3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари


Қон айланишига таъсир этиш чоралари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

Қон айланишига таъсир этиш чоралари.
Терида ташқи муҳитнинг ҳар хил таъсирларини ўзига қабул қилувчи 
экстрорецепторлар бўлиб, асаб учларига совуқ, иссиқ нарсалар таъсир қилганда, фақат 
тери қон томирларига эмас, балки ички органлар қон томирларига ҳам таъсир этиши 
туфайли моддалар алмашинуви ўзгаради. Умуман совуқ муолажалар ўтказилганда юрак-
қон томирларининг тонуси ортиб, қон босими кўтарилиши мумкин. Аксинча, иссиқ 
таъсир этганда юрак-қон томирларининг тонуси пасайиб, қон босими пасайиши мумкин. 
Терининг бир қисмига таъсир этганда фақат ўша жойда ўзгариш бўлиб қолмай, юрак-қон 
томирлар ва нафас олиш фаолияти ҳам ўзгаради. Бел, думғаза иссиқ қилинса, органларга 
рефлекс йўли билан таъсир этиши оқибатида буйрак фаолияти яхшиланади. Шунга 


асосланиб, қон томирларини кенгайтириш, тўқималарнинг қон билан таъминланишини 
яхшилаш учун банка ва ханталмалардан фойдаланилади. 
 
5-расм. Банка ва хантал (горчичник) қўйиш 
Одам шамоллаганда иссиқ билан таъсир этилади, бунда яллиғланиш жараёни 
сусайиб, оғриқ йўқолади. Бундай муолажани амалга оширувчи тиббиёт ходимлари 
ҳароратнинг юқори бўлишига ва иссиқнинг танада узоқ ушланиб туришига йўл 
қўймаслиги керак, акс ҳолда қон томирларининг девори ишдан чиқиб, шамоллашни 
кучайтириши мумкин. Шунинг учун тиббиёт ходимлари муолажаларнинг салбий ва 
ижобий таъсирини яхши билишлари керак. 
Банка қўйиш.
Банкалар - қон айланишига таъсир этиш учун тери орқали ички 
органларга рефлекс йўли билан таъсир этади.
Банка колбасимон шиша стакан бўлиб, чети қалин, туби кенг, ярим доира 
кўринишда, ҳажми 30-70 мл бўлади. Банка қўйиш қон айланишига таъсир этувчи кучли 
чалғитувчи муолажа усулларидан биридир. Банка қўйилган жойда қон ва лимфа айланиши 
яхшиланади, яллиғланиш жараёни сўрилиб, оғриқ камаяди. Банка қўйилган соҳада майда 
қон томирлари ёрилиб, тўқималарга қон қуйилади, қон таркибидаги моддалар 
парчаланади ва ҳосил бўлган маҳсулотлар қон яратувчи органлар фаолиятини қўзғатади. 
Шунинг натижасида яллиғланиш жараёни сусаяди.
Банкалар бронх, ўпка, плевра, мускуллар ва нерв толалари яллиғланганда, 
шунингдек, ўпкада қон димланганда қўйилади. Терининг сезувчанлиги юқори бўлганда, 
тери касалликларида, қон кетаётганда, бемор безовта бўлаётганда, иситмалаётганда, қон 
босими кўтарилганда ва озиб кетганда, ўпка сили ва ракида банка қўйиш мумкин эмас. 
Банка кўкрак қафасига орқадан, умуртқа поғонасининг икки ёнига қўйилади. Бошқа 
соҳаларга қўйиш маън этилади. 
Банка қўйишдан олдин қуйидагилар тайёр бўлиши керак: банкалар (қуруқ, тоза, 
айниқса чети учмаган бўлиши лозим), вазелин, флаконда спирт ёки эфир, металлдан 
ясалган ингичка таёқча, гугурт. 
Банка қўйиладиган жойга вазелин суртилади, сўнгра металл таёқчага пахта ўраб 
спиртга ботирилади (спирт беморнинг кийим-боши ва баданига томиб кетмаслиги керак) 
ва гугурт чақиб ёндирилади. Банканинг оғзини пастга қилиб, банка қўйиладиган жойга 
яқин ушлаб турилади. Ёниб турган таёқчани бир неча секунд банка ичида айлантириб 
олинади ва банкани дарҳол бемор баданига қўйилади (банканинг бир текисда қизишига 
эътибор бериш керак, агар бирор чети қизиб кетса, бемор терисини куйдириши мумкин). 
Банкадаги ҳаво совиши билан терини сўра бошлайди. Натижада тери остига қон 
қуйилади. Бир вақтнинг ўзида 12 тагача банка қўйиб, чойшаб билан ўралади ва 10-15 
минутга қолдирилади. Бадандан банкани олиш учун бир қўл билан банкани бир томонга 
қийшайтирилади, иккинчи қўл билан баданни енгил босиб, банканинг ичига ҳаво 
киргизилади. Банка қўйилгандан кейин баданда тўқ қизил доғлар қолади ва бундай 
жойларга иккинчи марта қўйилмайди. Муолажа тамом бўлгач, вазелин артиб ташланади. 
Бемор 30 минут давомида ўралиб ётиши керак. 



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish