Греция архивлари. Ўрта асрлар давридаги катта ёнғинлар вақтида ва харобазорлар остида бир вақтда ўтмиш қўлёзмаларига энг бой ҳисобланган қадимги Грециянинг архивлари хароб, нобуд бўлиб йўқолган. Буларнинг қаторида Афинадаги Метроон архиви ҳам бор эди. Ушбу архив милодий асрнинг бошларида грек тарихи ва маданиятининг ёдгорликлари сақланадиган жой сифатида барчага маълум эди. Византиядаги кўп сонли архивлар ҳам, турклар босқини даврида вайрон қилиниб, нобуд бўлиб, йўқолиб кетди, туркларнинг хокимияти томонидан эгаллаб олиниб, қўлга киритилган унча кўп бўлмаган миқдордаги ҳужжатларгина, туркларнинг саройлари ва масжидларида сақланиб қолган.
Ўрта асрлардаги грек монастирлари, ёзма ёдгорликларни тўплайдиган ва сақлайдиган жойни вазифасини ўтаган. Милодий XI асрдан бошлаб фаолият кўрсатишни бошлаган Афон монастири айниқса ўзининг қўлёзмалар тўпламлари билан донг қозонган. Мазкур қўлёзмаларнинг орасида черков тарихига оид ёзма ёдгорликлар кўп миқдорда бўлиб, бироқ уларнинг орасида умумий тарихга доир ва тарихий-адабий аҳамиятга эга материаллар ҳам мавжуд эди. Греция миллий-озодлик харакати кураши ва Туркиянинг Россия билан урушда мағлубиятга учраши оқибатида, 1829 йилда мустақил давлатга айланди. Хокимият тепасига келган А. Каподистрия, давлат аппаратини ташкил этиш бўйича амалга оширган бошқа тадбирлари орасида, Архивлар Депоси деб номланган давлат архивини ташкил қилишни ҳам назарда тутган. Архивлар Депосига асосан иккита манбалардан: I) кўпчилигини молиявий, маъмурий органларга оид ва суд ишларига доир ҳужжатлар ва 2) монастирларда сақланаётган тарихий-маданий мазмундаги айрим материаллар етказиб берилган, келтирилган. Бироқ бу иш тез орада тўхтатиб қўйилди. 1837 йилда Грецияда ғарб давлатлари томонидан уюштирилган давлат тўнтариши амалга оширилди. Каподистрия ёлланма қотилнинг қўлида халок бўлди, ва Грецияда қирол Оттон I Баварский бошчилигида монархия давлати ўрнатилди. Греция халқининг миллий манфаатларига ёт, бегона бўлган бу хукумат, архив иши соҳасида илгари эришилган натижаларни йўққа чиқарди. Архивлар Депоси йўқ қилинди, ва у жойда тўпланиб, жамланган материалллар кўкка совурилди. Монастирлардан келтирилиб тўпланган ҳужжатлар маориф вазирлигига топширилди, собиқ турк хокимиятининг материаллари эса – молия вазирлиги ихтиёрига берилди, ўтказилди. Ҳар иккала вазирликлар ҳам ўзларига топширилган материалларга нисбатан эътиборсиз, бепарво муносабатда бўлган. Мазкур материалларнинг бир қисми эса хусусий архивларнинг таркибига қўшилиб кетди. Ва ниҳоят, 1914 йилда марказий давлат архивини ташкил этиш масаласи кўтарилди, бироқ ҳарбий вазият туфайли ушбу лойиҳани амалга оширилиши жараёни тўхтаб қолди. Бу вақтга келиб Грециядаги архивларнинг таркиби кенгайиб борди. XIX асрнинг 60-йилларида Греция Иония оролларини қўлга киритди. Қачонлардир Венецияга қарашли бўлган ва давлатларнинг Ўрта ер денгизидаги сиёсатида муҳим ўрин эгаллаган ушбу оролларнинг тарихи, Иония ороллари сенати архивининг қўп сонли ҳужжатларида ўз аксини топган. Дарвоқе, мазкур архивда, Иония ороллари худудида адмирал Ф. Ф. Ушаков эскадрасининг харакатлари тўғрисида материаллар сақланган. XIX аср мобайнида ва XX аср бошларида Греция давлати муассасаларида анча кўп миқдордаги архивлар тўпланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |