Тарангловчи ва амартизацияловчи қурилмалар.
Йўналтирувчи ғилдирак ва тарангловчи мослама. Гусениса занжири иш даврида ейилади ва узунлашади. Натижада занжир осилиб қолиши мумкин. Агар вақтида таранглиги ростланмаса гусениса занжири етакчи юлдузча ва йўналтирувчи ғилдиракдан чиқиб кетиши мумкин. Гусениса занжири ўта таранглашса хам ёки осилиб қолса хам шарнирли боғланган жойларида ишқаланишлар ортиб, қувватнинг йўқолишига олиб келгади. Шунинг учун гусениса занжирини таранглиги ростланиб турилиши керак. Худди шу вазифа йўналтирувчи ғилдирак ва тарангловчи мослама орқали бажарилади.
Тарангловчи мосламани кривошипли ва ползунли хиллари бўлади. Одатда еластик осмага ега бўлган тракторларда кривошипли (ДТ-75), ярим қаттиқ осмага ега бўлган тракторларда еса (Т-4А) ползунли таранглаш мосламаси қўлланилади.
60- расмда Т-4А тракторини йўналтирувчи ғилдирак ва тарангловчи мосламасини тузилиши келтирилган.
6 0- расм. Т-4А тағмали тракторини йўналтирувчи ғилдираги ва таранглаш мосламаси.
1- йўналтирувчи ғилдирак, 2-химоя қопқоқ, 3- ғилдирак ўқи. 4,15,23-зичловчи резинали халқа, 5-йўналтирувчи таянчни қотириш болти, 6-чап таянч, 7-химоя ғилофи, 8-зичловчи халқа, 9-шайба, 10,18-ростлаш қистирмаси, 11-роликли подшипник, 12-ички халқа, 13-зичловчи шайба, 14-болт, 16-катта зичловчи халқа, 17-ўнг таянч, 19-йўналтирувчи таянч, 20-мой каналининг тиқини,21-резина металли зичлагич, 22-кичик зичловчи халқа, 24-масофадаги халқа,25-чеклагич, 26,36- пружиналар, 27-штифтли планка, 28- пружина таянчи,29-пружинани чекловчи болт, 30-чеклагичнинг гайкаси, 31-айрининг елкаси,32-ростловчи винт, 33-тарангловчи кронштейн, 34-йўналтирувчи кронштейн,35-чекловчи най, 37-тортувчи болт, 38- ростловчи гайка, 39-тарашловчипружинани кетинги таянчи, 40-айрини тортувчи болти.
Йўналтирувчи ғилдирак гусениса аравасини олдинги қисимига ўзининг таянчида силжувчан қилиб жойлаштирилган. Унинг силжиши таранглаш мосламаси таъсири остида амалга оширилади. Таранглаш мосламасининг пружинаси еса тўсиқларни енгиб ўтишдаги силтаниш ва зарбаларни сўндиради, хамда гусениса занжирини таранглигидан хосил бўлаётган зўриқишни хам қабул қилади.
Мабодо гусениса занжири билан йўналтирувчи ғилдирак ёки таянч катоклари орасига ёд нарса тушиб қолса, таранглаш мосламасининг пружинаси қўшимча равишда қисилади. Бу билан гусениса занжири ва юриш қисимининг деталарини ортиқча зўриқишдан сақлайди.
Йўналтирувчи ғилдирак 1 пўлатдан қуйма усулда тайёрланади ва ташқи гардишида гусениса занжирини йўналтирувчи иккита қиррасига ега.
Роликли подшипниклар 11, металл халқалар 8,16 ва 22, зичловчи шайба 3 ва 13, резина халқа 4,15 ва 23, ростловчи қистирма 10 ва резина - металли зичлагич 21 лар таянч каток ва ушлаб турувчи ғалтакдагилар билан ўзаро алмашувчи деталлардир. Ёндан таъсир етаётган юклар зичловчи шайба 13, зичловчи халқа 8 ва роликли подшипник орқали таянчлар 6 ва 17, махкам қотирилган ўқ 3 нинг марказий қисимига берилади.
Йўналтирувчи ғилдиракни еркин айланиши учун зичловчи шайба ва халқа орасида 0,1 ...0,65 мм га тенг бўлган оралиқ қўйилади. Бу оралиқ қистирма 10 орқали ростланади.
Ғилдиракни икки томонида қуймали пўлат таянчлар 17 ва 6 лар мавжуд. Хар бир таянчни ён томонига тўртта болт 5 ёрдамида йўналтирувчи таянчлар 19 қотирилган. Уларнинг ён сиртлари ён томондан таянч планкани қамраб, йўналтирувчи ғилдиракни ўзини таянчларида тўгри силжишини таъминлайди. Силжиш еркин бўлиши учун ён таянч планка ва у билан туташган деталлар орасида 0,5...3 мм атрофида оралиқ мавжуд бўлиши керак. Бу оралиқ қистирма 18 орқали ростланади. Хар бир таянчнинг бўшлиғига иккитадан пружиналар 26 ўрнатилган. Улар бир томондан планка 27 га тиралса, иккинчи томонлан қисувчи болтлар 29 га тиратади. Йўналтирувчи ғилдиракни бундай рессорланиши хар хил зарбаларни сўндиради ва таянчларни ейилишини қоплаб бадаллаб туради.
6 1- расмда ДТ-75 тракторини йўналтирувчи ғилдирак ва тарангловчи мосламаси кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |