3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

 
1-расм. Термометрлар 
Анъанавий симобли термометр кенг миқёсда қўлланилади.
Афзалликлари: энг аниқ, арзон, зарарсизлантириш осон.
Камчиликлари: эҳтиётсизлик оқибатида синса, унинг ичида мавжуд бўлган 2 
граммга яқин заҳарли симоб соғлик учун жуда ҳавфли. 
Электрон-рақамли 
термометрлар 
универсал, 
катталар 
ва 
болалар 
учун 
мўлжалланган бўлиб 3 хил усул билан тана ҳароратини ўлчаш имкониятини беради. Орал 


усулда тана ҳароратини аниқлашга 4 сония, қўлтиқ остидан аниқлашга 10 сония ва ректал 
усулда аниқлашга 15 сония кифоя қилади. 
Инфрақизил қулоқ термометрлари ҳароратни жуда тез, 1-2 сонияда аниқлайди. Бу 
жуда қулай ва оз вақт талаб қилади.
Ҳозирда тана ҳароратини 4 та соҳадан аниқлаш қабул қилинган: 
1. 
Қўлтиқ остидан. 
2. 
Қулоқ ташқи каналидан. 
3. 
Оғиз бўшлиғидан. 
4. 
Анал тешигидан. 
5. 
Чов сохасидан. 
Турли соҳалардан ўлчанган ҳарорат турлича бўлиши мумкин. Қўлтиқ остидаги 
ҳарорат оғиздагидан 0,5 даража, анал ҳароратдан 1 даража паст бўлади. Қулоқдан 
ўлчанган ҳарорат анал ҳарорат билан тенг
Беморнинг ҳарорати кунига 2 марта ўлчанади, эрталаб соат 6-8 да ва кечқурун соат 
16-20 оралиғида. Баъзан касалликни аниқлаш мақсадида 3-4 марта ёки ҳар икки соатда 
ўлчаш мумкин. Олинган маълумот ҳарорат варақасига ёзиб борилади. 
Тана ҳароратини ўлчаш. Дезинфекция қилинган термометр силкитилиб, симоб 
шкаласи устунчаси шкаладан пастга тушиб кетганлигига ишонч ҳосил қилингач 
термометрни симоб резервуари терига ҳамма томондан тегиб турадиган қилиб пастки учи 
билан қўлтиқ соҳасига қўйилади ва бемор қўлини кўкрак устига қўйиб қаттиқ ушлаб 
туради. Қўлтиқ ости терлаган вақтда тер ҳароратни паст кўрсатиши мумкин. Шунинг учун 
ҳароратни ўлчашдан олдин қўлтиқ остини қуритиб артиш керак. Қўлтиқ ва чов соҳасида 
тана ҳароратини ўлчаш муддати 8-10 дақиқа. Бўшлиқларда ўлчаш муддати 5 дақиқа. 
Олинган натижалар ҳароратни қайд қилиш варақасига ёзиб борилади.
Касалликка ташхис қўйишда ва уни даволашда беморларнинг тана ҳароратини 
ўлчаш катта аҳамиятга эга. Организмда иссиқликнинг тўпланиши туфайли ҳарорат 
кўтарилиши мумкин. Бу гипертермия ёки иситмалашнинг асосий белгиси 
ҳисобланади. Юқумли касалликларда организмда токсик моддалар тўпланганда ёки 
одамнинг бирор жойи қаттиқ оғриши туфайли иситмалаш мумкин. Ҳарорат кўтарилиш 
даражасига қараб қуйидагича бўлади: 
а) субнормал - (35-36°)
б) нормал - (36-37°)
c) субфебрил - (37-38°). 
Тана ҳароратининг 38° дан ошиши иситма дейилади. Ҳароратнинг кўтарилишига 
қараб иситма натижаси қуйидагича бўлади: 
1. Ўртача иситма - ҳарорат 39° га кўтарилади. 
2. Юқори даражадаги иситма - ҳарорат 39-41° га кўтарилади. 
3. Ўта юқори даражадаги иситма - ҳарорат 41° га етади ва ошади. 
Иситманинг ўзи ҳам бир неча турга бўлинади: 
Доимий иситма. Бу хилдаги иситма ич терлама, тепки ва ўпка яллиғланишига 
хосдир. Ҳарорат 40-41° га кўтарилганда, унинг сутка давомида ўзгариши 1° дан ошмайди. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish