3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Қора мевали арония - Арония (рябина) чёрноплодная



Download 2,55 Mb.
bet34/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
3 боб

- Қора мевали арония - Арония (рябина) чёрноплодная
(Aronia melanocarpa (Mich )Elliot. ).
Қора мевали арония - Rosaceae оиласига мансуб, бўйи 2 м га етадиган майда дарахт ёки бутадир. Ўсимликнинг ватани Шимолий Америка бўлиб, Шарқий Осиёда табиий ҳолда учрайди. Шунингдек, қора мевали арония Украина, Россия, Молдова ва Кавказда маданий ҳолда ўстирилади. Ҳалқ табобати ва расмий тиббиётда ўсимликнинг пишган мевалари фойдала-нилади. Мевалари таркибида кўп миқдорда Р витамини, аскорбин кислота, шакар (глюкоза, фруктоза), йод, флаваноидлар ва антоцианлар сақлайди. Мева шарбати гипотензив таъсирга эга бўлиб, 1-2 стадиядаги гипертония касалликларини даволашда доривор восита сифатида ишлатилади [http:// www.fito.nnov.ru/special/vitamines/ roniamelanocarpa.phtml] (илова – 296-бет).
Қора мевали арония шўр тупроқларда, бўйи ўртача 40,8 см бўлган кўчатлардан интродукция қилинди. Кўчатларнинг кўкарувчанлиги ва сақланиши 100% ни ташкил этди. Вегетациянинг бошланиш даврида кўчатларнинг ўсиши жуда секин бўлиб, уларнинг учки қисмидаги яшил тусли нишлар ўсмасдан узоқ сақланади. Август ойида,кўчатларнинг учки қисмларида ўсиш бошланади ва сентябрнинг охирида ўртача 19,2 см га етади. Асосий пояларнинг 96,6% қисми ёғочланиб, ундан 8,6±1,29 та барглар тўкилганлиги кузатилган. 1-нчи йил вегетациянинг август ойида, айрим ўсимликларнинг асосий поялари 2 тага кўпайиб, уларда 2-3 тадан барглар ҳосил бўлади.
2-вегетация йилида ўсимликларнинг асосий поялари 2-3 та га кўпайиб, вегетация давомида 25-30 см га етади. Катта асосий поялар ўртача 38,4 см га ўсади ва уларда 25,6±3,23 та барглар ҳосил бўлади. Вегетация охирида асосий поянинг ёғочланиши 90,2±8,43 см ва улардан тўкилган барглар 17,4±3,51 та ни ташкил этади (3.8-жадвал).
Шундай қилиб, қора мевали арониянинг ташқи ҳолати, янги асосий ён пояларнинг ҳосил бўлиши, ўсимликларнинг ўсиш тезлиги, уларнинг шўр тупроқларда мослашиш жараёнининг жадал ўтаётганлигини кўрсатади.
- Ниппон ямси - Диоскорея ниппонская (Dioscorea nipponica Makinо.).
Ниппон ямси - Dioscoreaceae оиласига мансуб, кўп йиллик 3,5-4 м га етадиган лиана. Ўсимлик келиб чиқиши билан Шарқий Осиё флорасига тегишлидир. Табиатда ўсимликлар эндем ҳолда Приморье, Хабаровск ўлкалари ва Амур вилоятининг жануби-шарқий ҳудудларида учрайди. Илдизпоялари таркибида кўп миқдорда сапонинлар мавжуд бўлиб, расмий тиббиётда кўзнинг шиллиқ қавати ва оғиз бўшлиғининг яллиғланишини даволашда фойдаланиладиган доривор воситаларнинг асосини ташкил этади. Шунингдек, ўсимлик илдизпоясидан олинган доривор препаратлар атере-склерозда, қонда холестерин ва аорта томирда липидлар миқдорини камай-тириб, артериал қон босимини нормал ҳолатга келтиради. Қон томир-ларини кенгайиши ва юрак қисқариш амлитудасини оширади [20] (илова – 299-бет).
Шўр тупроқларда ниппон ямси илдизпоядан интродукция қилинди. Илдизпояларнинг кўкарувчанлиги ўртача 25,0% ва сақланиши - 66,7% ни ташкил этди.
1-вегетация йилида ўсимликлар жуда секин ўсиб, уларнинг шўр тупроқларда мослашиш жараёни оғир кечаётганлиги яққол сезилади. Вегетация давомида асосий поялар ўртача 12,2±1,24 см га ўсиб, 5,8±0,37 та барглар ҳосил бўлади ёки шулардан вегетация охиригача ўртача 2,8 та барглар қолади.
2-вегетация йилида, 1 туп ўсимликда ўртача 2,7 та асосий поялар ҳосил бўлиб, вегетация охиригача 33,8±1,57 см га ўсади. Вегетация давомида асосий поялардаги баргларнинг 52,6 % тўкилиб кетади ва ўртача 7,4±0,68 та барг қолганлиги кузатилади (3.9 - жадвал).
Ўсимликларнинг ўсиши ва кўпайиши 2-вегетацияда, нисбатан жадаллашган бўлсада, июл ойида асосий поялар ва баргларнинг сарғайиб, қуриб қолаётганлиги кузатилган. Вегетация давомида ўсимликларнинг шўр тупроқларда мослашиш жараёнининг қийин ўтаётганлиги яққол кўринади.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish