27 мавзу. Уй хужаликлари молияси



Download 1,28 Mb.
bet4/10
Sana26.03.2022
Hajmi1,28 Mb.
#511817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Хаётий минимум бюджети уз ичига уй хужалиги аъзоларининг минимал, одатда, физиологик эхтиёжларини кондиришга мулжалланган озик- овкат ва ноозик-овкат товарлари ва хизматлари тупламини камраб олувчи истеъмол саватчаси асосида аникланади.
Минимал истеъмол бюджети уй хужалиги аъзоларининг нисбатан кенгрок булган эхтиёжларини кондиришга имкон беради ва истеъмолнинг тикланувчи (тикланувчан) даражасини таъминлайди.
Оптимал истеъмол бюджети эса уй хужалиги даражасида (доирасида) инсон капиталини кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришни таъминлаш ва ривожлантиришга молиявий имконият яратади. Чунки бу бюджет инсоннинг факат зарурий эхтиёжларини эмас, балки ундан хам юкорирок (олийрок) булган эхтиёжларини кондиради. Оптимал истеъмол бюджетини куйидаги икки даражадаги бюджетларга булиш (ажратиш) мумкин:

  • уртача даражадаги етарлилик бюджети;

  • юкори даражадаги етарлилик бюджети.

Истеъмолга харажатларнинг хар кандай куриниши ва унинг умумий хажмига оид хар кандай молиявий карорлар уй хужаликлари маълум куринишдаги бюджетлари доирасидаги рационал танлашга асосланади. Агар уй хужалигининг даромади факат хаётий минимумни коплашга етадиган булса, у холда молиявий карорлар уй хужалиги истеъмол фондини минималлаштиришга ва бир вактнинг узида даромадларнинг янги манбаларини кидириб топишга хамда хаёт кечиришнинг (чидашнинг) мослаштирилган механизмларини (уз-узини таъминлаш, иккиламчи бандлик, кариндошлар ва давлатнинг ёрдами, майда-чуйда савдо ва бошкалар) "ёкиш"га каратилган булиши керак. Даромадларнинг усиши билан истеъмолнинг улчами (хажми) ошади (усади, ортади) ва унинг таркибий тузилмаси узгаради. Бирок, бу холда хам истеъмолнинг усиш суръатлари даромаднинг усиш суръатларидан пастлигича колавериши лозим. Бундай конуният иктисодий адабиётда Ж.М.Кейнс8 томонидан ифодаланган "асосий психологик конун" номини олган. Молиявий карорларда бу уй хужалиги истеъмол фонди ва жамгармалар йуналишини оптималлаштириш тенденцияси сифатида намоён булади.
Жамгариладиган фондларни (жамгармаларни) шакллантириш буйича уй хужаликларининг молиявий карорлари ишлаб чикилиб, кабул килинаётган пайтда куйидагилар хисобга олиниши керак:

  • эга булинган даромад пасайган пайтда жорий истеъмолнинг одатдаги даражасини саклаб туриш учун сугурта резервлари яратишнинг зарурлиги;

  • узок муддатга фойдаланишга мулжалланган киммат турувчи предметларни сотиб олиш билан боглик булган капитал харажатлар даражасини ошириш (купайтириш) учун пул резервларини яратиш кераклиги;

  • пенсия резервларининг лозимлиги;

  • уй хужалигининг даромадлилик даражасини ошириш максадида келгусида инвестициялаштириш учун пул фондини вужудга келтиришнинг зарурлиги.

Даромадлар ва устувор йуналишларни шакллантириш хамда улардан фойдаланишда умумиктисодий улчамлардан (параметрлардан) ташкари уй хужалигининг истеъмол ва молиявий хатти-харакатида, жамгариладиган фондларни яратишда социал ва психологик жихатлар (аспектлар) мухим роль уйнайди. Уларга куйидагилар киради:

  • давлат ва молиявий институтларга нисбатан булган ишонч даражаси;

  • утмишдаги (олдинги йиллардаги) молиявий хатти-харакат тажрибаси ва унинг субъектив бахоси;

  • асосий молиявий инструментларни билиш;

  • куйилмаларнинг имкониятлари тугрисида маълумотларга эгалик килиш.

Жамгариладиган фондларни шакллантириш буйича уй хужаликлари молиявий хатти-харакатларининг узига хос хусусиятлари жамгарма стратегияларининг элементлари ва турларини (куринишларини) ажратиб курсатишга имкон беради. Уй хужалигининг хар кандай жамгариладиган стратегияси мустакил булган уч компонетдан таркиб топади:

  • жамгариш нормаси (меъёри), яъни уй хужалиги жами даромадининг жамгаришга йуналтириладиган хиссаси (улуши) асосида жамгаришнинг амалга оширилиши;

  • риск ва даромадлиликнинг диверсификацияланиш улчамларини (параметрларини) хисобга олган холда инвестицион инструментни танлаш;

  • пул маблагларини куйиш (жойлаштириш) муддатлари.

Юкоридаги (курсаткич)ларнинг комбинация килиниши уй
хужалигининг жамгариш стратегиясини белгилаб (аниклаб) беради. Унинг куйидаги турлари (куринишлари) булиши мумкин:

  • "0"ли стратегия - жамгариш амалга оширилмайди, барча даромадлар жорий эхтиёжларни кондиришга йуналтирилади;

  • юкори риск стратегияси - куйилмалар факат юкори рискли молиявий активларга йуналтирилади;

  • реал стратегия - маблаглар паст ва булиши мумкин булган рискли активларга куйилади, рисклар диверсификация килинади.

Уй хужаликларида молиявий карорлар кабул килиш жараёнига, шунингдек, банк тизими ва молиявий бозорларнинг ривожланганлик даражаси, яъни ташки мухит хам кескин таъсир курсатиши мумкин. Бунда кимматли когозлар бозоридаги операциялар, банк операциялари, пенсия таъминоти, сугурта иши ва шу кабиларнинг хукукий жихатдан таъминланганлик даражаси хам мухим роль уйнайди.
Хрзирги пайтда турли молиявий инструментларнинг даромадлилигида якинлашиш тенденцияси пайдо булаяпти. Бу куйилмалар рискини пасайтириш ва молиявий активлар портфелининг баркарорлигини ошириш максадида уй хужаликлари активлари портфелини диверсификациялашга асосланган реал жамгариш стратегиясининг шаклланганлигида намоён булмокда.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР

    1. Нима учун уй хужалиги бозор иктисодиётининг асосий субъекти хисобланади?

    2. Узбекистондаги уй хужаликларининг узига хос хусусияти нимада?

    3. Нима учун Узбекистонда хужаликларда мулкдан келадиган даромад манбаи оз микдорда?

    4. Уй хужалиги бюджетининг давлат бюджетидан фарки нимада?

    5. Давлат нима учун уй хужалиги даромадларини индексация килади?

    6. Уй хужаликлари молияси ва уй хужаликларида мавжуд булган молиявий муносабатлар мажмуи ва уларнинг гурухлари.

    7. Уй хужаликлари кайси бозор иктисодиёти субъектлари билан молиявий муносабатда булдаи?

    8. Уй хужаликлари молияси кандай функцияларни бажаради?

    9. Уй хужалиги томонидан молиявий карорлар кабул килишга кандай омиллар таъсир курсатади?

    10. Уй хужаликлари харажатлари кандай классификация килинади?

    11. Ахоли пул даромадлари ва харажатлари баланси даромадлар кисмининг таркибини айтинг.

    12. Уй хужаликлари жамгармаларини шакллантиришга кандай омиллар таъсир килади?

    13. Уй хужаликлари даромадларига тугри ва эгри соликларнинг таъсири кандай?

Уй хужаликлари жамгармаларини турли белгиларга кура канай классификация килинади


Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish