24 – вариант 1-топшириқ: Қуйидаги саволларга жавоб беринг


Форобий қуйидагича талқин қилади



Download 0,87 Mb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#47575
1   2   3   4
Bog'liq
Турсуной Хамраева

Форобий қуйидагича талқин қилади:
тери-бадан сезгиси;
таъм билиш сезгиси;
ҳид билиш сезгиси;
нутқ сезгиси (ешитиш сезгиси назарда тутилади);
кўриш сезгиси.
Буларнинг ҳаммасини Форобий сезиш қуwати деб атайди.
Ички қуwатларга:
1) хотира-тасаwур қуwати,
2) хаёл қуwати,
3) туйғу, эмотсия қуwати,
4) нутқ қуwати,
5) қуwат нотиқа таркибида мантиқий фикрлаш қуwати.
Бу Форобий фикрича, мантиқий операцияларни бажариб, мураккаб нарсаларни билиб олиш учун хизмат қилади. У, инсонда кишининг ғазаби ва нафратланиши, яъни ҳис-туйғусини бошқарувчи қувватлар мавжуд эканлигини айтиб ўтади.Хаёл қилиш, сўзлаш, фикр юритиш, ақл қувватини Форобий фақат инсонга хос деб тўғри тушунади. Форобий одам организмининг маркази юракдир, чунки юрак бутун тана ва унинг аъзоларини қон билан таъминлайди, қон юрак орқали, бутун организмга тарқалади. Иккинчи марказ миядир. Мия ҳам қон билан тирик бўлгани сингари, юракка бўйсунади, яъни юракдан қон олади. Лекин, шу билан бирга, у бутун организм ва унинг а ъзоларига раҳбарлик қилади, ўз буйруғига бўйсундиради, деб таъкидлайди.
Форобийнинг бу фикрларидан, биринчидан, инсондаги руҳий жараёнлар билан физиологик-анатомик жараёнлар психика билан организм ўзаро боғлиқ ҳолда мавжуд, деган хулоса, иккинчидан юрак инсоннинг биологик ҳаётини, мия эса унинг руҳий-маънавий ҳаётини бошқариб туради, деган хулоса келиб чиқади.
Форобийнинг бу таълимоти руҳий жараёнларнинг пайдо бўИишини нерв-физиологик жараёнга боғлиқ эканлигини кўрсатади. У ташқи олам, муҳит, одам организми ўзаро сабабий боғлиқлигини ёритиб беришга ҳаракат қилади ва у ўзининг психологик таълимотида Ўрта Осиё, Эрон, Ҳиндистон ва қадимги Гретсиянинг табиий-илмий билимлар соҳасида эришган ютуқларига суянади.
Форобий руҳий жараёнларни психолог сифатида эмас, балки файласуф сифатида талқин қилади, чунки у даврда психология ҳозиргидек мустақил фан ҳисобланмай, балки умумий фалсафий билимлар тузилишига кирган эди. Унинг билиш жараёнининг икки босқичи ҳиссий ва ақлий билиш таълимоти, айниқса, муҳимдир. У ҳиссий билишни сезгилар орқали аниқ ва моддий нарсаларнинг бевосита таъсири натижасида ҳосил бўлади, деган бўлса, ақл орқали билиш аниқ моддий жисмлар орқали эмас, уларнинг таъсирисиз ва улардан ташқари фақат руҳий образлар асосида вужудга келади, деб уқтиради. Форобий «Ақл маънолариҳақидаги рисола» сида ақл-интеллект тушунчасини биртомондан, психик жараён эканлигини ва иккинчи томондан. у ташқи таъсирнинг, таълим-тарбиянинг натижаси деб англайди. Унинг фикрича, «Ақл фақат инсонгагина хос бўлган туғма қуwат — руҳий куч билан боғлиқдир. Инсон тушуниши, фаҳмлаш,муҳокама қилиш. ўйлаб топиш, фикрлаш қуwатига эга ва бу хусусиятлар боланинг ўсиб, камолга етиб бориши билан ривожланиб боради» (М. Хайрул- лайев. «Форобий руҳий жараёнлар ва таълим-тарбия тўғрисида», « Ўқитувчи» нашриёти, — Т., 1967-й.).
Форобий «Фозил одамлар шаҳри», «Ҳикмат асослари», «Ақл м аънолари» каби асарларида инсон психикаси ҳақида фалсафий мушоҳадаларюритади. Форо- бийнинг руҳий жараёнлар ва дунёни билиш ҳақидаги фикрлари ҳозир ҳам психология фанида катта аҳамиятга эгадир.
3-топшириқ:Қуйидаги мавзу бўйича 10 та тақдимот тайёрланг: “ЭТНОПСИХОЛОГИЯ”


















Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish