қаршилик қилинади. Кейнс ўз таклифини қуйидагича тушунтиради:
Меҳнаткашларнинг солиқларини оширишдан мақсад - уларнинг
«жамғармалари»ни камайтириш ва истеъмолни рағбатлантиришдир.
Реал иш ҳақини пасайтириш учун инфляция асосида нарх-навони
ошириш йўли тавсия этилади. Реал иш ҳақини пасайтирмасдан тўлиқ
бандликни таъминлаш мумкин эмас,
деган фикр ишчиларга
уқтирилади. Даромадлиликнинг пасайиб бориши туфайли бандликнинг
бирмунча ортиши илгари банд бўлганларнинг реал даромадлари
қисқариши билан боғлиқ. Кейнс ишчиларга мурожаат қилиб, иш ҳақини
ошириш учун курашиш керак эмас, дейди, чунки бу жами реал иш
ҳақининг
ишчиларнинг
турли
гуруҳлари
ўртасида
қайта
тақсимланишига олиб келади, унинг ўртача миқдори эса ўзгармайди. У
иш ҳақини «ўзгартирмаслик» сиёсатини ўтказиш ва шу йўл билан нарх-
наво ўсиши сабабли иш ҳақини ошириш талабларини йўққа чиқаришни
таклиф этади. Унингча, ишчилар реал иш ҳақининг пасайишига
чидашлари керак, чунки шу йўл билан ишсизликнинг олди олинади.
Капиталистларга эса реал иш ҳақини пасайтиришнинг аҳамияти
тушунтирилади. Кейнс бундан ташқари номинал иш ҳақини
пасайтиришга ҳам қарши эмас эди.
Ишсизлик ва инқирозларга қарши кураш баҳонасида
унумсиз
истеъмолнинг барча кўринишлари турли йўллар билан реклама
қилинади. Иқтисодиётни ҳарбийлаштириш билан бирга ҳукмрон
синфларнинг паразитик истеъмолини ошириш ана шундай йўллар
гуруҳига киритилади.
Кейнсни ҳозирги даврда ҳаммага яхши таниш ибора бўлган
«аралаш иқтисодиёт»нинг отаси дейиш мумкин, бу иқтисодиётда
ҳукумат ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Соф иқтисодиёт деярли ҳеч
қайси давлатда йўқ. Кейнснинг иқтисодий ғоялари биринчи навбатда
«буюк инқироз» таъсири остида пайдо бўлди. 1929-1933 йиллардаги
бу буюк инқироз Американи ларзага келтирди, ишлаб чиқариш ярмига
(50%)
га қисқарди. 17 млн одам ишсиз эди (25%), 9 млн омонатчи куйиб
қолди. Ана шундай шароитда иқтисодиётни қутқаришнинг муҳим йўли -
ҳукумат харажатлари эканлиги кўрсатиб берилди. Кейнс ўзининг
асосий асарининг биринчи сатрларидан бошлабоқ «классик иқтисодий
мактабга қарши» эканлигини ёзади (айниқса давлатнинг иқтисодиётга
аралашуви масаласида турли фикрлар мавжуд).
Кейнс яратган сифат жиҳатидан янги таълимотда ўша даврда
асосан шахсий хусусий ташаббусга берилган
масалаларни назорат
қилиш учун марказлашган назоратни яратишни ҳаётий зарурат
эканлиги кўрсатилади. Давлат истеъмолга мойилликни ошириш учун,
қисман, мазкур солиқлар тизими орқали, қисман фоиз нормасини
белгилаш ва бошқа мумкин бўлган усуллар ёрдамида ўз раҳбарлик
таъсирини ўтказиши керак бўлади. Чунки мавжуд система (тизим) энг
муҳими ҳозирда ишлаётганлар меҳнатини тақсимлашда эмас, балки
бандлик ҳажмини аниқлашда яроқсиз бўлиб қолди, деб ёзади Кейнс.
Албатта
тўла
бандликни
таъминлашга
зарур
бўлган
марказлашган назорат муассасалари
туфайли давлатнинг анънавий
функцияларини анча кенгайтиришни талаб этади. Аммо шу билан
бирга, шахсий ташаббус ва маъсулиятни амалга ошириш учун кенг
имкониятлар ҳам доим мавжуд бўлади, деб ўқтиради у давлат
томонидан
иқтисодий
жараёнларни
тартибга
солишнинг
самарадорлиги давлат инвестициялари учун маблағлар топиш,
аҳолини иш билан тўла банд қилиш ва фоиз нормасини қатъий
белгилашга боғлиқ бўлади. Фоиз ставкалари қанчалик паст бўлса, бу
инвестицияларга рағбатни шунчалик оширади,
инвестицион талаб
ошади, бандлик ўсади, ишсизлик йўқолиб боради.
Ишлаб чиқариш омиллари (капитал, меҳнат, ер) қанчалик тўла
жалб этилса, амалда ўсиб борувчи баҳоларга эга бўламиз (пулнинг
миқдорий назарияси). Ресурслар тўлиқ фойдаланилмаган пайдо
боҳоларнинг мўътадиллиги сақланиш мумкин.
Кейнс назарияси бўйича массасини 2 марта ошириш
баҳоларнинг 2 марта ошувига олиб келмайди. Етакчи иқтисодчилар
фикрича, «Кейнсча инқилоб ҳақиқатда рўй берган».
Do'stlaringiz bilan baham: