2022–2026 йилларда Улуғнор туманининг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар:
1. 2017-2021 йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижа. Туманда 24 та умумтаълим мактаби ҳамда 2 та ихтисослаштирилган мактаб интернати мавжуд бўлиб, 10580 нафар ўқувчиларга 889 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.
Тумандаги мавжуд мактабларни компьютер ускуналари билан таъминланиши 46 фоиздан (сони 208 та компьютер) 100 фоизга (сони 493 та), оптик толали тез Интернет 26 та (100%) мактабга (2017 йилда бўлмаган) етказилди.
2022 йилда Корея Республикасининг “Эксимбанк” гранти асосида 3 та,(10,21,24 мактаблар) “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси асосида 5 та (7,12,15,17,18) умумтаълим мактаблари замонавий компьютер техникалари билан таъминланиши режалаштирилган.
Ўқитувчиларнинг сифат таркиби яхшиланди. 2020 йилда олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчилар сони 101 нафарни(14 %) ташкил этган бўлса, ҳозирда мазкур кўрсаткич 206 нафарга (23 %) етди. Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар 2017 йилда туман бўйича 197 нафарни (27%) ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 155 нафарга (17%) камайди.
Ўқитувчиларнинг салоҳиятини оширилиши, ўз навбатида таълим сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатди, агар 2020 йилда мактаб битирувчиларининг 148 нафари (19.3 %) олий таълимга кирган бўлса, 2021 йил 15-сентябрь ҳолатига бу кўрсаткич 196 нафар (26.4 %) ни ташкил этди.
Ихтисослаштирилган мактаблар сони 2020 йилда 1 тани ташкил этиб, тумандаги иқтидорли ўқувчиларни қамраб олмаган бўлса, ҳозирги кунга келиб мазкур мактабларнинг сони
2 тага етказилди. Илк бор 5-умумий ўрта таълим мактаби қошида ихтисослашган мактаб фаолияти йўлга қўйилди, бу эса, иқтидорли ўқувчиларни мақсадли тайёрлашга ва уларнинг ота-оналари олдида таълим олишларига имконият берди.
2. Мавжуд муаммолар, уларнинг ечими (таклиф, натижа).
1. Ҳозирги кунда туманда 26 та мактабда,10580 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда, бироқ аҳоли ўсиш динамикасининг таҳлили кўрсатишича, 2026 йилга бориб мактаб ёшидаги болалар сони 12898 нафарга етади.
Ҳозирнинг ўзида 3 та мактабнинг қуввати
1.5 коэффицентдан ортган. 16 та мактабда дарслар 2 навбатда ташкил этилган.
Тумандаги 7 та (7,12,22,23,24,25 хамда 16ДИМИ) мактабнинг спорт заллари, 11 та(2,7,12,13,14,15,16,19,22,23.24) мактабларнинг ошхоналари мавжуд эмас. Мазкур холатлар бартараф этилганда яъни 7 та мактаб спорт заллари ва 11 та мактаб ошхонлар билан таъминланганда натижада ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари хамда овқатланишлари учун шароит яратилади. Тумандаги мавжуд умумтаълим мактаблари ўқувчиларини спорт билан шуғулланишлари учун спорт жихозлари билан таъминланганида 10580 нафар ўқувчиларни спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратилади. Умумтаълим мактабларидаги бошланғич синф ўқувчиларининг билим даражасини янада ошириш мақсадида да куни узайтирилган гурухлар ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Туманда 2022-2026 йилларда 1 та янги мактаб (“Бўстон” МФЙ ҳудудида) қурилади, 8 та(2,7,12,15,22,23,24 ҳамда 16-дими) мактаб капитал реконструкция қилинади, 5 та(3,9,10,16,14) мактаб капитал таъмирланади, ўқувчиларни сифатли билим олиши учун шароит яратилади. Мазкур ишларга давлат ва нодавлат сектори маблағлари жалб қилинади.
Натижада 2940 та қўшимча ўқув ўрни яратилади, мактаблар қуввати 13234 зиёд ўқувчи ўрнига етказилади.(Ҳозирда 10601), 7 та мактаблар замонавий спорт заллари билан таъминланади.
2. Туманда таълим сифатини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва энг асосийси ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш талаб этилади.
Туманда педагог кадрларга эхтиёж мавжуд. Етишмаётган кадрлар ўрнини қоплаш мақсадида қўшни туманлардан 86 нафар педагог ходимлар умумтаълим мактабларига жалб этилган. Кадрларга бўлган эхтиёжни қоплаш мақсадида Андижон давлат университетига қўшимча квоталар ажратилганда битирувчиларнинг олий таълимга кириш ҳамда кадрларга бўлган эхтиёжни қоплаш учун шароит яратилади.
- 2022-2026 йилларда давлат ва нодавлат сектори ёрдамида 600 нафар ўқитувчининг малакаси оширилади (2022 йилда – 180 нафар);
- ўқувчи қобилиятини ривожлантириш мақсадида ихтисослашган мактабларнинг таълим жараёни такомиллаштирилиб, уларга Президент мактаби тажрибаси олиб кирилади;
- ихтисослашган мактабларнинг математика, физика, информатика, кимё, биология ва хорижий тил ўқитувчиларининг малакасини ошириш ишларига ҳорижий ўқитувчилар жалб қилинади;
Бунинг натижасида, 2026 йилда 60 фоиз ўқитувчилар олий ва биринчи тоифага эга бўлиши таъминланади (2022 йилда +33,3%), 11 нафардан ортиқ чет тили ўқитувчилари халқаро тил сертификатига эга бўладилар (2022 йилда – 4 нафар).
2026 йилга бориб таълим сифати бўйича Вилоятнинг етакчи 3 та ҳудудлари орасига кириши ҳамда 45 фоиз битирувчиларни олий таълимга кириши таъминланади.
ХТБ мудири А.Қобилов
Do'stlaringiz bilan baham: |