21-Мавзу. Молия тизими ва молиявий сиёсат. 1-§. Молиянинг моҳияти ва вазифалари


-§. Молия тизими. Давлат бюджети ва унинг тузилиши



Download 88,97 Kb.
bet3/6
Sana23.06.2022
Hajmi88,97 Kb.
#697936
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
21-Амалий

2-§. Молия тизими. Давлат бюджети ва унинг тузилиши.



Молия тизими - бу молиявий муносабатлар ва уларга хизмат қилувчи махсус молиявий муассасалардир.




Молия тизимининг таркиби

  • м олиявий муносабатлар:

  • м олиявий муассасалар:

  • м олияни рўёбга чиқарувчи механизмлар:

  • м олия сиёсатини амалга оширишга хизмат қилувчи иқти­содий дастаклар ва воситалар.




Жамият молия тизимининг бўғинлари













Корхоналар молияси




Турли мулкчиликка асосланган корхо­налар, фирмалар, ташкилот ва муас­са­салар молияси.






















Тармоқлар молияси




Тармоқ хусусиятига эга бўлган бир-лашма ва уюшмалар (компания, кон-церн, кор­порация, қўмита ва ҳ.к.) мо-лияси.






















Давлат
молияси




Давлат бюджети:

  • республика молияси:

  • бошқарувнинг қуйи бўғинлари (вило­ят, шаҳар, туман, маҳалла) мо­лия­си.






















Суғуртавий молия




  • ижтимоий суғурта;

  • шахсий суғурта;

  • мол-мулк суғуртаси;

  • тиббий суғурта;

  • тадбиркорлик хатари суғуртаси;

  • масъулият суғуртаси.






















Ижтимоий ташкилотлар молияси




Ижтимоий, сиёсий ва маърифий ишлар билан шуғулланувчи ташкилот, муассаса ва жамиятлар;

  • касаба уюшмалари;

  • сиёсий партиялар;

  • ёшлар уюшмалари;

  • хотин-қизлар ташкилоти;

  • фахрийлар кенгаши;

  • диний ташкилотлар;

  • ижодий уюшмалар;

  • спорт жамиятлари;

  • илмий-маърифий жамиятлар.



















Махсус ва хайрия фондлар




«Маҳалла», «Наврўз», «Орол», «Истеъдод», «Экосан» ва бошқ.
















Бюджетдан ташқари молия фондлари




  • пенсия фонди

  • бандлик хизмати фондлари

  • табиатни муҳофаза қилиш фонди

  • тарихий ёдгорликларни сақлаш фонди

  • тадбиркорларга кўмаклашиш фонд­­­­-лари ва бошқалар




Давлат бюджети бу – давлатнинг ўз вази­фа­ларини бажа-ришни молиявий таъминлаш мақсадида пул маблағ­ларини тўплаш ва сарфлашнинг балансидир. Давлат бюджети – бу пул маблағларининг асосий марказлашган фонди бўлиб, давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбала­ри­нинг йиллик режаси сифатида чиқади.



Давлат бюджети тузилиши




Даромадлар




Харажатлар


Бюджет маблағларининг шаклланиш манбаларини
акс эттиради




Бюджет маблағларининг тақсимланиш йўналиш-ларини кўрсатади




Бюджет тақчиллиги – бу давлат бюджети харажатларининг унинг даромад-ларидан ортиқча бўлишидир.


Бюджет тақчиллиги сабаблари





* давлатнинг жамият ҳаётидаги ролининг ўсиб бориши, унинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини кенгайиши;
* миллий ва жаҳон бозори конъюктураларидаги даврий тебранишлар
* иқтисодий тангликлар;
* давлатнинг иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришлар





Бюджет тақчиллигининг аниқланиши

  • т ақчилликнинг мутлоқ миқдорида;

  • Т ақчилликнинг ЯИМ миқдорига нисбий ўлчамида


Бюджет тақчиллигини қоплаш (молиялаштириш) ман­балари



Давлат кредити

Бунда давлат қарз олувчи (кредитор) сифа-тида чиқади. Давлат қарзи икки хил: ички ва ташқи қарз бўлиши мумкин. Ички қарз – давлат­нинг ўз фуқароларига, таш­килот ва фирмаларга қарзи, яъни давлат заём обли-гацияларини чиқа­риш орқали иқ­ти­содиёт субъектларининг молия­вий ре­сурс­ларини жалб қилади.
Ташқи қарз – бу халқаро кредит бўлиб, ҳозир­ги пайтда кенг қўлланилмоқда.







Қўшимча пул эмиссияси

Бунда Марказий банк муомалага товар ҳаж­ми­нинг кўпайиши билан қопланмаган қў-шимча пул массасини чиқаради. Пул мас-сасининг ўсиши жамият реал бойли­гининг кўпайиши билан бирга бормаслиги туфайли инфляцион жараён кучаяди. Шу­нинг учун ундан ниҳоятда эҳтиёт­кор­лик билан фойда-ланилади. Ташқи қарз­лар мил­лий даромад-нинг маълум қисмини фоиз тўловлари шак­лида четга чиқиб кетишига сабаб бўлади.







Камомадни қоплашнинг бошқа йўллари

  • Бюджетга солиқ бўлмаган тўловлар­ни кў­пай­­тириш. Улар турли-туман. Ҳозир­ги пайт-да бюд­жетга сезиларли даражада даромад кел­ти­ради­ган соҳа чет эл туриз­ми бўлиб қолди.

  • Молиялаштиришдан кредитлашга ўтиш.

  • Зарар кўрувчи корхоналарни тугатиш, до-та­ция­ларни камайтириш, солиқ тизи­мини ўзгар­тириш;

  • Маҳаллий бюджет ролини ошириш;

  • Харажатларни камайтириш йўлла­рини топиш.







Давлат қарз мажбуриятларини тўлаш вақтини кечик­тириш усуллари

  • қисқа муддатли мажбуриятларини, ўрта ва узоқ муд­дат­ли заём­ларга алмаштириш.

  • қисқа муддатли мажбуриятларни анча юқори фоиз бўйича янги, узоқ муддатли заёмлар чиқариш ҳисобига сотиб олиш.



Солиқлар,_унинг_вазифалари_ва_солиққа_тортиш_тамойиллари'>3-§. Солиқлар, унинг вазифалари ва солиққа тортиш тамойиллари



Солиқлар молиянинг таркибий қисми бўлиб, жамиятда вужудга келтирилган соф даромад бир қисмининг бюджетга жалб қилиниш шаклидир. Бошқача айтганда, солиқлар – бу жисмоний ва ҳуқуқий шахслар даромадларининг бир қис­мининг қонуний равишда, белгиланган миқдор ва муддатларда, бюджет фондларини ташкил қилиш мақсадида давлат ихтиё­рига олинишидир.

Солиқларнинг вазифалари







  • тақсимлаш вазифаси – миллий даромадни тақ­симлаш ва қайта тақсимлаш орқали амалга ошири­лади;







  • фискал вазифаси – давлат харажатларини молия­лашти­ришда кўринади;







  • ижтимоий вазифаси – ижтимоий тангликни юм­ша­­­тишга қаратилади;







  • тартибга солиш вазифаси – иқтисодиётни ва иқ­тисодий фаолликни тартибга солишда намоён бўлади;







  • рағбатлантириш – иқтисодий фаолият ва унинг натижа­ларидан манфаатдорликни таъминлашда кўри­нади (солиқ имти­ёзлари орқали);




Давлат сарфлари ва шунга мос равишда солиқ тушумлари мутлақ ҳажмининг ўсишини тақозо қилувчи омиллар




  • а ҳоли сонининг ўсиши;

  • у рбанизация ва ижтимоий соҳа хизматлари сифатига талаб­нинг ортиши;

  • а троф-муҳитнинг ифлосланиши;

  • д аромадлар тенгсизлигини қисқартириш дастурларини амалга ошириш талаби;

* бошқариш, мудофаа ва давлат хавфсизлигини таъминлаш хара­жат­лари ҳажмининг ўсиши.





Солиқлар ёрдамида тартибга солишнинг умумий қоидалари



  • солиқлардан ягона умумдавлат сиёсатини амалга ошириш во­си­таси сифатида фойдаланиш;

  • солиқ ундиришнинг мажбурийлиги (манба-ларидан қатъий назар барча даромадлардан);

  • солиқ ставкасининг рағбатлантирувчилик ролини таъ­мин­лаш (самарали ишловчи ҳамда хўжалик юритиш­нинг илғор шакл­ларини қўллаган корхоналар учун);

  • молиявий назорат (солиқ тўлаш бўйича мажбу­риятлар устидан)ни амалга ошириш.





Download 88,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish