Режа:
Осмалар вазифаси ва уларга қўйилган талаблар.
Амортизаторлар ва уларнинг тавсифи.
Қайишқоқ елементлар турлари: рессоралар, пружиналар, қайишқоқ стерженлар.
Осмалар
Осма автомобил юриш қисмининг бир қисми бўлиб, кузов (рама)ни йўл билан боғлайди.
Автомобил йўли нотекисликлардан иборат бўлиб, уларнинг турткилари кузовга узатилиши натижасида юк ёки йўловчига салбий таъсир қилади. Бу таъсирни камайтириш учун кузов ва ғилдирак ўртасига еластик қисм (рессора, пружина, пневмобаллон ва ҳ.к.) киритиш керак.
Йетакчи ғилдираклардан йетакланувчиларга итарувчи кучни узатиш ва тормозланувчи ғилдираклардаги тормоз кучи ёрдамида автомобилнинг кинетик енергиясини сўндириш учун ғилдиракни кузов билан боғлайдиган кучларни қабул етувчи йўналтирувчи ричаглар зарур. Йўл нотекисликларидан таъсир етаётган турткилардан ҳосил бўлаётган тебранишларни сўндириш ҳам керак.
Осмалар тортувчи ва тормозловчи кучларни, йўл нотекисликларидан ҳосил бўлаётган турткиларни қабул қилиб, меёрий даражагача камайтириш, ҳамда тебраниш амплитудаси ва давомийлигини камайтириш вазифасини бажаради.
Осмалар учта бўлакдан иборат: йўналтирувчи қисм, еластик қисм, сўндирувчи қисм (4.12-расм).
4.12-rasm. Osmaning prinsipial sxemasi.
1-g’ildirak; 2-ko’prik to’sini;
3-amortizator; 4- porshen;
5,6-klapanlar; 7-porshen shtoki;
8-avtomobil ramasi; 9-yo’naltiruvchi qism; 10-prujina
Транспорт воситаси ҳаракат қилиши учун йетакчи ғилдиракка трансмиссия орқали келтирилган буровчи момент Мт дан ҳосил бўлган Рт кучини рамага (кузов) узатиб илгарилашга мажбур етиши керак. Бу вазифани йўналтирувчи қисм 9 бажаради. Бундан ташқари, йўналтирувчи қисм автомобил тормозланиши жараёнида ҳосил бўлган ва кўприкни ғилдирак айланиш йўналишига тескари бурувчи моментни, ҳамда ёндан таъсир етувчи кучни (марказдан қочирма, ёндан таъсир етган туртки, қия текистликда ҳаракатланганида оғирлик кучининг битта ташкил етувчиси) қабул қилади.
Османинг иш жараёнида йетакчи ғилдиракка трансмиссиядан келтирилган буровчи моментнинг итарувчи Рт кучи йўналтирувчи қисм 9 орқали кузов (рама)ни олдинга суради, еластик қисм 10 йўл нотекисликларидан узатилаётган турткиларни юмшатади ва сўндирувчи қисм еластик қисм ҳисобига вертикал йўналишда ҳаракатланаётган кузов (рама) тебранишини сўндиради.
Османинг йўналтирувчи қисми нафақат кўндаланг, бўйлама, ёндан таъсир етаётган кучларни узатади, балки ғилдиракнинг кузов (рама) га нисбатан ҳаракатини ҳам белгилайди. Йўналтирувчи қисмининг турига қараб осмалар мустақил ва номустақил турларига бўлинади.
Мустақил осмаларда чап ва ўнг ғилдираклар бир-бири билан боғланмаган бўлиб, чап (ёки ўнг) ғилдиракга йўл нотекислигидан таъсир етган туртки ўнг (ёки чап) ғилдиракга узатилмайди. Бунга замонавий автомобиллар ВАЗ, ГАЗ, ЗИЛ, Тико, Нексияларнинг олд осмалари мисол бўлаолади.
Номустақил осмаларда еса чап ва ўнг ғилдираклар бир-бири билан боғланган бўлиб чап (ёки ўнг) ғилдиракга йўл нотекислигидан таъсир етган турткилар ўнг (ёки чап) ғилдиракга узатилади. Йенгил автомобиллардан ВАЗ, ГАЗ, ЗИЛ, Тико, Дамас, Нексия автомобилларининг кетинги осмалари, юк автомобили ва автобусларнинг олдинги ва кетинги осмалари мисол бўллаолади.
Ғилдиракларнинг йўлга нисбатан ҳаракатланиши унинг кинематикасини белгилайди. Осма кинематикаси унинг кузов (рама)ининг автомобилнинг бўйлама ўқига нисбатан тебранишини таъминлайди ва транспорт воситасининг юриш равонлиги, бошқарилувчанлиги, турғунлиги каби експлуатацион хусусиятларига фаол таъсир етади.
Кинематикасига кўра мустақил ва номустақил осмалар ғилдирак автомобилнинг бўйлама ўқига перпендикуляр, бурчак остида, параллел текисликда тебранадиган турларига бўлинади. Ғилдирак автомобилнинг бўйлама ўқига параллел тебранадиган турига ЗАЗ-968 автомобилининг олд осмаси, йенгил автомобилларнинг штанга-пружинали осмалари; бурчак остида тебранадиганига йенгил автомобилларнинг олд осмалари, параллел тебранадиганига рессорали осмалар мисол бўлаолади.
Осмаларнинг еластик қисми йўл нотекисликларидан узатилаётган турткиларни камайтириб автомобилнинг юриш равонлигини яхшилайди. Еластик қисмнинг пружина, рессора, торсион, пневмобаллон ва ҳ.к. турлари мавжуд (4.13-расм).
4.13-rasm. Osma elastik qismlarining turlari
a) – ressora; b) – torsion; v) – pnevmoballon.
1-asosiy list; 2-markaziy bolt; 3- xomut (qisgich); 4-maxsus qistirma;
5-bolt; 6-siquvchi halqa; 7-ajratuvchi halqa; 8-elastik qobiq
Пружиналар юмалоқ кўндаланг кесимли пўлат симдан силиндрик ва бочкасимон қилиб ясалиши мумкин. У фақат тик йўналишдаги кучларни қабул қилишга мўлжалланган, шунинг учун ҳам у йўналтирувчи қисм билан маҳкамланади.
Торсионлар ҳам еластик қисмнинг тури бўлиб, у металл стержендан иборат (4.13-расм, б). Стержен бир бутун ёки бирлаштирилган ҳар хил кўндаланг кесимли бурилишга ишловчи пластиналардан иборат. Торсионнинг бир учи кузовга, иккинчиси осма ричагларига маҳкамланади. Натижада ғилдирак ва кузовнинг еластик боғланиши торсионнинг буралишидан ҳосил бўлади.
Рессоралар османинг еластик қисми сифатида енг кўп тарқалган (4.13-расм, а). У ҳар хил узунликка ва егриликка ега листларнинг йиғмасидан иборат. Ҳар хил егриликка ега листларнинг бўлиши, рессора йиғилганда листларнинг бир-бирига жипс яқинлашишига ва асосий листнинг камроқ юкланишига олиб келади. Ҳамма листлар марказий болт 2 билан маҳкамланади, ундан ташқари хомутлар 3 ҳам ушлаб туради. Зангламаслиги учун ва листлар орасидаги ишқаланишни камайтириш мақсадида графит сурилади, йенгил автомобилларда еса листлар ўртасига нометалл қистирмалар 4 қўйилади. Рессора асосий листининг 1 учлари рамага шарнирли маҳкамланади, натижада ҳаракат даврида унинг узунлиги ўзгариш имкониятига ега. Оғир юк кўтарадиган автомобилларда рессорага қўшимча рессора ости рессораси ҳам маҳкамланади. Унинг ўрнатилиш сабаби, рессора бикрлигини юк ўзгаришига мос ўзгартириш, натижада автомобилнинг юриш равонлигини яхшилашдир. Рессора мустақил емас осмаларда ишлатилади ва бир вақтда еластик ҳам йўналтирувчи қисмлар вазифасини бажаргани унинг афзаллиги ҳисобланади. Ҳозирги замон юк автомобиллари ва автобус осмаларида сиқилган ҳаво ҳисобига еластик бўлган баллонлар ишлатилади (4.13-расм, в ). Бу турдаги еластик қисмда ҳаво босимини ўзгартириш ҳисобига унинг бикрлигини орттириш-камайтириш имконияти борлиги унинг афзаллигидир. Баллонлар икки ёки уч сексияли бўлиб унинг ҳар бир бўлинмаси 8 бўлувчи ҳалқа 7 билан ажратилган. Баллон бўлинмалари 8 икки қаватли резинакорддан иборатдир. Бундан ташқари, баллонни маҳкамлаш учун сиқувчи ҳалқа 6 бор. Баллонлардаги босим 0,3-0,5 МПа бўлиб 2-3т юк кўтариши мумкин. Баллонларнинг камчилиги, фақат тик йўналишдаги юкни қабул қилаолгани учун чидамлилиги камдир.
Резина еластик қисмлар ҳам мавжуд бўлиб, улар осмаларда қўшимча еластик қисм сифатида ғилдиракларнинг юқори ва пастга ҳаракатини чегараловчи буфер сифатида қўлланилади.
Осмаларнинг еластиклиги автомобил кузовининг кўндаланг текислигида оғишига олиб келади. Натижада кузов кўндаланг текисликда бурчакли тебранади, бу еса йўловчига ноқулайликни содир етади.
Стабилизатор (4.14-расм) автомобилнинг кўндаланг текисликдаги турғунлигини яхшилайди.
4.14-rasm. Ko’ndalang turg’unlik stabilizatorining kinematik sxemasi.
1 – shtanga;
2 – vtulka;
3 – tirgak, ustun.
Стабилизаторлар йенгил автомобилларнинг мустақил олд осмаларида ўрнатилади, лекин зарурият бўлса, кетинги осмаларда ҳам қўлланилади. Стабилизатор П-симон шаклда бўлиб, юмалоқ еластик пўлат стержендан 1 ясалади. Стержен 1 нинг ўртасидан резина таянч 2 ёрдамида кузовга маҳкамланади. Стержен учлари иккита устун 3 билан резина ёстиқчалар ёрдамида осма ричагларига шарнирли маҳкамланади. Лекин баъзи конструксияларда стержен 1 ричагга тўппа-тўғри маҳкамланиши ҳам мумкин.
Кўндаланг турғунлик стабилизаторининг ишлаш принсипи қуйидагича. Автомобил бурилаётганида кузови бир томонга оғади, устун 2 нинг биттаси юқорига, иккинчиси пастга ҳаракатланади. Натижада стержен 1 буралади ва унда ҳосил бўлган еластик куч кузовнинг бурчакли оғишига қаршилик қилади, кузов ичидаги йўловчи ўзини комфортли сезади.
Юк автомобилининг номустақил рессорали осма конструксияси 4.15-расмда кўрсатилган.
15-rasm. Yuk avtomobilining ressorali nomustaqil osmasi.
1,2,8,9-kronshteynlar; 3-stremyanka; 4-ustki nakladka; 5-ressor osti ressorasi; 6-oraliq list; 7-ressora; 10-suxar; 11,14-barmoqlar; 12-vkladish; 13-ostki nakladka; 15-vtulka
У рессора 7 ва рессора ости 5 рессорасидан иборатдир. Рессора 7 ва унинг устига рессора ости 5 маҳкамланиб, биргаликда стремянка 3 ва 4,13 қопламалари ёрдамида кетинги ўқ тўсинига маҳкамланган. Рамага 2 ва 8 кронштейнлари парчинланган бўлиб, улар орқали рессора ости 5 қисмига рамадан келаётган куч узатилади. Рессора 7 нинг олдинги қисми кронштейн 1 га бармоқ 14 ва втулка 15 орқали фақат ўз атрофига буралаоладиган қилиб маҳкамланган. Рессоранинг кетинги қисми еса кронштейн 9 га озод ўрнатилган.
Мустақил ричаг-пружинали осма конструксияси 4.16 - расмда кўрсатилган.
4.16-rasm. Yengil avtomobilning richag-prujinali mustaqil osmasi.
1-tirgakning yuqorigi sharniri; 2-ninasimon podshipnik; 3-shkvoren; 4-siljimaydigan bolt; 5-tirgak; 6-yuqorigi richag; 7-qaytarish buferi; 8-amortizator g’ilofi; 9-amortizator; 10-qistirma; 11-prujina; 12-amortizator rezina vtulkasi; 13-yuqorigi richaglar o’qi; 14-rostlagich qistirma; 15-yuqorigi rostlagichlar vtulkasi; 16-ko’ndalang to’sin; 17-barmoq; 18-pastki richaglar vtulkasi; 19-pastki richag; 20-prujinaning tayanch pallasi; 21-rezina metall sharnir; 22-siqish buferi; 23-tirgakning pastki sharniri; 24-salnik; 25,30- gupchak podshipniklari; 26-g’ildirak to’g’ini; 27-g’ildirak diski; 28-g’ildirak gupchagi; 29-burish sapfasi; 31-yopqich; 32-rostlagich gayka; 33-tutqich shayba; 34-g’ildirakni mahkamlash shpilkasi.
Осма юқориги 6 ва пастки 19 ричаглар ҳамда устундан 5 иборат бўлиб, шкворенли мустақил осма ҳисобланади. Осма кўндаланг турғунлик стабилизаторига ҳам ега. Османинг юқориги 6 ва пастки 19 ричаглари автомобил бўйлама ўқига тик йўналишда тебранади ва кўндаланг тўсинга 15 маҳкамланган. Юқориги ва пастки ричаглар ўртасига еластик қисм пружина 11 жойлаштирилган бўлиб, унинг ўртасидан сўндирувчи қисм амортизатор 9 ўрнатилган. Ғилдиракнинг юқорига ва пастга ҳаракатини чеклагичлар 7 ва 22 резина буферлардан иборат.
Олд осмаларда (тўсинларда ҳам) бир муаммо бўлиб, вертикал ўрнатилган ғилдираклар тўсинга тушган оғирликдан егилади, натижада ғилдираклар бир-бирига оғиб айланганда ғилдирашига қаршилик жуда ортиб кетади. Бу ҳолатдан қутилиш учун чап ғилдирак чап томонга, ўнги ўнг томонга бурчагига оғдирилади. - ғилдиракнинг оғиш бурчаги дейилади ( 4.17-расм, а). Ғилдирак оғиш бурчагининг бўлиши автомобил ҳаракати даврида (айниқса бурилишида) юкланиш ҳисобига тикланиб йўлга жипслашиб унинг турғунлигини яхшилайди.
4.17-rasm. Old boshqariluvchi g’ildiraklarning joylashish burchaklari.
- g’ildirakning vertikal xolatdan og’ish burchagi; - old g’ildiraklarning yaqinlashuv burchagi; A,B-g’ildiraklarning oldingi va ketingi qismlari orasidagi masofa
Лекин оғиш бурчаги нинг бўлиши ғидираклар ҳаракати даврида уларни О маркази атрофида бурилиб ҳаракатланишга мажбур етувчи кучларни пайдо етади. Бу кучлар ғилдиракларни сирпаниб ҳаракатланишини тақозо етади, натижада шиналар тезкор йейилади. Бу камчиликни йўқотиш учун чап ва ўнг ғилдираклар бар-бирига параллел емас, балки автомобил бўйлама ўқига бурчак остида жойлаштирилади (4.17 - расм, б).
Ғилдиракларнинг яқинлашув бурчаги ғилдираклар орасидаги А ва Б масофаларнинг тўғинлар четидан ғилдирак маркази баландлигида ўлчанган айирмасига тенг. Бу айирма ҳар хил автомобиллар учун 2-12 мм ёки =00201-10. Ғилдиракларнинг оғиш бурчаги =0-20 бўлиши мумкин.
Олд ғилдиракларининг оғиш ва яқинлашув бурчаклар билан жойлашиши, уларнинг ёнга сирпанмасдан тўғри чизиқли ғилдирашини таъминлайди. Автомобилнинг експлуатацияси даврида қисмларининг йейилиши , бурчакларининг ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун вақтида улар ростланиб туради.
Ғилдиракларнинг жойлашиши бурчагига шквореннинг кўндаланг ва бўйлама текисликларда оғиш бурчаклари ҳам киради. Уларнинг мавжудлиги ғилдиракларнинг стабилланиш моментларини ҳосил етиб автомобилнинг бошқарилувчанлигини яхшилайди. Бу бурчаклар ростланмайди, османинг конструксияси ҳисобига таъминланади ва ҳар хил автомобиллар учун 4-80ни ташкил етади.
Самкочавто русумидаги ҳамма автомобилларнинг олд ғилдирак осмалари мустақил емас, рессорали бўлиб, сўндирувчи қисм сифатида икки томонлама ишлайдиган телескопик амортизаторлар ўрнатилган.
Кетинги ғилдирак осмалари ҳам мутақил емас, рессорали икки бўлиб сўндирувчи қисми икки томонлама ишлайдиган телескопик амортизаторладир. Юк автомобилининг кетинги ғилдиракларига тўғри ўзгаришини ҳисобга олиб асосий рессорага, қўшимча рессора бириктирилган.
Мустақил рессорали осмалардан самкочавто осмаларининг фарқи шуки, олд ғилдираклар осмасида (Самкочавто 120.14, 85.12, 85.14, М24.9, М24.12, М50, М23.9, М23.12, М29 турбо) кетинги ғилдираклар осмасида (самкочавто 85.12, 854.14, М24.9, М24.12, М50, М23.9, М23.12, М29 турбо)
Стабилизатор – тўсинлар ишлатилган бўлиб, улар юк автомобили ва автобуслар кузовининг автомобил бурилишидаги ён томонга оғишини чеклаб харакат турғунлигини яхшилайди.
Осмада еластик қисмнинг мавжудлиги, кузовни тик йўналишда тебратади. Тебранишнинг меёрий чегарасидан катта частота ва амплитудаси юк ва йўловчига салбий таъсир етади. Демак, кузов тебранишини меёрлаш муаммоси пайдо бўлади
:
Осма автомобил юриш қисмининг бир қисми бўлиб, кузов (рама)ни йўл билан боғлайди.
Автомобил йўли нотекисликлардан иборат бўлиб, уларнинг турткилари кузовга узатилиши натижасида юк ёки йўловчига салбий таъсир қилади. Бу таъсирни камайтириш учун кузов ва ғилдирак ўртасига еластик қисм (рессора, пружина, пневмобаллон ва бошқалар) киритиш керак.
Йетакчи ғилдираклардан йетакланувчиларга итарувчи кучни узатиш ва тормозланувчи ғилдираклардаги тормоз кучи ёрдамида автомобилнинг кинетик енергиясини сўндириш учун ғилдиракни кузов билан боғлайдиган кучларни қабул етувчи йўналтирувчи ричаглар зарур. Йўл нотекисликларидан таъсир етаётган турткилардан ҳосил бўлаёт- ган тебранишларни сўндириш ҳам керак.
Осмалар тортувчи ва тормозловчи кучларни, йўл нотекисликларидан ҳосил бўлаётган турткиларни қабул қилиб, меъёрий даражагача камайтириш ҳамда тебраниш амплитудаси ва давомийлигини камайтириш вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |