қимматли бўлмаслиги ҳам мумкиндир. Фойдали бўлган неъматларгина
маълум даражада қимматли бўладилар. Фойдалилик ва қимматлик
категорияларини ажратиб кўрсатиш
билан бирга маржиналистлар
қийматнинг меҳнат назариясини бутунлай инкор этдилар. Улар
бозорлардаги иқтисодий неъматларнинг нархини унга сарф бўлган
меҳнат ва ишлаб чиқариш харажатлари билан эмас, балки
истеъмолчининг
субъектив
равишда
бу
неъмат
қимматини
белгилашида ўз ўрнини топади, деб ҳисоблайдилар.
«Энг юқори фойдалилик» назарияси ўта субъективлиги учун
тартибсизлиги ва тўла исботланган фактлардан кенг фойдаланганлиги
учун кўп марта ҳақли танқид қилинди. Лекин ҳозирги замон иқтисодий
таълимотларида
Австрия
мактабининг
ғояларида
айниқса
микроэкономика бўлимида кенг фойдаланиб келинмоқда.
Чунки бу
назариянинг устун томони шу билан белгиланадики, унда нафақат
харажатларнинг ҳисоби, балки ишлаб чиқариш ва муомаланинг
натижалари тўлиқ инобатга олинади.
Маржинализм инқилоби тўғрисида гап борганда Австрия мактаби
қатори Лозанна мактабини ҳам алоҳида таъкидлашимиз зарурдир. Бу
мактаб асосчилари маржиналистик ғояларни қўллаган ҳолда унинг
қисқа, очиқ ва аниқ математик ифодасини топишга ҳаракат қилдилар.
Валрас фойдалилик ўрнига ноёблик
тушунчасини киритди ва
миқдор истеъмолининг камаювчи функциясини таклиф этди. Умумий
бозор мувозанати назариясини ишлаб чиқди ва унинг тенгламасини
яратди, иқтисодиёт ва математикани бир-бирига чамбарчас боғлади.
Валрас қонуни бўйича, бозор мувозанати шароитида умумий талаб
умумий таклифга тенгдир. Агар Валрас бозор мувозанати масаласини
қўйган ва унинг қачонлардир ечилишини башорат қилган бўлса,
В.Парето бу муаммони ҳал этишга муҳим ҳисса қўшди ва
тартибли
фойдалилик тушунчасини киритди. В.Парето оптимал ҳолати (еки
Парето оптимуми) бу бозор иштирокчиларининг ҳаммаси ўз фойдаси
учун интилиб, ўзаро манфаат ва фойдалар мувозанатига
эришмоқдалар.
Швед олими К.Викселл нормал алмашув шароитида иккала
томоннинг ҳам муваффақиятга эришувини исботлаб берди. Яъни
алмашувдан ҳамма манфаатдордир, деган ғоя илгари сурилади.
ХIХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб иқтисодий таълимотларда
принципиал янги йўналиш - маржинализм ғоялари устундир, авалги
классик мактаб вакилларининг фикрлари кескин танқидга учради,
чунки амалий иқтисодиётда ўзгаришлар рўй берди. ХХ
асрнинг
бошларида эса неоклассик (яъни янги классик) ғоялари шакллана
бошлади, бу маржинализм ғоялари ривожининг 2-босқичи деб
қаралиши мумкин. «Сиёсий иқтисод» дан анча фарқ қилувчи
«Экономикс» тушунчаси киритилади ва иқтисодиётга ёндошув кескин
ўзгарди.
Неоклассик йўналишнинг асосий мафкурачиси А.Маршалл
ҳисобланади, у «Экономикс» иборасини биринчи бўлиб муомалага
киритди. Иқтисодиёт фанинг асосий вазифасини «инсониятнинг
нормал ҳаёт фаолияти тўғрисидаги таълимот» деб баҳолайди.
Классик мактабнинг принципиал ғоялари ҳимоя қилинади (эркин баҳо,
рақобат, давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги ва б.),
аммо унга
маржиналистик қоидалар қўлланилади. Қиммат ва баҳо шаклланиши
ниҳоятда оригинал равишда кўрсатиб берилган, «қайчи тиғи» эффекти
муҳимдир. Талаб ва таклиф чизиқларининг кесишган жойида баҳо
аниқланиши, «Маршалл хочи» ниҳоятда катта аҳамиятга эга ва ҳозир
бу қоида доимо қўлланилади.
«Истеъмол
ортиқчалиги»,
мўътадил
баҳо,
талабнинг
эластиклиги,
«репризентатив
фирма»
тўғрисидаги
ғоялар
фундаментал аҳамиятга эга. Америкалик Ж.Б.Кларкнинг қарашларида
фаннинг асосий предмети «жамиятнинг барча даромадларини турли
шаклдаги даромадларга ажратишдан иборат» деб қаралади. Фанни
статика ва
динамикага ажратади, «энг юқори (чегаравий) меҳнат
унумдорлиги қонуни»ни киритади.
Италиялик В.Парето иқтисодиётда умумий мувозанат муаммолар
тадқиқотига эътибор беради. Математик аппаратдан унумли
фойдаланиб, «бефарқлик эгри чизиғи» ни яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: