Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича қуйидаги хулосалар чиқариш мумкин:
- Фуқаролик жамиятининг шаклланиши узоқ давом этиб келаётган мураккаб тарихий жараёндир. Фуқаролик жамиятининг баъзи унсурлари қадимги Юнонистон ва Римда намоён бўлди, янги даврда эса унинг бир бутун тизими сифатидаги тасаввурлар шаклланди;
- Фуқаролик жамиятининг хусусиятлари, белгилари, тамойиллари ҳар қандай ижтимоий тузумда мавжуддир, бироқ уларнинг ривожланиш даражаси турли хил бўлиши мумкин.
- Фуқаролик жамиятининг шаклланиш жараёнлари холати ижтимоий хаётнинг ва давлат ҳокимияти бошқарувининг демократлашиб бориши билан бирга кечади.
- Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ҳуқуқий давлатчиликнинг шаклланиш жараёни билан уйғунликда такомиллашиб боради ва бошқалар
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асослариини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишини уч босқичга бўлинади:
- Биринчи босқич ўз ичига 1991-2000 йилларни қамраб олади. Бу даврда, биринчи навбатдафуқаролик жамиятининг асослари яратилди.
- Иккинчи босқич 2000-2010 йиллардамамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш бўйича фаол жараёнлар давом эттирилди.
- Учинчи босқич 2011-2016 йиллар. Бу даврда фуқаролик жамияти қуришга доир ҳуқуқий асослар ривожлантирилди, фуқаролик жамиятининг ижтимоий таянчи – ўрта ижтимоий қатлам янада мустаҳкамланди.
- Тўртинчи босқич 2017 йилда бошланиб, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг амалий жиҳатларини намоён бўлиши билан характерланади. Бу даврда фуқаролик жамияти қуриш ғоялари “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ва “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”да янада ривожлантирилиб, бу соҳадаги туб бурилиш даврини бошлаб берди.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев истиқлол йилларида эришилган ютуқларга баҳо бериб, “...биз муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов бошлаб берган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлини оғишмасдан, қатъий ва изчил давом эттирамиз. Бу йўл - эркин, демократик, инсонпарвар давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш ва янада равнақ топтиришнинг мустаҳкам заминидир” - деб таъкидлаган эди.
:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонини (7.02.2017) қабул қилиниши мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Жамиятнинг барча соҳаларини модернизациялашга қаратилган мазкур дастураъмол бешта йўналишдан иборат бўлиб, уларда республикамизда, алоҳида олинган ҳудудлар, турли тармоқлар ҳамда йўналишлар бўйича яқин беш йил ичида модернизациялаш мақсадлари мужассамлашган. 2017 – 2021 йилларад Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида асосий эътибор, энг аввало, давлат ва жамият қурилишини тубдан ислоҳ қилига қаратилди.
Ҳаракатлар стратегиясида Президент Ш.М.Мирзиёев илгари сурган - “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” – принципини ижтимоийсиёсий ҳаётда амалга оширишга доир дастурий мақсадлар мужассамлашган.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг таъбирича бугунги кунда жамиятнинг барча соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг асосий мақсади халқни рози қилиш, уларга мақбул шарт – шароитлар яратиб беришдан иборат.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |