жадал ўтган [216].
Шундай қилиб, гултожихўроз мачин, ўз вегетацияси давомида шўр тупроқларга тез мослашади ва ўсиш жадаллиги бир маромда ўтади. Ўсимликнинг ташқи ҳолати, уларнинг шўрланишга анча чидамли эканлигини билдиради.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish