яъни шундай вазият вужудга келсаки, у «беш алоқа» талаб этган таълимот ташқарисига
чиқса, воқейликни тузатиш, жумладан, куч ишлатиб бўлса ҳам тартибни жорий этиш
заруриятини тан олиш лозим. Шундагина жамиятдаги табақалар ўртасидаги
муносабатларни қатъий равишда тиклаш мумкин бўлади.
Эрамиздан олдинги 200-йил билан эрамизнинг 220 йилигача бўлган даврда
конфуцийчилик дин сифатида ҳам шаклланди. Ўзининг мазмунига кўра, конфуцийчилик
диний маросими Қадимги Хитойда ташкил топган оилавий-уруғчилик урф-одатларини
қонунийлаштириб, қадимги қонун ва кўрсатмаларга қатъиян риоя этиш талаби билан
чиқди. Улардан энг муҳими аждодларга сиғиниш эди. Конфуцийчиликнинг диний
эътиқодига кўра, аждодлар руҳини ҳурматлаш ва ўғиллик эҳтироми («сяо») инсоннинг
бош мажбуриятидир.
Анъанавий конфуцийчиликнинг асосий тушунчалари қуйидагилар: «Ли» - урф-одат
ва маросимларга риоя этиш, удум; «Ци» - ахлоқий меъѐрларни амалга ошириш; «Инь»-
ижобий ибтидо, «Ян» -салбий ибтидо, «Дао» -осмон, коинот йўли бўлиб, муайян тартиб ва
қонунга биноан мавжуд, унинг ифодаси эса инсоннинг хулқ-атвори бўлиши лозим,
«Чжен»- инсонпарварлик, «И» - бурч, «Син» -самимийлик ва баъзи бошқалар.
Конфуцийчилик фалсафий оқими билан бошқа бир фалсафий оқим –
Даосизм
рақобат қилган. Даосизм асос эътибори билан милоддан аввалги VI асрда вужудга келди.
Бу фалсафий оқимнинг ғоялари «Дао дэ цзин» китобида эътироф этилади. Бу оқимнинг
асосчиси бўлган Лао – Цзи ( милоддан аввалги 604 й.т)нинг хизматлари жуда улуғдир. Бу
мутафаккир ва унинг шогирдлари таъкидлайдилар-ки, туман ѐки газсимон ҳолатдаги
бошлангич материя- Ци умумий қонун – Дао билан биргаликда дунѐнинг асосини ташкил
этади.
Ци туфайли 5 та моддий элемент – ўт, сув, тупрок, ѐғоч ва темир элементлари ва
улар асосида эса турли шаклдаги моддий нарсалар келиб чиқади. Бу моддий нарсалар ва
ҳодисалар эса Дао орқали бошқарилади. Дао – абадий ва мутлоқдир. У олам ҳаракатини,
ҳаѐт жараѐнларини бошқаради. Даонинг моҳияти эса Ян (яхши, ѐруғ) ва Ин (ѐмон,
қоронғу) сингари қарама - қарши кучлар ўртасидаги курашдан иборатдир. Дунѐдаги барча
ўзгаришлар жараѐнлар ҳаракатлар ва уларнинг кўринишлари ана ўша моҳиятдан келиб
чиқади. Кўриниб турибдики, қарама-қаршиликлар бирлиги ва уларнинг курашини
таъкидлаш Даочилар таълимотидаги диалектиканинг (албатта стихияли), намоѐн
бўлишидир. Бироқ бу диалектика табиийки, ноизчил чегараланган диалектика эдики,
бунда ривожланиш бир доира ичида айланиш маъносида тушунилар эди.
Даосизмнинг диққат марказида табиат, коинот ва инсон туради. Аммо бу
ибтидолар мантиқий - ақлий йўл билан эмас, балки мавжудлик табиатига тўғридан-тўғри
кириб бориш ѐрдамида билиб олинади. Дунѐ ҳеч қандай сабабларсиз доимий ҳаракат ва
ўзгаришда бўлиб, ривожланади, яшайди ва сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички
сабаб натижасида вужудга келган. Борлиқ ҳақидаги таълимотда йўл тушунчаси – дао -
марказий мақомдадир. Даосизм ақидасига кўра, тафаккурнинг мақсади, инсонни табиат
билан «қўшилиб кетиши» дадир, негаки, у унинг таркибий қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: