2–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси режа



Download 372,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana22.02.2022
Hajmi372,91 Kb.
#79958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-мавзу. Маъруза матни

Қадимги Бобил ва Қадимги Миср маданияти ўз тараққиѐтининг юқори нуқтасига 
эришади. Бу давлатларда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунѐ 
ҳақидаги фанлар бўлган - Астрономия, космология, математика биринчи одимлари билан 
яқиндан боғлиқ бўлган бўлса, иккинчи томондан, афсоналар билан боғлиқ эди. Энг муҳим 
илмий ютуқлар (ҳисобнинг олтмишталик тизими, йилнинг узунлиги, геометрик шакллар 
ҳажмининг ҳисоблаб чиқилиши ва бошқалар) амалий аҳамиятга эга бўлиб, хўжалик 
юритишда қўлланилар эди. Қадимги Бобил ва Миср олимлари ой ва кун тутилиши 
даврилигини аниқлашга мувофиқ бўлдиларки, бу уларга бу ҳодисани олдиндан айтиш 
имконини берди. Бу ҳам амалий аҳамиятга эга эди. Масалан, Миср учун энг муҳим 
ҳодиса бўлган – Нил дарѐсининг ҳар йилги кўтарилиши вақт жиҳатдан осмонда ѐруғ 
юлдуз бўлган - Суҳайл (Сириус)нинг пайдо бўлиши билан мувофиқ келар эди. Мисрлилар 
юлдузлар туркуми вазиятида кўринадиган Ернинг Қуѐш атрофидаги йўли жойлашган 
текисликни (эклиптика) аниқладилар – ва уни буржларни (осмонда сайѐралар ҳаракат 
қиладиган чамбар йўл) ташкил этган 12 қисмга бўлдилар; ҳар бири 30 кундан иборат 
бўлган, 12 ойдан ташкил топган тақвимни вужудга келтирдилар. Бир кеча ва кундузнинг 
вақти сув ва Қуѐш соатлари билан ўлчанар эди. Бобилликларда бўлгани каби Қадимги 
Мисрликларнинг папирус қоғозлари (тропик қамишдан қилинган) табобатни сеҳргарлик 
усули билан даволашдан ажратилганлигини кўрсатади. 
Қадимги бобилликлар ва мисрликларда илм-фан билан коҳинлар шуғулланар 
эдилар. Илм-фан билан шуғулланган мисрликлар ва бобилликлар умуман дунѐга 
афсоналар орқали қарар эдиларки, бу ҳақда улар томонидан юлдузларни жуда ҳам катта 


ва узун юлдузлар туркумлари гуруҳларига бўлиб чиққанликлари ва оқибатда уларни 
мистик-математик рамзлар билан белгиланганликлари гувоҳлик беради. Шундай асарлар 
пайдо бўла бошлайдики, уларда афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар кўзга 
ташланади («Арфа чалувчининг қўшиғи», «Дунѐдан хафсаласи пир бўлган кишининг ўз 
руҳи билан суҳбати», «Ҳаѐт маъноси ҳақида хожа ва қулнинг савол-жавоблари» ва 
бошқалар). Масалан, «Арфист қўшиги» ўлганлардан ҳеч ким қайтиб келган эмас, у дунѐ,
охират тўғрисидаги гаплар ѐлғон, у дунѐ йўқ, киши жисми ўлгандан кейин чириб лойга 
тупроққа айланади, хақиқий ҳаѐт эса ердаги ҳаѐтдир, ердаги ҳаѐт ва унда ўз бахтини 
топиш учун курашиш лозим, деб таъкидланади. 
Қадимги Бобилда топилган, адабий ѐдгорликдан бири «Хўжайиннинг ўз қули 
билан ҳаѐтининг мазмуни ҳақида суҳбати» деган адабий ѐдгорликда биринчи томондан 
худоларга ишониш, илоҳий кучларнинг табиат ва жамиятга кўрсатадиган таъсирини 
мутлоқлаштириш хусусияти устувор бўлсада, иккинчи томондан афсона ва ривоятлар 
тарзида бўлса-да, дунѐвий билимлар, илмий қарашлар хам аста-секин шакллана бошлаган. 
Бу қарашлар инсоният фалсафий фикрлари ривожланишидаги муҳим «қадамлар» бўлди. 
Гарчи Қадимги Миср ва Бобилда фалсафий тафаккур Қадимги Юнонистон 
савиясига эришмаган бўлса ҳам, уларнинг ютуқлари Эллада маданиятига оз таъсир 
кўрсатгани йўқ. Масалан, эрамиздан олдинги I-нчи минг йиллик ўрталарида фиръавнлар 
юнонча турмуш тарзига риоя этар эдилар, уларнинг кўплари юнонлилар билан 
қариндошчилик иплари билан боғланган эдилар. Юнонлиларга Мисрда умумий турар 
жойлар ташкил этишга руҳсат этилган эди. Улар илм-фан ва фалсафада мисрликларни 
жуда ҳам орқада қолдириб кетган вақтларида ҳам, Мисрга донишмандлик манбаси 
сифатида қараб, унга бўлган ўз ҳурматларини сақлаб қолдилар. 

Download 372,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish