29 январь — антон павлович чехов туғилган кун



Download 345,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/20
Sana04.07.2022
Hajmi345,06 Kb.
#739077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
CHEXOV.A.777

Сўнгги сўзлар
Бора-бора Чеховда сил касаллиги кучайиб, тузалиш учун доимий равишда Ялта 
бўйидаги уйда яшади. 1901 йилнинг ноябрида у рафиқасига шундай мактуб 
битди: “Менинг хонамда оддий ҳарорат +12 бўлиб, камдан-кам ҳолатда +13 га 
кўтарилади. Каминга ўт ёқиб бўлмайди, чунки каминдан кўзим оғрийди. 12 
градусда эса ишлаш қийин”.
Эр-хотин бир неча ойлаб кўришмасдилар. Ольга Леонардовна театрда банд 
бўлар, Чехов эса врачлар кўрсатмасига кўра, Ялтада яшашга мажбур эди. 
Айрилиқ ҳар иккаласи учун ҳам азоб бўлди. “Биз бирга эмас эканмиз, бунга мен 
ва сен эмас, балки менга бактерия жойлаган, сенга эса санъатга муҳаббатни жо 
қилган шайтон айбдор”, — деб хат ёзди Чехов рафиқасига.
Клиникада адибнинг касаллик тарихини юритган даволовчи врач Максим 
Маслов ёзиб қолдиришича, Чехов гимназияда ўқиган даврида ва талабалигида 
силнинг қорин пардаси яллиғланиши билан касалланган, бироқ “кўкрак суяги 
торайгани”ни 10 ёшида ҳис қилган. 1884 йилдан бошлаб чап ўпкадан қон 
кетишидан азият чека бошлаган.
Айрим тадқиқотчилар айтишларига кўра, ёзувчининг ҳаётида Сахалинга саёҳати 
ҳал қилувчи роль ўйнаган. Ўшанда лойгарчилик бўлиб, нам кийим ва ивиган 
кигиз этик билан отда минглаб чақирим йўл босишга тўғри келган. Чеховнинг ўзи 
ва яқинлари ҳам касалликни сафар билан боғлашган. Сил касаллиги 
кучайганининг бошқа сабаби эса адибнинг Ялтадан Москвага саломатлик учун 
об-ҳаво нобоп пайтларда боргани билан изоҳланди.
1904 йилнинг ёзида Чехов Германиядаги курортга йўл олди. Аммо соғайиб 
кетмади, касаллик бирданига забтига олди.
Хотини Ольга Леонардовнанинг гувоҳлик беришича, 1 июлдан 2 июлга ўтар 
кечаси Чехов уйқудан уйғониб, умрида биринчи марта шифокорга одам 
юборишни сўраган. Сўнг шампан келтиришларини буюрган. “Антон Павлович 
ўтирди ва баланд овозда шифокорга немис тилида “Ich strebe” деди (у 
немисчани кам биларди)”. Кейин эса талаба ёки хотинига тушунарли бўлиши 
учун такрорлади: “Мен ўляпман”. Шундан сўнг қадаҳни кўтарди, рафиқасига 
юзланди ва ҳайратомуз табассум билан деди: “Анчадан буён шампан 


ичмагандим”. Чехов хотиржам алфозда шампанни охиригача сипқорди, чап 
ёнбоши билан ётди ва бир умрга мангу уйқуга кетди.

Download 345,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish