57-расм. Т-4А тракторининг гусениса звеноси.
1 -гусениса звеноси, 2-бармоқ„ 3-парчин, 4-шайба, 5-болт, 6-гайка.
У гусениса звеноси 1, бармоқ, 2, парчин 3, шайба 4, болт 5 ва гайка 6 лардан иборат. Бу ерда бармоқни чиқиб кетмаслиги парчин ёрдамида амалга оширилган. Гусениса звеносини ташқи юзасида тупроқ билан илашиш хосил қилиш учун тишлар, ичкарисида еса таянч катоклари учун йўлчалар мавжуд.
Таянч катоклари. Таянч катоклари орқали тракторнинг остови харакатга келади ва улар орқали тракторнинг оғирлиги гусениса занжирига, сўнг тупроққа ўтказилиб, илашиш кучи хосил қилинади.
Таянч катокларини ишлаш шароити нихоятда оғир хисобланади. Чунки, улар нотекисликлардан ўтаётган пайтда трактор оғирлигини кўп қисмини қабул қилади, бурилиш пайтида у ёндан таъсир етувчи куч остида бўлади, бахор ва куз пайтларида ёмгир, лой ва қор таъсири остида ишлайди. Шунинг учун уларни ишлаш муддатини ошириш масаласи мухим хисобланади.
Таянч катокларини ишлаш шароитидан келиб чиққан холда уларга қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Таянч катоклари қанчалик узоқ ишламасин, уларни подшипникларини химояси ишончли бўлиши;
2. Тракторни харакатига бўлган қаршилиги минимал миқдорда бўлиши;
3. Тайёрлаш нархи паст, тузилиши содда ва ишлаш муддати узоқ бўлиши.
Таянч катокларини ўқлари харакатланувчи ва харакатланмайдиган, бир ғилдиракли ва икки ғилдиракли хиллари мавжуд. Тракторларда асосан икки ғилдиракли таянч катоклари қўлланилмоқда. Таянч катокларини ташқи сиртига хар хил зарбларни сўндириш мақсадида резинадан гардиш ўрнатилиши мумкин. Асосан, таянч катоклари яхлит, қуйма холда тайёрланади.
Т-4А тракторини хар бир гусениса занжирига олтита, ДТ-75 тракторида еса тўртта таянч катоги жойлаштирилган.
58-расмда ДТ-75 ва Т-4А тракторлари таянч катокларини тузилиши келтирилган.
5 8- расм. Гусенисали тракторларни таянч катоклари.
а-ДТ-75 тракториники. 1-таянч катоги, 2-пружина, 3-резина ғилоф,
4- зичлагичнинг корпуси, 5-силжувчи халқа, 6, 10,13-резина халқа, 7 шайба, 8-ўқ, 9- конуссимон роликли подшипник, 11-прокладка, 12-шаклли халқа, 14- гайка; 15-букилувчи шайба.
б-Т-4А тракториники. 1-таянч катоги, 2-ўқ, 3-роликли подшипник,4,5- зичловчи халқа, 6-зичловчи шайба, 7-ўқнинг ички кронштейни,8-кронштейн болти. 9-резина металлдан ясалган зичлагич, 10-химоя қопқоқ, 11,17,20-зичловчн резина халқа, 12-халқа, 13-ички халқа, 14-халқа,15- ростловчи прокладка, 16-зичловчи шайба болти, 18-ўқнинг ташқи кронштейни, 19-мой каналининг пўкаги.
ДТ-75 тракторини катоклари иккита конуссимои роликли подшипникда айланади,
58- а-расм. Катокни ўққа қотирилган жойларини чанг на лойдан сақлаш учун беркитилган. Шунинг учун суюқ мойни мойлаш учун ишлатиш мумкин. Бу таянч катокларига техник хизмат кўрсатишни осонлаштиради ва ишлаш муддатини узайтиради. 58- б-расмда Т-4А тракторини таянч катогини тузилиши келтирилган. Ушбу каток пўлатдан штамповка йўли билан тайёрланган. Катоклар харакатланадиган йўлчалар иссиқликка ишланган бўлиб, юқори қаттиқликка ега. Уларнинг четида қирралари бўлиб, харакатлантиргич аравасини гусениса занжирида равон юришини ва бурилиш пайтида чиқиб кетмаслигини таъминлайди. Хакатланувчи йўлакчадаги қирралари сонига қараб таянч катоклари бир қиррали ва икки қиррали бўлиши мумкин. Гусениса аравасидаги катокларни биринчи, учинчи ва бешинчиси (етакчи юллузчага нисбатан) бир қиррали: иккинчи, тўртинчи ва олтинчиси еса икки қирралидир. Таянч катогини ўртасидаги поғонали тешик мойлаш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |