24 – вариант 1-топшириқ: Қуйидаги саволларга жавоб беринг



Download 0,87 Mb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#47575
  1   2   3   4
Bog'liq
Турсуной Хамраева


Сиртқи таълим талабалари учун “Умумий психология” фанидан сессис оралиқ назорати топшириқлари
24 – вариант
1-ТОПШИРИҚ: ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  1. КУЗАТИШ МЕТОДИНИНГ МОҲИЯТИ

Эксперементал Психология методларига мансуб асосий турга кирувчи метод бу Кузатиш методидир. Илмий эмперик метод сифатида 19 асрнинг охиридан бошлаб ижтимоий, педагогик, клиник психологияда ривожланиш психологиясида кенг қўлланилиб келиняпти. 20-асрнинг бошидан бошлаб эса меҳнат психологиясида кенг қўлланилмоқда. Кузатиш учун энг муҳим жиҳат бу ташқи валидликнинг сақланиб қолишидир.
Бу методнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, кузатиш табиий шароитда ўтказилади, кузатиш кузатилаётган шахсларнинг одатдаги хулқ-атворларини ўзгартирмайди. Кузатишни битта одам устида хам ва бир гурух шахслар устида хам олиб бориш мумкин. Бу метод болалар боғчаси гурухларидаги ёки мактаб синфидаги болаларни ўрганиш учун қулайдир. Кузатиш методининг камчилиги унинг анчагина меҳнат талаб қилишидир. Тадқиқотчи психологни хулқ-атворнинг исталган қиёфада эмас, балки конкрет тадқиқот вазифалари билан боглиқ холда намоён бўлишигина қизиқтиради. Шунинг учун кузатилувчи шахс хусусиятлари ва психик холатларининг ўзига керакли тарзда намоён бўлишини кутиб туриши керак. Бундан ташқари, психик хусусиятларнинг якка ҳўлда намоён бўлишини кузатиш ва қайд қилиш этарли эмас. Тадқиқотчи у ёки бу хусусиятларнинг характерлигига, типиклигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Кузатишнинг тизимли ва тизимли бўлмаган турлари ажратилади. Тизимли бўлмаган кузатиш майдон тадқиқот жараёнида ўтказилиб, этнопсихология, ривожланиш психологиясида, ижтимоий психологияда кенг фойдаланилади.тизимли бўлмаган кузатувни ўтказаётган тадқиқотчи учун сабабли боғланишларни қайд этиш муҳим эмас, балки маълум бир шароитларда индивид ёки гурух хатти- ҳаракатларининг қандайдир умумлашган манзарасини яратиш муҳим ҳисобланади.
Тадқиқотчи қайд этилаётган хулқ-атворнинг ўзига хос-хусусиятларини (ўзгарувчиларни) ажратиб кўрсатади ва ташқи мухитнинг шароитларини таснифлайди.Тизимли кузатишнинг режаси экспериментнинг чизмасига ёки коррелятсион тадқиқотга мос келади.
Кузатишнинг «Тартибсиз» ва танловли турлари мавжуд.
Биринчи турида тадқиқотчи (ёки тадқиқотлар гурухи) максимал батафсил кузатиш учун тўғри келадиган хатти- харакатнинг барча ўзига хосликларини қайд этади.
Иккинчи турида эса (танловни) тадқиқотчи ўз эътиборини фақатгина хулқ-атворнинг аниқ бирорпараметрларига ёки хулқ-атвор актларининг типларига қаратади.
Масалан: фақатгина агрессиянинг намоён б ўлиши частотасини ёки она-боланинг кун давомидаги ўзаро муносабатларининг вақтини қайд этади.
Кузатиш бевосита ёки кузатув асбобларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.Уларнинг қаторига аудио ва видео аппаратлар ўзига хос кузатиш аппаратлари ва хоказолар киради.Кузатиш натижаларининг фиксатсияси (қайд этилиши) кузатув жараёнида ёки вақт ўтгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.Вақт ўтгандан сўнг натижаларнинг қайд этилишида кузатувчи хотирасининг аҳамияти кўпаяди, хулқ-атворни қайд этиш ишончлилиги ва тўлиқлигига зарар этади, шубхасизки, олинган натижаларнинг аниқлиги ҳам зарар кўради.
Кузатувчининг муаммоси алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади.Агар индивид ёки гурух ўзининг кузатилаётганлигидан хабар топса, у ҳолда унинг хулқ-атвори ўзгаради.Агарда кузатувчи шахс гурух ёки индивидга номаълум бўлса, агарда у обрўли бўлса ҳамда синалувчиларнинг хулқ-атворини компотент бахолай олса (адолатли) у ҳолда Юқорида айтилган эффект ортади.
Фаоллаштирилган кузатувнинг иккита варианти бор:
1. Кузатувчилар ўзларининг хулқ-атворлари тадқиқотчи томонидан қайд этилаётганлигини биладилар (масалан, алпинистлар гурухининг ёки сувости кемасидаги экипажнинг хулқ-атвор динамикасини ўрганишда).
2. Кузатувчилар ўзларининг хулқ- атворлари қайд этилаётганлигидан бехабар бўладилар (масалан хонада ўйнаётган болалар, бу хонанинг бир девори - газзел ойнаси, умумий камерада сақланаётган махбуслар гурухи ва хаказолар).
Кузатиш методи орқали тадқиқот жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
1. Кузатиш предмети (хулқ-атвор), объекти (алоҳида индивидлар ёки гурух), вазият аниқланади.
2. Кузатиш ва маълумотларни қайд этиш усули танланади
3. Кузатиш режаси тузилади (вазиятлар объекти вақти)
4. Натижаларни қайта ишлаш методи танланади
5. Олинган маълумотларнинг қайта ишланиши ва интерпритатсияси амалга оширилади
Кузатиш методининг камчиликлари:
Биринчи навбатда кузатувчи томонидан йўл қўйилган барча хатоликлар кузатувчи ўз фаразини исботлашга қанчалик қаттик урингани сайин, воқеаларни идрок қилишда хатога йўл қўйиш шунчалик ортади.У чарчайди, вазиятга мослашади ва мухим ўзгаришларни пайқамай қўяди, ёзувларда хатоликлар қила бошлайди ва хаказолар.
А.А.Ершов (1977Й) кузатишнинг қуйидаги камчиликларини ажратиб кўрсатади:
1. Гало эффект - кузатувчининг умумлашган таассуроти хулқ-атворнинг кўп идрок қилинишига, нозик тафовутларни қабул қилмасликка олиб келади.
2. Бўлиб ўтаётган воқеа ҳодисага доимо ижобий баҳо бериш тендентсияси.
3. Марказий тендентсия хатолиги. Кузатувчи кузатилаётган хулқ-атворга ўртачалашган баҳони беришга интилади.
4. Коррелелтсия хатоси. Хулқ-атворнинг бир белгисини бахолаш бошқа бир кузатилаётган белгининг асосида бўлади.
5. Контраст хатолик.Кузатувчининг ўзидаги хусусиятларига қарама-қарши бўлган хусусиятларни кузатувчиларда ажратиб кўрсатилиши.
6. Биринчи таассурот хатолиги.
Аммо ушбу камчиликларга қарамай, кузатиш жуда зарур метод ҳисобланади.Кузатиш методи мустақил жараён сифатида намоён бўлиши ҳамда экспериментлаш жараёнига киритилган метод тарзида кўрилиши мумкин




  1. Download 0,87 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish