Умар Хайём (1048-1130) Салжуқийлар давлати ижтимоий-сиѐсий, фалсафий ва
илмий тафаккурининг энг атоқли намояндаларидан биридир. У Хуросоннинг Нишопур
шаҳрида туғилди ва ўша ерда табиатшунослик ва фалсафа илмларидан таълим олди.
Хайѐм риѐзиѐт, астрономия ва фалсафа соҳалари билан шуғулланган қомусий олим
бўлиши билан бирга машҳур шоир ҳам эди. У тақвимни (календар) ислоҳ қилиш билан ўз
номини абадийлаштирган олимдир. 1074 йили Умар Хайѐм Мароғадаги расадхонага
астроном лавозимига тайинланади ва у ерда, ўша замон учун энг аниқ бўлган, астрономик
33
Абу Али ибн Сино. Логика. // Книга указаний и наставлений. –М., 1965. 2-б.
34
Қаранг: Абу Али ибн Сино. Рисолайе тадбири манзил. Теҳрон, 1319 й.ҳ. 6-саҳифа.
35
Б.Э.Быховский. Философское наследие ибн Сины. // Вопросы философии. 1955. №5. 139-б.
жадвал тузади. Ўша йили Маликшоҳ унга мавжуд тақвимни ислоҳ қилишни топширади.
Ой тақвимини ўзгарувчан бўлганлигидан ноқулай ҳисоблаган Умар Хайѐм, Туркистон ва
Эрон араблар истилосидан олдин фойдаланиб келинган 365 кундан иборат Қуѐш
тақвимини қайтадан тузиб чиқади. Хайѐм тузган таквимда 33 йил бўлиб, улардан 25
йилининг ҳар бири 365 кунлик кеча ва кундуздан иборат бўлдики, бунга кўра, бир
йилнинг узунлиги 365 кеча ва кундузу 5 соат 49 дақиқа ва 5,45 сониядан ташкил топди.
Кабиса йили: 4, 8, 12, 16, 20, 24, 28, 32-йилларда эди
4
.
Умар Хайѐм ўзининг риѐзиѐтга доир рисолаларида бир қатор йирик кашфиѐтлар
қилди: табиий сонларнинг ҳар қандай даражасидан илдиз чиқариш услубини ишлаб
чиқди, куб (муъкааб) тенгламаларининг тўла таснифини берди ва ҳар бир тенгламани
ечишнинг геометрик услубини тавсия қилди; хақиқатлиги аѐн бўлмаса ҳам, исботсиз асос
қилиб олинадиган (постулат) Эвклид қоидаси исботини ривожлантирдики, у келгусида
очиладиган ноэвклид геометрияси кашфиѐтига моҳиятан тайѐрланиш вазифасини ўтади
36
.
Умар Хайѐмнинг «Борлиқ ва мажбурият ҳақида рисола», «Уч саволга жавоб»,
«Умумий фанларнинг мазмуни ҳақида ақл чироғи», «Мавжудлик ҳақида рисола» ва
«Мавжудликнинг умумийлиги ҳақида рисола» каби фалсафий асарларини унинг
худосизликда айбланишига жавоб тариқасида қараб чиқиш мумкин. «Борлиқ ва
мажбурият ҳақида рисола» да Худо борми ѐки йўқми, унинг пайғамбарига эргашиш
лозимми ѐки йўқми, деган масалалар муҳокама қилинган. Жавоблар ижобий берилган,
аммо ислом ақидалари асосида эмас, балки Ибн Синонинг ақлий тамойилдаги фалсафаси
асосида.
«Уч саволга жавоб» асарида дунѐда қабоҳат ва ѐмонликнинг борлиги, детерминизм
ва умри узоқлик ҳақида муҳокама юритилган. Бунда Умар Хайѐм Ибн Сино
фалсафасининг энг муҳим унсурларидан бири бўлган детерминизмдан юз ўгиради.
Ўзининг фалсафий рисолаларида Умар Хайѐм фақат умумий тушунчалар табиати
ҳақидагина эркин фикр юритади, негаки, бу масала бевосита мусулмон илоҳиѐти билан
боғланмаган эди. Умумий тушунчалар уч хил: ашѐларгача, яъни илоҳий ақлда, ашѐларда
ва ашѐлардан кейин (инсон ақлида) мавжуддирлар, деб ҳисобловчи Ибн Синодан фарқли
ўлароқ, Умар Хайѐм умумий тушунчалар фақат ашѐларда ва инсон ақлидагина
мавжуддирлар, деб ҳисоблади: «… Мавжуд бўлишлик нисбий бўлиб, икки маънога
бўлинадилар… Бу икки маъно – Ушбу … ашѐлардаги борлиқдирки, унинг учун одамлар
орасидаги «мавжудлик» номи барча учун тўғрироқдир, ва, иккинчидан, руҳдаги
мавжудлик»
37
.
Борлиқ, Хайѐм фикрича, мураккаб (ашѐ, модда) ва содда (биринчи ибтидолар)дан
иборат. Умумий нарса бўлинадиган ва бўлинмайдигандан ташкил топган. «Ҳаммага
алоқали нарса, - деб ѐзади Хайѐм, - беш хил бўлади: тур, тус, моҳиятий хусусият, алоҳида
хусусият, тасодифий хусусият. Масалан, тур кўпликни ўз ичига олади. Моҳият – бу
холиқни (яратувчи) истисно қилганда, билиб олинадиган барча нарсаларни англатадиган
сўздир»
38
.
Хайѐм моҳиятни ўсадиган ва ўсмайдиганга бўлади. Ўсадиганлар ўз навбатида,
ҳайвонот олами ва ҳайвонот олами эмасларга бўлинади. Ҳайвонот олами икки тусда
бўлади: гапирувчилар ва гапирмайдиганлар. Бир бўлимни бошқа билан боғловчи ибтидо
турдир. Тур, ўз навбатида, тусларга, туслар – қисмларга бўлинади; Айни вақтда бу
қисмларнинг ҳар бирида умумийлик ҳам, хусусийлик ҳам мавжуд бўлади. Алоҳида
олинган жисмлар, шу жумладан, инсон ҳам – борлиқ натижасидир. Хайѐм инсонни
табиатга қарама-қарши қўймайди, балки уни ижодий ақлга эга бўлган, борлиқнинг энг
4
Қаранг: С.Б. Морочник, Б.А. Розянерелад. Омар Хайям –поэт, мыслитель, ученый. Столинабад. 1957. 127,
135-б.
36
Қаранг: А.П. Юшкевич. Омар Хайям и его алгебра. // В сб.: Труды института истории естествознания. –
М.,1978. 519-б.
37
«Уч саволга жавоблар…». А.П.Юшкевича. –М., 1961, 100-б.
38
Омар Хайям. Книга по требованию. //В кн.: С.Н.григорян. Из истории Средней Азии и Ирана VII-XII
веков. 204-205-б.
мукаммал кўриниши сифатида қарайди. Борлиқ тўхтовсиз ривожланиш ҳолатидир. У аста-
секинлик билан тирик бўлмаган дунѐ ҳодисаларидан, энг юқори бўлган инсон даражасига
кўтарилади. Ҳар бир доиранинг ақлига руҳ мувофиқ келади. Руҳ – бу ҳаракатлантирувчи
куч, ақл эса – ишқ рағбати ва қўзғотувчисидир. Бу бирликдаги раҳбар куч ақлдир, аммо
руҳ ақлдан баланд кўтарилишга интилади. Руҳнинг ақлга қарама-қарши туриши туфайли
доираларда ривожланиш юз беради. Дунѐ моддий бўлиб, ўзининг қонунларига эга. Борлиқ
– боши ва охири бўлмаган доимий оқимдир. Модданинг бир аклдан иккинчи шакл
мавжудлигига, бир сифатий ҳолатдан бошқасига чексиз равишда айланиши борлиқнинг
табиий ҳолатидир. Инсон бахтли яшаш учун дунѐга келади. Бу бахтнинг асоси табиатдир,
аммо унинг бойликларидан фойдаланиш учун уни ўрганмоқ керак. Хайѐм инсоннинг
маънавий хўрлик ҳолатига қарши хайқиради:
Каъбаю бутхона қуллик хонаси,
Бутхона занги ҳам шум таронаси.
Меҳробу калисо, тасбеҳу салиб –
Барчаси қулликнинг бир нишонаси
39
.
Умар Хайѐм инсон ижодий фаолиятининг ғалабаси учун, унинг ер юзидаги бахт-
саодати учун курашди. Уни қуйидаги мисраларидан билиб олиш мумкин:
Дунѐнинг тилаги, самари ҳам биз,
Ақл кўзин қораси – жавҳари ҳам биз.
Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,
Шаксиз унинг кўзи – гавҳари ҳам биз.
Фақат илм билан баландмас одам,
Аҳду вафо билан баланд – паст одам.
Сўзи билан иши бир келса агар
Ҳар нарсадан баланд, муқаддас одам.
Ўлик – тирик ишин тузаткувчисен,
Тарқоқ коинотни кузаткувчисен,
Ёмон бўлсам ҳамки, сенинг бандангман,
Мен нима ҳам қилай? Яраткувчи – Сен.
Фалакка ҳукм этган Тангридай бўлсам,
Фалакни қилардим ўртадан барҳам.
Янгидан шундай бир фалак тузардим,
Яхшилар тилакка етарди ул дам.
(форсчадан Шоислом Шомуҳамедов таржимаси).
Ўзининг рубоийларида у шароб ҳақида кўп ѐзади, аммо шароб шодлик учун эмас,
балки ўзининг ички туйғулари ва уни ўйлатган хаѐлларни тарқатиш учун сафарбар
қилинган. Шуни назарда тутиш керакки, Қуръон шароб ичишни манн этади ва шунинг
ўзидан келиб чиқиб, шеърларда шаробга мурожаат этиш бидъат ҳисобланади. Шунинг
учун Д.Дармстетер қуйидагиларни ѐзганда ҳақ эди: «Хабари йўқ одам дастлаб форс
шеъриятида шаробнинг қанчалик ўрин тутганини кўриб, хайрон бўлиб, ҳатто бироз уялиб
ҳам қолади. Аммо унда биздаги зиѐфатларда куйланадиган ашулалар билан ҳеч қандай
умумийлик йўқ … Ичувчи шоир учун – озод инсон рамзидир»
40
.
Бундан кейинги Марказий Осиѐ ва Эрон халқларининг фалсафий ва ижтимоий-сиѐсий
фикрлари тараққиѐти мўғул босқинчилиги натижасида тўхтаб қолди. Марказий Осиѐ ва
Эрондаги машҳур кутубхоналар (Марв, Бухоро, Балх, Самарқанд, Бағдод, Рей ва
бошқалар) хароб қилинди. Худди шу мўғуллар ҳукмронлиги илмий, фалсафий ва
ижтимоий-сиѐсий фикрлар марказини Марказий Осиѐ ва Эрондан Араб халифалигининг
39
Умар Хайѐм. Рубоийлар. Т.: «Радуга». 1985. 53-б. Шоислом Шомуҳамедов таржимаси.
40
Д.Дармстетер. Происхожденипе персидской поэзии. –М., 1925. 61-б.
ғарбий қисми бўлган мусулмон Испанияси ва Шимолий Африка шаҳарларига кўчишига
сабаб бўлдики, у ерларда унинг гуллаб-яшнаши учун қулайроқ иқтисодий ва сиѐсий
шароитлар мавжуд эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |