21-мавзу. Болқон яримороли мамлакатларида архив иши



Download 29,73 Kb.
bet4/5
Sana02.07.2022
Hajmi29,73 Kb.
#729164
1   2   3   4   5
Bog'liq
Болқон яримороли мамлакатларида архив иши.

Болгарияда давлат идоралари, тарихий манбаларни тўплаш, сақлаш ва манбаларни устида ишлаш бўйича вазифаларини бажаришдан ўзларини четга олишган, четланишган. Мазкур иш, асосан, мамлакатнинг илмий жамоатчилиги вакиллари томонидан олиб борилган. Илмий муассасалар, ҳужжатли материаллар тўпланиб-жамланадиган ва ўрганиладиган марказлар ҳисобланган. София шаҳридаги Миллий кутубхонанинг фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу маданият марказининг атрофида ватанпарварлик кайфиятидаги зиёлилар тўпланган, улар миллий тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаб қолишдан жуда манфаатдор бўлишган. Кутубхонанинг қўлёзмалар бўлимида биринчи навбатда, адабий руҳдаги манбалар, ижтимоий тафаккур ва сиёсий кураш тарихи бўйича материаллар, тўпланган. Хусусан, бу жойга ёзувчилар ва бошқа маданият арбобларининг шахсий фондлари топширилган. Кутубхонанинг таркибида, шунингдек, Шарқий бўлим ҳам расман шаклланди, маориф вазирлиги томонидан 1900 йилда Шарқий бўлимга, айрим ташаббускор хаваскорларнинг куч-ғайратлари билан ташкил этилган, собиқ турк хукуматини ҳужжатларининг коллекциялари, топширилди.
1904 йилда «Уйғониш Архиви» ташкил қилинди, ушбу архивнинг материаллари дастлаб этнография музейининг таркибида сақланган. «Уйғониш Архиви», болгар халқининг миллий-озодлик кураши, Болгариянинг турклар зулмидан озод этилиши, янги Болгария давлатининг ташкил қилиниши масалаларини ўзида акс эттирган, жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳужжатларни тўпламларидан, иқтисодиёт ва маданият тарихи бўйича материаллардан иборат бўлган. Булар келиб чиқиши жиҳатдан, асосан шахсий фондлар ва жамоатчилик ташкилотларининг фаолияти баён этилган ҳужжатларни ташкил этган.
Болгария Фанлар Академияси, шунингдек, ҳужжатли материаллар тўпланиб-жамланадиган марказ ҳисобланган. Унинг архивида, олимларнинг ва Академиянинг “фахрий аъзоси” унвонига эга бўлган, ораларида давлат арбоблари, йирик коммерсантлар ҳам бўлган, бошқа шахсларнинг шахсий архивлари ҳам бор эди. Болгария черковининг Синоди ҳам қўлёзма ёдгорликларни тўплаш билан шуғулланган. (Синод-православ черковининг бош идораси; патриарх ҳузуридаги кенгаш.) Синод хузуридаги архивда асосан черков тарихига оид ҳужжатлар сақланган. Стамбулдан ташиб келтирилган Болгария экзархатининг фонди ҳам жуда қимматли ҳужжатли манба ҳисобланади. (Экзархат-турклар хукмронлиги даврида Болгариядаги православ черковининг диний бошқармасини юқори маҳкамаси).

Download 29,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish