21-Мавзу. Молия тизими ва молиявий сиёсат. 1-§. Молиянинг моҳияти ва вазифалари



Download 88,97 Kb.
bet5/6
Sana23.06.2022
Hajmi88,97 Kb.
#697936
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
21-Амалий

4-§. Солиқ тизими ва турлари.
Лаффер эгри чизиғи.



Солиқ тизими – бу белгиланган солиқлар, уларнинг ташкил қили­ниш шакл ва усуллари ҳамда давлатнинг солиқ сиёсатини амалга оши­рувчи муассасавий тузилмалардир.




Солиқларнинг
турлари




Туркумланиш
мезонлари
















I . Солиқ ставкаси ва солиққа тортиладиган даромад ҳажми ўртасидаги боғлиқлик даражасига қараб.






  • прогрессив (ўсиб борувчи) со­лиқ­­лар – бунда даромадлар орти­ши билан солиқларнинг ўртача став­каси ҳам ўсиб боради.

  • мутаносиб со­лиқ­лар – бунда солиқ ставкаси даро­мад ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгаришсиз қолади.

* регрессив (камайиб борувчи) – бунда даромадлар ортиб бориши билан солиқ­ларнинг ўртача ставкаси пасайиб боради.










I I. Бошқариш, бюджет даромадларини ташкил этиш, амал қилиш даражасига кўра:






  • маҳаллий солиқлар – маҳаллий (ви­ло­ят, шаҳар, туман) бюджетларга жалб қилинади.

* республика (федерал) солиқ­лари – республика бюджетига келиб тушади.










III. Маҳсулот нархига қўшилиши ёки жалб қилиниш характерига кўра.








  • бевосита (тўғри) солиқлар-иқ­ти­со­дий харажат сифатида нарх таркибига киради;

* билвосита (эгри) солиқлар-нарх тарки­бига кирмайди ва унга уста­ма ҳисоб­ланади;










IV. Солиққа тортиш субъектлари бўйича






  • ҳуқуқий шахслар тўлайдиган со­лиқ­­лар;

  • жисмоний шахслар тўлайдиган со­лиқ­­лар.










V. Солиққа тортиш субъектлари бўйича.




  • даромад солиғи;

  • фойдадан олинадиган солиқ;

  • мулк солиғи;

  • ресурслар учун тўловлар ва ҳ.қ.







Солиқ ставкаси ( ) – бу олинадиган солиқ суммасининг (R) солиқ солинадиган даромад миқдорига (D) нисбатининг фоиздаги ифодаси





Тўғри солиқлар

Эгри солиқлар

  • даромад (фойда) солиғи.

  • ресурсларга солиқ.

  • мулк солиғи.

  • қўшилган қиймат солиғи.

  • акцизлар.

  • бож тўлови.




Давлат бюджети даромадлари ва солиқ ставкаси ўртасидаги боғлиқ­ликни биринчи бўлиб америкалик иқтисодчи А.Лаффер асослаб берган. Унинг мулоҳазаларига кўра, корпорациялар даро­­­мадига солиқ ставкасини ҳаддан ташқари ошириш, улар­нинг капитал қўйилмаларига бўлган рағ­батини сусайтиради, фан-техника тараққиётини ва иқтисодий ўсишни секин­лаш­ти­ради ҳамда улар охир-оқибатда давлат бюджетига тушум­­ларни камайтиради. Аксинча солиқ ставкаларини пасай­тириш жамғар­малар, инвестициялар ва бандликнинг ортиши орқали солиқ ундири­ла­диган даромад ҳажмининг ўсишини таъмин­лайди. Бу боғлиқлик «Лаффер эгри чизиғи»да ўз ифодасини топади.

Х


5-§. Суғурта ва унинг молия тизимида тутган ўрни



Суғурта иқтисодий категория сифатида мол-мулк, капитал, меҳнат ва ҳаётни кутилмаган ҳодисалардан кафолатлаш мақсадида суғурталовчи (суғурта компанияси) ва суғурта қилдирувчи ўртасида маълум тўловлар – яъни суғурта бадаллари эвазига махсус пул фондларини ташкил этиш жа­ра­ёнини ифо­далайди.
Суғурта муносабатлари кутилмаган тарзда рўй берадиган турли йў­қо­тишларнинг ўрнини қоплаш мақсадида пул фонд­ларини ташкил этиш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан келиб чиқадиган иқтисодий муно­сабатлардир.




Суғуртанинг ўзига хос хусусиятлари



  • суғурта фақат моддий ҳамда бошқа за­рар­ларни қоплаш учун зарур бўлган даро­мадларни тақсимлаш ва жамғариш билан боғлиқ муносабатлардан иборат бўлади;

  • суғурталаш молиявий (пул) ресурс­лар­нинг қайта тақсимланишини тақозо қилиб қўяди;

  • суғурталаш суғурта фондларини фақат унинг иш­тирокчилари ўртасида тақсимлаш ва ишлати­ли­шини англатади;

  • суғурта келтирилган зарарни қоплаш учун зарур маблағларни ҳудудий бирликлар, суғурталашнинг ало­ҳида тоифалари ва маълум давр оралиғида қайта тақсимланишини кўзда тутади;

  • суғурта фондига жалб қилинган тўловлар белги­ланган вақт давомида қайтарилиши зарур;





Суғуртанинг вазифалари



  • кутилмаган ҳодисалардан келтирилган моддий зарар­ларни молиявий қоплаш вазифаси;

  • кутилмаган ҳодисаларнинг оқибатларини олдин­дан огоҳ­лан­тириш вазифаси;

  • суғурталаш мақсадидаги пул маблағларини жам­ға-риш вазифаси;

  • суғурта фондларини ташкил қилиш ва уларнинг ишлатилиши устидан назорат қилиш вазифаси;

  • суғурта фонди маблағлари ҳисобига аҳолини иж­тимоий ҳимоялаш вазифаси.






Суғурта турлари

I. Суғурталаш тарзига кўра:


Download 88,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish