3 – Мавзу Янги ва энг янги давр фалсафаси


Фуқаролик жамиятининг асослари қуйидагилардан иборат



Download 1,08 Mb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#128855
1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиўши ва ривожланиши

Фуқаролик жамиятининг асослари қуйидагилардан иборат:
  • иқтисодий асос
  • ижтимоий-сиёсий асос
  • ҳуқуқий асоси
  • маънавий асос

  • Фуқаролик жамияти — бу, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда фаол қатнашадиган, давлатнинг бедодлиги ва аралашувига йўл қўймайдиган ҳуқуқ ҳукмрон бўлган, фуқаролар ва давлат ҳамкорлик асосида ишлайдиган онгли индивидлар жамиятидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқаролик жамиятига таъриф берилмаган бўлса-да, унда фуқаролик институтларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари эътироф этилган, уларнинг давлат билан ўзаро ҳамкорлиги принциплари белгиланган

Фуқаролик жамияти фанининг предмети – кишилик тарихида инсонларнинг ўзаро муносабатлари натижасида юксак жамиятга доир қадриятлар ва тузилмавий унсурларнинг шаклланиши, уларнинг ривожланиб бориши натижасида идеал жамиятда инсонлар ўзаро алоқаларининг қонуниятларини шаклланиши, ривожланган мамлакатларда узоқ тарихий ривожланиш натижаси ўлароқ шаклланган юксак инсоний бирлик – фуқаролик жамиятининг институтлари фаолияти, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси йўналишиларини амалга ошириш назарий ва амалий жиҳатлари тизимли ўрганишни ташкил этади.
Фаннининг объекти – бу инсоний жамиятнинг оддийдан мураккабга, ўзини ўзи такроран яратиб турадиган инсоний бирликка ўсиб ўтиши, ва ниҳоят, ривожланган мамлакатларда шаклланган фуқаролик жамияти ва унинг институтлари ҳисобланади. Ана шу тарихий воқеликларга уйғун тарзда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти унсурларига доир ғояларнинг ривожланиши, мустақиллик даврига келиб фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши, ундаги тамойилларнинг ривожланган давлатлар билан қиёсий таҳлиллари ҳисобланади

Фаннинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир классик ва замонавий концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш
  • фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш
  • Инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлиги;
  • Президентнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилади” деган ғоясини аҳамиятини очиб бериш
  • сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш
  • фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш ва бошқ


Фуқаролик жамияти ва унинг тушунчалари дастлаб Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётининг ёрқин намунаси “Авесто” муқаддас китобида келтирилган. “Авесто”нинг бош ғояси “эзгу фикр, эзгу мақсад, эзгу амал” эканлиги ҳар қандай жамият ва инсонлараро муносабатларнинг маънавий асоси эканлигидан далолатдир.
Фуқаролик жамияти концепциясининг Европача анъанаси илдизлари антик антик даврдан озиқланади. Мазкур анъананинг мазмун-моҳияти нафақат сиёсий, балки шахсни ижтимоий-ахлоқий нуқтаи назардан баҳолаш билан боғлиқ эди. Бунга мисол тариқасида Платон, Аристотел, Цицерон каби мутафаккирларнинг қарашларини келтириш мумкин.
.
Фуқаролик жамияти унсурларига оид антик концептуал таълимотда жамият ва давлат феноменларининг ўзаро узвийлиги қадимги юнон фалсафасининг муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Хусусан, Платоннинг (мил. ав. 427–347 йй.) “Давлат” асарида фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётини бир-биридан ажратиб қарашнинг ўзи эмас, балки ижтимоий соҳани ҳозиргидек замонавий талқинда, сиёсий фаоллик сифатида талқин этилган. Бунда жамият ҳаётининг сиёсий жиҳатлари фуқаролик жамияти тизимининг умумий тавсифи сифатида талқин этилади.
Фуқаролик жамияти унсурларига доир ғояларнинг кейинги ривожи Платоннинг шогирди Аристотель (мил. ав. 384–322 йй.) томонидан амалга оширилди.
Уни кўпроқ ижтимоий трансформациялашув эмас, балки кўпроқ давлат тузилмасидаги (сиёсий) ўзгаришлар қизиқтиради.
Фуқаролик жамиятини унсурларига доир ғоялар
Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида ҳам чуқур ўрганилди.
Форобий фикрича, адолатли жамият қуриш учун уни мудофаа қилиш ва оқилона бошқариш усулини билиш, одамларга ёвузликдан сақланиш ва эзгуликка интилиш йўлларини кўрсатиш лозим. У давлат раҳбарининг бошқарув маҳорати туфайли умумий бахтга эришиш йўли топилади, деб ҳисоблайди.
Абу Райҳон Беруний фикрича, жамиятнинг пайдо бўлишига одамларнинг ўзаро ҳамкорлиги, бирга яшашга эҳтиёжи ва интилишлари сабаб бўлади. Адолатли жамиятни қуриш ахлоқий қадриятларга таяниши ва шу асосда ривожлантирилиши лозим.. Давлат раҳбарининг асосий вазифаси аҳолининг турли қатламлари, кучлилар ва кучсизлар ўртасидаги сиёсий ва ҳуқуқий адолат мезонларини ўрнатишдадир.
Амир Темур (1336–1405 йй.) Унинг тузукларида давлат тизими, уни идора қилиш услублари ва воситалари, ундаги турли лавозим-вазифалар даражаси, табақаларнинг тоифаланиши, ҳарбий қўшинларнинг ташкил этилиши, жанг олиб бориш маҳоратлари, давлат хизматчилари рағбатини ташкил этиш омиллари, адолатли солиқ турларининг жорий этилиши, мамлакатни ободонлаштириш тадбирлари миллий давлатчиликнинг юксак маданий ва ҳуқуқий даражада шакллантиришга эришганлигидан далолат беради.
Фуқаролик жамиятини таҳлил қилишга нисбатан бошқа бир ёндашувни Г.Гегель (1770-1831 й.й.) таклиф этгантэди. У фуқаролик жамиятига ўз кундалик эҳтиёжларини меҳнат ёрдамида қондирувчи индивидлар мажмуи деб қарайди. Унинг фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг негизини хусусий мулк ташкил этади.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish