3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Ер ноки - (Топинамбур) Земляная груша (Helianthus tuberosus L.)



Download 2,55 Mb.
bet36/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
3 боб

- Ер ноки - (Топинамбур) Земляная груша (Helianthus tuberosus L.).
Ер ноки - Asteraceae оиласига мансуб, кўп йиллик ўт. Ўсимликнинг асосий ватани Шимолий Америка бўлиб, ҳиндулар унга топинамбо деб ном берганлар. Европага топинамбо ўрта аср (1616) ларда интродукция қилиниб, топинамбур деган ном олган. Ҳозирги вақтда ер ноки маданий ҳолда Ғарбий Европа ва Россияда экилади. Дунёнинг кўп минтақаларида эса манзарали ўсимлик сифатида гулхоналарда ўстирилади. Ер нокининг туганак илдизлари (картошка), хом-ашё сифатида дори-дармон ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Ўсимлик туганак илдизлари (картошка) кимёвий таркиби жиҳатидан ўзига хос бўлиб, полисахаридлардан - инулин сақлайди. Туганак илдизлари (картошка) истеъмол қилинганда организмда кўп миқдорда фруктоза ҳосил бўлади. Бу жараён қандли диабет касаллигини даволашда ва унинг олдини олишда муҳим усул ҳисобланади [http://vitamax. dp.ua/?ingr_1408] (илова – 295-бет).
Шўр тупроқларда, ер ноки илдизпоядан интродукция қилинди. Илдизпояларнинг кўкарувчанлиги 100 % гача ва сақланиши 66,7 % ни ташкил этди. 3.8 - жадвалда келтирилганидек, 1-вегетация йилида асосий пояларининг ўсиши ва кўпайиши бир оз сустроқ кечган бўлсада, 2-вегетация йилида, уларнинг шўрланишга мослашганлиги, поялар сонининг кўпайиши ва ўсишнинг жадаллашганлиги кузатилади.
1-вегетация йилида бир дона илдизпоядан ўртача 1,0 та асосий поялар ҳосил бўлиб, вегетация давомида 76,1±4,21 см га ўсади. Асосий пояларда эса, ўртача 21,4±1,88 та барглар ҳосил бўлади ва уларнинг ўртача 2,1 та си вегетация давомида тўкилади. Асосий поялар кам ёғочланади. 1-вегетация йилининг ўрталарида, асосий пояларда дастлабки 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва уларнинг сони ўртача 8,0±1,62 тага, узунлиги ўртача 4,0±0,76 см га етади. 1-тартибли новдаларда ўртача 2,2±0,58 та барглар ҳосил бўлиб, улар вегетация охиригача сақланади. 2-вегетация йилида ҳар бир илдизпоядан ўртача 6,8 та асосий поялар ҳосил бўлади. Асосий поялар 150,0±9,04 см га ўсиб, уларда 50,7 барглар ҳосил бўлади. Вегетация давомида асосий поялар-нинг 20-25% ёғочланиб, улардан 5,1 та барглар тўкилади (3.9 - жадвал).
3.10 жадвалдан кўринадики, 2-вегетациядан кейин ер ноки (топинамбур) ўсимлигининг ер устки (хашак) қисмлари 4,10±0,32 т/га ва ер остки (илдизпоя) қисмлари 2,50±0,33 т/га ни ташкил этган. З. Умурзоқова-нинг (1999,2003) маълумот беришича, ер нокининг асосий поялари шўрланмаган тупроқларда 230 см гача ўсиб, бир туп ўсимликда уларнинг сони ўртача 4-7 та ни ташкил этган. Ер устки қисмлари 4,80 т/га ва ер остки қисмлари 2,20 т/га ҳосилдорликдан иборат бўлган [198,199].
Демак, шўрланган тупроқларда ер ноки тез мослашиб, ўсиш суръати юқори бўлади. Интродукция жараёнида ўсимликнинг шўрланишга чидамли хусусиятлари яққол кўринади.

3.10 - жадвал


Шўр тупроқларда доривор ўсимликларнинг ҳосилдорлиги (шўрланиш даражаси 2,0-2,5 %)





Ўсимликлар номи

Ҳосилдорлик, т/га (қуруқ)

Ер устки қисми

Ер остки қисми

Гул

Уруғ (мева)

1

Calendula officinalis L.

-

-

0,69±0,10

0,09±0,03

2

Matricaria recutita L.

-

-

0,55±0,09

0,05±0,01

3

Althaea officinalis Kr.

3,77±0,86

5,6±1,19

-

0,40±0,05

4

Foeniculum vulgare Mill.

3,11±0,47

-

-

0,80±0,07

5

Inula helenium L.

-

1,80±0,12

-

-

6

Hibiscus esculentus L.

2,5±0,15

-

-

1,80±0,16

7

Mentha piperita L.

2,5±0,11

-

-

-

8

Rubia tinctorum L.

-

0,75±0,07

-

-

9

Urtica dioica L.

1,68±0,31

-

-

-

10

Ricinus communis L.

-

-

-

3,75±0,27

11

Achellea millefolium L.

-

-

0,66±0,09

0,03±0,01

12

Helianthus tuberosus L.

4,10±0,32

2,5±0,33

-

-

13

Amaranthus cruentus L.

5,08±0,68

-

-

0,17±0,02

14

Carthamus tinctorius L.

-

-

-

1,60±0,18

15

Aerva lanata (L.) Juss

1,2±0,23

-

-

0,020±0,006

16

Hyssopus officinalis L.

0,6±0,15

-

-

0,020±0,005


Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish