2–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси режа



Download 372,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana22.02.2022
Hajmi372,91 Kb.
#79958
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-мавзу. Маъруза матни

Абу Али ибн Сино (Авиценна) (980-1037) илмий- табиатшунослик ва ижтимоий-
фалсафий фикрлар тараққиѐтига жуда катта ҳисса қўшган, Марказий Осиѐнинг буюк 
18
Ўша жойда. 
19
Ўша жойда. 9-б.
20
Абу Райҳон Беруни. Минералогия. 12-б. 
21
Ўша жойда. 31-32-б. 
22
Абу Райҳон Беруни. Памятники … 230-б. 
23
Абу Райҳон Беруни. Минералогия. 12-б.
24
Ўша жойда. 17-б. 
25
Абу Райҳон Беруни. Индия. 63-67-б. 


мутафаккиридир. Тасодифий эмаски, у «Шайхур раис» - «Олимлар устози» деган юксак 
унвонга сазовор бўлган эди. Ибн Сино Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган. У 
Бухорода таълим олди, астрономия, риѐзиѐт, мантиқ, физика, метафизика, ҳуқуқ ва бошқа 
фанларни ўрганди. Ёшлик йилларидаѐқ ўзининг даволаш санъати билан машҳур бўлди.
999 йилда Бухоро Қорахонийлар томонидан босиб олинган вақтда, Ибн Сино 
Урганчга қочди. Бу ерда Хоразмшоҳ Маъмун саройи ҳузуридаги Беруний раҳбарлик 
қилган Академияда Ибн Сино жуда кўп машҳур олимлар билан танишди ва ўз билимини 
бойитиш имкониятига эга бўлди. Хоразмни ғазнавийлар томонидан босиб олиниши хавфи 
остида Ибн Сино Эронга қочди. 1037 йилнинг 18 июнида Ҳамадонда сарой табиби ва 
вазир бўлиб ишлаѐтган вақтида вафот этди. Ўлими олдидан у барча мол-мулкини 
хизматкорлари ва камбағал кишиларга бўлиб берди.
Ибн Синонинг дунѐқараши унинг замонининг маданиятини акс эттиради. Унинг 
дунѐқараши Ҳиндистон табиатшунослиги ва Юнонистон фалсафаси таъсири остида 
шаклланди. Ибн Сино Буқрот (Гиппократ), Жолинус (Гален), Евклид, Архимед, Пифагор, 
Арасту, Порфирийларнинг асарлари билан яхши таниш эди. Ибн Синога Ар-Розий ва 
Форобийлар жуда катта таъсир ўтказишди. 
Ибн Сино 260 номдан кўпроқ бой адабий ва илмий мерос қолдирди. Бизгача унинг 
160 асари етиб келган. Улар ичида энг йириги 22 жилддан иборат «Китоб аш-шифо» 
(«Руҳни даволаш китоби») бўлиб, ўз ичига мантиқ, физика, риѐзиѐт ва метафизикани 
қамраб олади. Унинг бошқа асарлари «Қонун фит-тиб» («Даволаш илми қонуни»), «Китоб 
ан-нажот» («Нажот топиш китоби»), «Донишнома» («Билимлар китоби») ва бошқалардир. 
Ибн Сино қаламига қуйидаги бадиий асарлар ҳам мансуб: «Рисола ат-тайр», «Соломон ва 
Ибсол», «Ҳай ибн Яқзон».
Ибн Сино фикрича, борлиқ вожибул вужуд (зарур бўлган вужуд), яъни биринчи 
сабаб, Худо, барча ашѐларнинг ибтидоси ва мумкинул вужуд (бўлиши мумкин бўлган 
вужуд), яъни қолган барча нарсалардан иборатдир. Вожибул вужуд ўз-ўзича бор бўлиб, 
ягонадир. Мумкинул вужуд (мумкин бўлган вужуд) биринчи сабабдан келиб чиқиб, айни 
вақтда кўпликдир, яъни ўзида кўп ашѐларнинг пайдо бўлиш имкониятини сиғдиради. 
Шундай қилиб, борлиқ бўлинмайдиган ягона ва бўлинадиган кўпликдан ташкил 
топгандир. Кўплик дарҳол пайдо бўлмайди, балки аста-секин, сабаб ва оқибат шаклида 
намоѐн бўлади. Ибн Сино шундай ѐзади: «Вожибул вужуд шундайки, барча ўз 
мавжудликларини ундан оладиган нарсалар зарурий равишда мавжуддирлар, негаки, 
шундай бўлмаса вожибул вужудда шундай ҳолат вужудга келар эдики, у унда бўлмас эди, 
ва ўша вақтда у барча жиҳатлардан вожибул вужуд бўлиб қолар эди»
26
. Бундай 
таълимотни деистик йўналишдаги пантеизм сифатида баҳолаш мумкин.
Мумкинул вужуд (бўлиши мумкин бўлган вужуд) жавҳар (субстанция) ва ораздан 
(акунденция) ташкил топган энг умумий ва ўзини кўплаб намоѐн этадиган жавҳар – 
биринчи ибтидодаги унсурлар (олов, ҳаво, сув, тупроқ)дир. Модда, шакл, руҳ ва ақл – 
оддий жавҳарлардир, жисм эса – мураккаб жавҳар. Барча ашѐларга хос бўлган умумий 
хусусият – жисмийлик бўлиб, модда ва шаклдан ташкил топади. Улар ўзаро боғлиқдир ва 
бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайди. «…модда жисмий шаклга эга ва жисмий шаклсиз 
воқелик мавжуд бўлмайди. Бинобарин, у жисмий шакл туфайли ҳақиқий мавжуд бўлган 
жавҳардир. Шундай экан жисмий шакл хақиқатда жавҳардир»
27
. Ибн Сино дунѐни ягона 
бирликда деб ҳисоблайди: «Бўшлик мавжуд эмас … бутун дунѐ ягона жисмдир».
Ибн Сино ҳаракат таҳлилига катта эътибор қаратиб, уни механик тарзда ўрин 
алмаштириш деб қарамайди: «Ҳаракат деб одатда шундай нарсага айтиладики, у маконда 
содир бўлади, аммо ҳозирги вақтда бу тушунчанинг маъноси бошқача бўлиб, маконий 
ҳаракатдан кўра умумийроқ бўлиб қолди». Ибн Сино таъкидлайдики: «Қандайдир 
26
Абу Али ибн Сино. Книга спасения // В кн.: Антологния мировой философии. –М., 1974. 730-б. 
27
Абу Али ибн Сино. Даним-намд. Сталинабад. 1957. 152-б. 


ашѐнинг ҳар қандай ҳолати ва ҳаракати, имкониятда шундай қандайдир ашѐ бўлганлиги 
сабабидан ҳаракат деб аталади»
28
.
Барча фалсафий фанларни Ибн Сино икки турга: назарий ва амалийга бўлади. 
Амалий фан ўз навбатида сиѐсат, ҳуқуқ, уй хўжалиги ва ахлоққа бўлинади; назарий илм – 
метафизика (олий илм), риѐзиѐт (ўрта илм) ва табиат ҳақидаги илм (қуйи илм) га 
бўлинади. Метафизика мутлақ борлиқ ва унинг умумий ҳолатини ўрганади – энг умумий 
тушунчалар ҳамда илоҳиѐт – Худони билишни ҳам қамраб олади. Риѐзиѐт (математика) 
миқдорий муносабатлар – андоза ва сонларни ва уларнинг турли шаҳобчалари бўлган: 
ҳандаса (геометрия), арифметика, астрономия, мусиқа, оптика, механика, ҳаракатдаги 
доиралар ҳақидаги илм, асбоблар ҳақидаги илм ва бошқаларни ўрганади. 
Табиатшунослик табиатни ўрганади ва 6 бўлимдан иборатдир: бутун табиат учун 
умумий бўлган масалалар – модда, шакл, одатдаги ҳолат, ҳаракат ва ҳоказо; дунѐни 
асосини ташкил этган жисмлар ҳолати – осмондаги нарсалар, унсурлар, уларнинг миқдори 
ва ҳоказо; табиий жараѐнлар – ташкил топиш, пайдо бўлиш, йўқолиш, ўсиш, жисмнинг 
заволи ва ҳоказо; қўшилишидан олдинги 4 унсурнинг ҳолати, шунингдек, обу ҳаво 
муҳитидаги ҳодисалар – шаҳобларь(метеоритлар), ѐмғир, момақалдироқ, чақмоқ, шамол, 
камалак ва ҳоказо; табиатшунослик жонсиз табиатни, ўсимликлар дунѐси, ҳайвонлар 
дунѐсини; инсон руҳи ва руҳий кучларининг ҳолатини ўрганади. Табиатшуносликка Ибн 
Сино табобат, мунажжимлик, қиѐфашунослик, туш таъбири тўғрисидаги фан, тумор, 
афсунгарлик, алхимия ҳақидаги илмларни ҳам киритади
29
.
Ибн Сино фикрича, ҳиссий билиш – табиатни билишнинг бошланғич йўлидир. 
Ҳиссиѐт ташқи ва ичкига бўлинади. Кўриш, эшитиш, таъмни сезиш, ис билиш ва 
пайпаслаш ташқи ҳислардир. Ички ҳислар қуйидагилар: умумий ҳис-туйғу, тахминий 
билиш кучи ва тасаввурий куч
30
. Ибн Синонинг сўзларига кўра, кўриш қабул қилинаѐтган 
буюм томон биздан чиқадиган бирон бир нарсадан боғлиқ эмас. Биз шунинг учун 
кўрамизки, қабул қилинаѐтган буюмдан нимадир биз томон келиб тушади ва модомики у 
буюмнинг жисми эмас экан, демак, у – унинг қиѐфасидир
31

Ибн Сино янги афлотунчиларнинг руҳ қандайдир жисмий аъзога эга бўлмасдан 
туриб ҳам, ҳиссий ашѐларни қабул қилиб олиши ҳақидаги таълимотларини асоссиз 
ҳисоблади. Агар ҳиссий идрок бу аъзоларсиз руҳнинг ўзида кечганда, деб ѐзади 
мутафаккир, унда бу аъзолар беҳуда яратилган бўлиб чиқарди ва улардан ҳеч қандай 
фойда бўлмас эди
32
. Олим фикрича, жон юрак билан боғланган бўлиб, у орқали мия билан 
ҳам бирлашган. Юракдан чиқадиган сезги ва ҳаракатни унга узатиб борадиган аъзо, ўз 
ибтидосини мияда олади. Ҳиссий нервларнинг бошланғичи миядир. Нервлар ундан келиб 
чиқади: мия-нерв тизимининг марказидир. Шундай қилиб, ҳиссий билиш физиологик 
асосларга эга.
Инсон руҳи олий (мукаммал) ва фикрий (ақлий)дир. Инсоннинг ўзига хос алоҳида 
хусусияти, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, - мажҳул тушунчаларни ўзлаштириш, ақл билан 
етиш мумкин бўлган ҳар ѐклама нарсаларни билиш ва оқилона ҳатти-ҳаракатдир. Ақл – 
инсон руҳининг олий кучидир. Ибн Сино ақлни руҳнинг мажҳул (абстракт) фикрлаш ва 
умумий нарсани билишга бўлган қобилияти сифатида тушунади, идрокни эса – руҳ кучи 
сифатида тассавур қиладики, унинг воситасида билим ҳосил қилинади. Фаросат 
(вентеллект) бўлса – руҳнинг тезда номаълумдан маълум нарсага, ўрта истилоҳни сакраб, 
дастлабки заминдан хулосага ва баракс, ўтишга бўлган қобилиятини билдиради. 
Ўзининг мантиқий назариясида Ибн Сино Арастудан илгарилаб кетади. Аммо у 
«Биринчи муаллим» нинг оддий тақлидчиси эмас эди. Мантиқ шундай фанки, у инсон 
28
Ўша жойда. 232-б. 
29
Қаранг: У.И.Каримов. Классификация наук по Ибн Сине // материалы первой Всесоюзной научной 
конференции востоковедов в Ташкенте, 4-11 июня 1957. –Т., 1958. 988-б. 
30
Қаранг: Абу Али ибн Сино. Нажот. Қоҳира. 1331й. ҳиж. 367-саҳифа. 
31
Қаранг: Абу Али ибн Сино. Нажот. Қоҳира. 225-б. 
32
Қаранг: ўша жойда. 267-б. 


ақлида мавжуд бўлган маънолардан касб этишни хоҳловчи маъноларга ўтиш воситаси 
бўлиб, бу ўтишга хос бўлган маънолар қоидаси ва тартиб ҳамда шаклларнинг кўп 
турларини билишдир, негаки, улар ҳам, булар ҳам, ва ҳатто уларга олиб бормайдиган 
кўринишдагилар ҳам тўғри хулосалар чиқаришга олиб келади»
33
. Мантиқ хақиқатни 
ѐлғондан, ишончлини эҳтимол тутилгандан, билимни шубҳали фикрлардан фарқлаш учун 
зарур. Унинг ѐрдамида биз тушунчаларни аниқлаймиз, ҳукмлар юритамиз. Шунинг учун 
мантиқ билим ҳақидаги фандир. 
Инсон билан боғлиқ масалаларни Ибн Сино амалий фалсафага тааллуқли деб 
билади. Амалий фалсафа мавзуси шахс фаровонлиги бўлган ахлоқ, оила фаровонлигини 
ўрганадиган иқтисод, давлат равнақини ўрганадиган сиѐсатга бўлинади.
Ибн Сино ўзининг ижтимоий қарашларида Форобий ғояларига қўшилган бўлиб, 
орзудаги фозил жамият тарафдори эдики, унинг бошида маърифатпарвар, одил подшо 
турар эди. Жамиятнинг барча аъзолари ижтимоий фойдали меҳнат билан 
шуғулланишлари лозим эди. Бажарадиган вазифаларига қараб уларни Ибн Сино уч 
гуруҳга бўлади: маъмурий хизматдагилар, ишлаб чиқарувчилар ва ҳарбийлар. Ибн Сино 
кишиларнинг ижтимоий ҳолатларидаги фарқларни табиий ҳисоблайди. Агар барча 
кишилар подшо ѐки қарам бўлганларида, улар яшай олмас ва ҳалок бўлган бўлар эдилар, 
ва агарда ҳамма мулк ва бойлик бўйича тенг ва бир хил бўлганларида, одамларнинг бир 
қисми бошқаси учун ишламай қўяр ва натижада бир-бирига ѐрдам кўрсатиш тўхтаган 
бўлар эди. Агарда барча кишилар камбағал бўлганларида, у вақтда улар ҳалок бўлган 
бўлур эдилар. Демак, мулкий ҳолат ва эгаллаб турган мансаб жиҳатдан мавжуд бўлган 
фарқ муқаррардир
34

Кишиларнинг ўзаро муносабатлари асосида қонун ѐтиши лозим: «Кишилар 
ўртасида шундай битишув зарурки, унда адолат меъѐрлари белгиланган ва шу билан 
фарқланувчи қонун қабул қилинган бўлиши керакки, уни сўзсиз бажариш қонун 
чиқарувчи томонидан мажбуриятга айлантирилган бўлсин»
35
. Барча аъзолари учун 
бажарилиши шарт бўлган қонунлар бор бўлган жамиятда, адолатсизлик бўлиши мумкин 
эмас. Жамият аъзосининг адолатсизлигини жазолаш лозим. Агар ҳукмдорнинг ўзи 
адолатсиз бўлса, унга қарши қўзғолиш оқланган ва жамият томонидан қўллаб-
қувватланган бўлади. 
Ибн Синонинг асарлари мазмун жиҳатидан Европада ўрта асрларда, Шарқда эса 
ҳозиргача чуқур из қолдирди. Ибн Сино ўрта асрларда башарият эришган комил инсон 
намунаси эди. Биз бу ерда унинг барча фалсафий ва табиий илмлар соҳасидаги ютуғидан 
кўра, илоҳиѐт соҳасидаги масалаларни ҳал қилишдаги маҳоратини кўзда тутаѐтирмиз. 
Назарий ва амалий жиҳатдан Ибн Синонинг энг машҳур асари «Шифо» бўлиб, 
лотин схоластикасининг уламолари унинг баъзи қисмларинигина тушуниб етдилар. Бу 
асар уч катта қисмдан, яъни мантиқ, тиббиѐт ва илоҳиѐтдан иборат эди. Ибн Синонинг 
мақсади ҳаммага манзур бўладиган «Машриқ ҳикмати» ни яратиш эди. Барча 
назарияларнинг асосида илм ѐтади. Ташқи кўринишдан умумий назария ақлдан келиб 
чиқади. Ақл эса илоҳий оламдан, фаришта воситасида етказилади. Бу далилга кўра, 
фариштани билиш жаҳонни билиш асоси ҳамда ундаги инсон ўрнини белгилаш ҳам илм 
вазифасига киради. 

Download 372,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish