26 та олтин қоида


БОШҚА ЖАМИ ИНСОНЛАРНИ КЕЧИРИНГ



Download 320,48 Kb.
bet95/101
Sana21.02.2022
Hajmi320,48 Kb.
#66643
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   101
Bog'liq
26 oltin qoida

БОШҚА ЖАМИ ИНСОНЛАРНИ КЕЧИРИНГ
Айби ва аҳмоқгарчилигидан қатъий назар, истисносиз ҳаммани кечиринг. Ҳақиқий кечирим гарчи инъомнинг олий кўриниши бўлса-да, биринчи навбатда сизнинг манфаатингизга хизмат қилади. Ахир гап сиз кечираётган одамда эмас, сизнинг устингизда бормоқда. Кечирим сизнинг бахтингиз, муваффақиятингиз ва руҳий осойишталигингиз учун зарур. У сизнинг келажагингиз учун муҳим.
Сизга мутлақо алоқаси йўқ бўлган инсондан жаҳлланишдан баттар аҳмоқгарчилик бўлмаса керак. Чунки сиз ўз ҳаётингизни заҳарлаяпсиз, бояги инсон бундан мутлақо бехабар бўлиши ҳам мумкин.
Ким узоқ вақт хафа бўлиб ва жаҳлланиб юрса ўз кучининг беҳуда сарфланишига сабаб бўлади. Айниқса у ёки бу инсон сизнинг муваффақиятсизлигингизда айбланган ҳолатда бу яққол намоён бўлади. Агар биз айбни кимнингдир зиммасига юкласак, унга ўз ҳаётимиз устидан ҳукмронлик берамиз. Пайдо бўлган вазият учун масъулиятни атрофимиздагиларга юклаб, биз ўз кучимизни беркитамиз ва муваффақиятимизга тўсқинлик қиламиз.
АМАЛДА ФОЙДАЛАНИШ
Аввал инсонни кўнгилда кечириш керак. Сизни хафа ёки ҳақорат қилган инсонга самимий бахт тиланг. Хафалигингиз ёдга тушган заҳоти дарҳол у инсонни дуо қилинг ва бу хотиротлар сизни зумда тарк этади. Сиз шунингдек, у инсонга қўнғироқ қилиб, у билан шахсан суҳбатлашишингиз ҳам мумкин. Бу ҳолатда мулоқотни чегараланг ва унга ўзини оқлашга йўл қўйиб берманг. Шунчаки, уни тамоман кечирганингизни айтинг.
Шунингдек, бўлиб ўтган воқеаларда бутун масъулиятни ўз зиммангизга олганингиз ҳақида унга хат ҳам ёзишингиз мумкин. Эҳтимол, у инсон сизга адолатсиз муносабатда бўлгандир, бироқ бу ҳодисани қандай қабул қилганингиз ва унга қандай муносаатда бўлганингиз сизгагина боғлиқ. Аввало, уни кечирганингиз ва унга жамики яхшиликларни тилашингизни англатинг.
Ғолиблар бериш ва кечириш санъатини пухта ўрганишган. Униси ҳам, буниси ҳам уларнинг руҳи покланишига хизмат қилади ва уларни самимий инсонларга айлантиради. Бериш кўникмаси ҳақиқий фаровонлик, бахт ва осойишталикка эга бўлиш учун замин яратади.

Download 320,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish