2021 Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи



Download 25,06 Mb.
bet23/81
Sana14.04.2022
Hajmi25,06 Mb.
#550822
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   81
Bog'liq
Ўзбекистон маданияти ва санъати 2021

Парчин. Темурийлардан олдинги давр­да ва XIV аернинг 80-йилларигача пар-чиннинг бир неча тури мавжуд эди. Бу-лар орасида кенг таркалганларидан уч хилини ажратиш мумкин.
Биринчиси — куп кумли аралашма би­лан ёркин ранг ли нафис сопол тахтачада бажарилган парчин. Унинг ранглари бир-мунча ейилиб кетган.
Темур ва Темурийлар даврида феодал ва иньом қилишнинг
манбаларига кўрсатилгаи суюрғол деган тури кенг тарқалган эди.
Суюрғол шағзода ва обрўли бек ва амирларга берилар эди.
Бундан ташқари «тархон» номли мулкчилик мавжуд эди. Унга
кўра, ер, мулк ёки қўлидаги корхонанинг давлат хазинасига
тўланадиган солиқ мажбуриятлардан озод этилган.
Темур ва темрийлар давлати кучли, бой бўлганлиги учун тархон ёрлиқларини бериш кенг расм бўлган. Якубовский Ю.А такидлашича амирлар, беклар, оддий лашкар бошлари, амалдорлар, юқори табақа рухонийларнинг намоёндалари бўлган саоидлар, Сарой ичидаги амалдорлар тархон ёрлиқларини олганлар.
Амир Темур давридаёқ Мавауннахр маданиятининг юксалиши учун илк ютуқлар қўлга киритилди. У ўзи олиб борган харбий
юришларида кўпгина шахар қурилишлари ва сув иншоатларини
барпо этиш йўлларини кўриб келган шуни билан чет элларда олим,
файласуф, мусиқачилар, хунармандлар ва бошқаларни Самарқанд империясига олиб келган. ун кенг имкониятлар яратиб берган.Уларнинг ижодлари ва иш фаолятлари учун кенг имкониятлар яратиб берган.
Темур даврида биргинаСамарқанднинг ўзида хунармандларнинг кўплаб махаллалари ташкил топган. Масалан Сўзангарон (сузаначи), Охангарон (тошйўнувчи), Дергизчи (темирчилар) ва бошқалар фикримизни
исботидир.
Самарқанд Мовороуннахрнинг пойтахти, хамда Шарқ
мамлакатларнинг йирик савдо-хунармандчилик маркази
сифатида дуёнга танилди.
Хиндистон, Хитой, Эрон, Европа мамлакатлари билан олиб
борилган иқтисодий ва маданий алоқалар Мовороуннахрнинг
ижтимоий турмушига ижобий таъсир кўрсатди.
Мовороунахрнинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Шош, Кеш,
Насаф, Термиз, Басанд (Бойсун), Навандақ (Қизил сув бўйида
Деиовдан шимолда) каби шахардари хунармандчиликнинг кўплаб
тармоқлари вужудга келган. Тўқимачилик, металь ишлаб чиқариш,
бинокорлик ва кулолчилик хунармандчилигининг мухим етакчи
тармоқлари сифатида шаклланди.
Самарқандда тўқилган матолар Дунё бозорига чиқарилган. Ўрта
аср ёзма манбаларида олача, нарча, дубоха ва бошқа матолар кўп
учрайди. Самарқандда оддий матоларни охарлаш ва уларга гул
солиш кенг тарқалди. Бу даврда шиша ва чини идишлар, кўза,
қадах, дори-гиёх сақланадиган идишлар, лаган, ликобча тайёрлаш
расм булди. Масалан: Е.М. Массон фикрига кўра, Гурии Амир
мақбараси ва Улуғбекнинг шахар ичкарисига хос саройи махсус
тайёрланган рангли шиша ёки ойнлар билан безатилган.
Кулолчиликда тараққиёт юқори поғонага кўтарилди. Оддий сопол
идишлар чинни идишлар билан тенглашди. Уларнинг сифати ва
безаги бетакрордир.
Мовороунахрнинг Бухоро, Самарқанд, Кеш, Марв каби
шахарларида ёғоч ўймакорлиги хунармандчиликнинг юксак тамони
сифатида шаклландн. Усталар эшик, панжалар, устунларга шарқона
услубда нақш ўйиб туширганлар. Бу нақшлариинг бир —бирига
туганмас уйғунлиги кишиларнинг диққатини ўзига жалб қилган.
Самарқанд хақиқатдан хам ўз ишлаб чиқариш ва гўзал
хунармандчилиги билан дунёга машхур бўлган. Амир Темур
тасавурида бу шахар дунёнинг энг йирик ва гўзал шахарларидан
(масканларидан) бирига айлантиришкерак эди.
Шунинг учун Темур тимсол сифати пойтахт атрофида барпо этилаётган шахар ва қишлоқлар хамда истирохат боғларини дунёнинг машхур
шахарлари номи билан аташни буюрган. Масалан: Дамашқ, Миср, Боғдод, Матрит, Фориш, Боғи шимол, боғи Эрам кабилар хам
шулар жумласидандир.
Амир Темур бошлаган кўпгина қурилишлар Мирзо Улуғбек
даврида давом эттирилди. Туркистоннинг яси шахридаги Ахмад
Яссавий мақбараси, Самарқанддаги Шохи Зинда мақбараси ва
масжиди, невараси Султон Мухаммадга аталган мақбара
(кейинчалик Гурии Амир), Бибихоним мақбараси ва мадрасаси,
Самарқанддаги Кук Сарой, Шахрисабздаги Оқ Сарой қурилиш
мажмуалари Темур ва Темурийлар даври маданиятидан дарак
беради.
Амир Темур «Оқ Сарой пештоқига бизнинг буюклигимизга
шубха қилсангиз бунёд эттирган иморатларимизга боқинг» деб
ёздирганлигининг хақиқатгўй амир, адолатли подшо, қаттиқ қўл
саркарда эканлигин яна бир бор тасдиқлаган.
Амир Темур вафотидан сўнг унинг орқасидан қоладиган
ворислар орасида йирик феодал уришлари авж олди. Темур асос
солган буюк империя хавф остида қолган эди. Чунки сохибқирондан
илгарн тўртала ўғлидан Жахонгир Мирзо, Мироншох, Умаршайх
Мирзо вафот этган бўлиб, фақат хуросан хокими Шохрух Мирзо
хаёт эди. Самарқанд тахтига Темурнинг набиралари Пирмухаммад,
Халил Султон, Мухаммад Султон ва Мирзо Улуғбеклар хам
давогарлик қилардилар.
Темур васиятига кўра, Самарқанд тахтига Жахонгир Мирзонинг
ўғли Пирмухаммад ўтириши керак эди. Лекин махаллий
феодалларнинг абжирлиги билан икки оға-ини ўртасида уруш
холати пайдо бўлиб, Халил Султон билан бир жангда Пирмухаммад
халок бўлди.
I406-I409 йиллар Халил султон Мовороунахрда хукумронлик
қилди. Уша даврда Шохрух Мирзо билан 1407 йилларда сулх
тузилиб, Хуросон ва Мовороуннахр чегаралари Амударё деб
белгиланди. Айнан шу давда Термиз шахрининг қальаси ва шахар
мудофа деворлари, хамда Ал—Хаким Ат Теримизий мақбаралари
таминланди.
Бу фикрни ўша замон тарихчиси хофизи Абру ва кейинчалик
В.В.Бартольд хамда Е.М.Массонлар такидлаб ўтишган.
Аммо бу тинчлик узоққа чўзилмади. Темурий шахзодалар
ўртасида тахт учун кураш-кучайиб кетди. Эрон Туркман томонда
қора-қуюнли кучлари, Туркистонда Худойдод ва Нуриддин
сингари йирик бек ва амирлар Мовороуннахрнинг марказлашган
давлатини тарқатиб юбориш учун асосий куч хисобланарди.
Худойдод бошчилигидаги ката қўшин Самарқандга бостириб
кириб, ахолини талаб, хонавайрон қилиб хатто Халил Султонни
асир қилиб олиб кетишга хам мувафақт бўлди. 1407— 1409 йилларда
феодал уришларни Хуросон хокими Шохрух Мирзо бостирди ва
Самарқанд тахтини ўғли Мирзо Улуғбекни (1409—1449) тайин
этди.
Мирзо Улуғбек расман отасига тобе подшо бўлсада, аммо
Мовороунахрни мустақл бошқаришга харакат қилди. У Темурнинг
кўпгина харбий юришларига қатнашган ва харбий Машқларига
қизиқса хам уришга Рағбати кам саркарда бўлган. Чунки у
табиатан илм марифатга ихлос қўйган инсон бўлган. Амир Темур
бошлаган қурилишнинг кўпчилиги Улуғбек даврида охирига
етказилди. Жумладан Бибихоним масжиди, Гўри Амир мақбараси ва
Шохи 3инди қурилиш мажмуалари қуриб битирилди.
Мирзо Улуғбек Ўрта аср Мусулмон Шарқининг энг гўзал ва йирик урилишларидан бири сифатида намоён бўлди.
Мирзо Улуғбекнинг илм Фан ва маданитяга бўлган ихлоси уни
яна бир буюк қурулиш қилишга чорлади. Бу ёдгорлик 1424—1428
йилларда Самарқанднинг шимолида Обирахмон ариғининг бўйида,
Кухак теппалигида бунёд этилган.
Улуғбек ўзиинг бутун кучини фалакиёт (астрономия), риозиёт
(математика), хандаса (геометрия), фикх (хуқуқшунослик)
фанларини ривожлантиришга бахшида этиб, ўз расадхонасини
қурдирди.
Самарқанд расадхонасини Шарқнинг буюк алломаси Умар
Хайёмнинг Нишопурдаги расадхонасидан хамда Носириддин Тусий
расадхоналаридан ўзининг замонавий ва катталиги билан фарқ
қилсада, аммо уларнинг қурилиши асос қилиб олинган эди.
Расадхонанинг доира айлана хажми 46 метрни ташкил қилади. У
цилиндр бўлиб, уч ошиёнали бинодан идорат булган. Т.Н.Кори
Ниёзийнинг такидлашича, сакстант деб аталувчи ускуна 2 метр
чуқурликда туш чизиғи бўйлаб ўрнатилган, оралиғи 31 см
келадиган 2 та ўзаро паралел ёй (формаси) шаклида бўлган.
1908-йилда расадхона устида қазиш ишлари олиб борган
архиолог В.Д.Вяткин фахри секстант (устурлоб)нинг ер ости
қисмини топган. Самарқанд секстанти ўша даврда Шарқдаги
маьлум бўлган секстларнинг эиг каттаси хисобланган. Амир Темур
ва Улуғбек даврида амалга оширилган ишлар Мовороунахр
маданиятини жахоншумул ахамиятини оширди. Уларнинг фаолияти
нафақат сиёсатда, балки иқтисодий тадбирларни мамлакат
турмушга жорий этиб, илм-фан ва маданият тарақиётида хам ўз
самарасини берди.
Амир Темур сиёсат бобида жахонгирлик қилган бўлса хам,
Мовороунахр илм марифатини ривожлантириш учун дунёнинг
турли маданий марказларидан ва ўз ватанимиз хосибларини,
хунармандлари хуллас фозилу — рисолаларни кўчириб келтирди.
Амир Темур даврида сарой амалдорларнииг кўпчилигини илимли
кишилардан иборат бўлган. Темур набираси Мирзо Улуғбекни
ўқитиш ва тарбиялаш учун Қозизода Румийдек олимларни кўчириб
келтириб, уларга шароит яратиб берган. Бу эса Темурнинг илм —
марифатта ва маданиятга ихлоси баланд бўлганлигини кўрсатади.
Амир Темур даврида асосан Фан ва маданият маркази
вужудга келтирилган бўлса, Улуғбек даврида эса илм ва маданият
сохасида йирик ютуқлар қўлга киритилган.
Ми-рзо Улуғбек ўз замонасининг энг етук алломаларидан бўлиб
етишди. У ўзи қурдирган мадрасаларда хам мударислик қилган.
Буюк мутафакир Алишер Навоий айтганидек, унинг назарида
осмон хам паст бўлган. Мирзо Улуғбек ташабуси билан Самарқанд
фалакиёт мактаби ишлаб турган.
Улуғбек ўз атрофида илимга чанқоқ кишиларни йиққан ва
уларни тарбиялаганлар. Унинг истедодди шогирдларидан бири Али
Қушчи ўз даврининг «Птоломейи» деган ном билан машхур бўлган.
Самарқанднинг илмий ва адабий мухит маркази сифатида шон —
шухрати Шарққа кенг тарқалган. Бу илмий мухитга шоирлар хам
иштирок этиб, Бадахшондан-Махмуд Бадахшоний, Қаршидан —
Мовлоно Мир Қарший, Бухородан — Исмоил Бухорий,
Тошкенддан — Аьлойи Шоший каби олимлар келиб турганлар.
Самарқандда фалакиёт мактаби ката ютуқларни қўлга киритди. Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи ўзларининг бутун фаолиятининг натижалари сифатида бир неча асарлар яратди. Улардан «Зижи Кўрагоний» асари ўрта асирлар фалакиёти фанинг дурдонаси хисобланади.
Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда бой кутубхона ташкил
этилиб, унда 15 минг жилдли китоб сақлаиган. Юқорида қайд
этилган асар хам Улуғбек вафотидан сўнг Али қушчи томонидан
тўлдирилади ва кенгайтирилади. Асарнинг сақланиб қолиши ва
жахоншумул ахамиятга эга бўлишида Али Қушчининг хизмати
каттадир.
Академик Қори Ниёзий тасдиқлаганидек, Улуғбек ва унинг
мактаби эришган ажойиб ютуқ учинчи даражали алгебрик
тенгламага олиб келган бир градус ёйнинг синусини аниқлаш
бўлди.
Улуғбекнинг «Зинжи жадиди Кўрагоний» асари Самарқанд
расадхонасйнинг самарали махсули бўлиб, классик фалакиётнинг
назарий ва амалий масалаларини ўз ичига олади.
Асар икки қисмдан иборат бўлиб, назарий муқадима ва
жадвадлардан ташкил топган. Агар муқаддимаси 3 қисимга
бўлинганда биринчи қисми—сана ёки йил хисобига бағшланган.
Унда Араб, Юнон, Эрон, Хитой ва уйғур харқларининг келиб
чиқиши хақида тўла маьлумот берилади.
Илмий тақвими, сана ёки йил. хисоби, деб ёзган эди. Қори —
Ниёзий тарих ва фалакиётнинг мухим пойдеворларидан биридир.
Шунинг учун қадим замонлардаёқ фалакшуносларнинг энг мухим
вазифаларидан бири таквимни (календарь) такомиллаштиришдан
иборат бўлган. Шунинг учун Улуғбекнинг жадвали шу
масалалардан бошланади.
Муқаддиманинг иккинчи қисмида юддузларнинг баландлиги ва
улар ўртасидаги масофа, меридиан чизиғи, узунлик ва кенгликни
ўлчаш йўллари кўрсатилади.
Учинчи қисмида қуёш ва ойнинг харакати баён қилинади. қуёш
ва ой тугилишини олдиндан аниқланиш масалалари кўрсатилган.
Асарнинг жахон фалакиётшунослигида тутган ўрни жуда
мухимдир. Улуғбекнинг фалакиёт мактаби шу сохадаги мухим
кашфиётлар учун хам пойдёвор бўлиб хизмат қилди. XVI асрнинг
бириичи ярмида Конерникнинг ва XVII асрнинг бошларида
Кеплернинг фалакиёт сохасидаги ютуқлари Улуғбек мактабининг
тарихий ютуқлари шубхасиз мухим рол ўйнаган.
Темур ва Темурийлар даврида Самарқанд Мовороунахрнинг
Хирот, Хуросоннинг йирик маданий марказларига айланди. Бу
даврда. Замахшарий, А.Журжоний, Мухаммад Солих, Али Шоший,
Исмоил Бухорий, Абдурахмон Жомий, Саккокий, Восифий каби
забардаст олимлар ва маданият арбоблари етишиб чиқди. Улар
орасида буюк аллома Алишер Навоийнинг тутган ўрни мухимдир.
Алишер Навоий ўзбек халқининг улуғ шоири ва мумтоз мутафаккир
Фоний (ўткинчи) тахаллуси билан ижод қилиб, Зулисонайн деган
ном билан машхур бўлди.
Алишер Навоийнинг мутафакирлиги Шарқ классик адабиётида
анъана тусини олган хамсачиликда ўзини яққол намоён қилди.
Унинг 1483 йилда «Хамса»нинг биринчи достони «Хайрат ул —
Аброр» (яхши кишиларнинг хайратланиши), ва кейинги 1484—1485
йилларда ёзган «Фарход ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабьаи
Сайёр» (етти сайёра), «Сади Искандарий» (Искандар девори)
достонлари жахон адабиётининг шох асарлари қаторидан ўрин
олди. .
Алишер Навоий 1488 — 1501 йилларда бир қанча илмий ва
тарихий асарлар яратди. Тарихий манбалар ва «Шохнома» каби
асарлар асосида. «Тарихи мулки ажам» (Ажам подшолари тарихи)
асарини, шоир ва марифатпарвар Сайид Хасан Ардашер хақида
«Холати Алишер» номи биографик — баддий асар, «Рисолаи
муаммо» асарини эса муаммо жанрида ёзди.
1491 йил XV асриинг 400 дан шоирларининг фаолиятидан
намуналар олиб, «Мажалис ул —нафоис» (гўхал мажлислар) номли
асрни ёзди. У устози Абдурахмон Жомийга атаб, «Хамсатул
мутахайирин» (беш хайрат)ни, дўсти Хусайн Байқаро ва
бошқаларга ёзган мактубларини тўплаб, «Муншоат» (Мактублар)ни
тузди. Аруз назарияси хақида «Мезон ул —авзон» (Вазнлар ўлчови)
номли асарни ёзиб қолдирган.
Алишер Навоий меросининг ката қисмини лирика ташкил
қилади. У Сади Шерозий, Хофиз Шерозий, Хусрав дехлавий,
Низомий Ганжавий каби Шарқнииг мумтоз — шоирларини Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий, Лутфий каби ўзбек
дунёвий адабиёти намоёндаларининг адабий аньаналарининг давом этиради. Узбек лирикасининг жахонга танилиб, қардош
озарбайжон, тожик, туркман ва бошқа халқларнинг шериятига
самарали та.сир кўрсатди.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, мустақл Ўзбекистон
халқининг маданий қадриятлари тикланаётган бир даврда Темур ва
Темурийлар даври маданияти жахон халқлари маданиятининг
тарақиётига гуллаб — яшнаган яқин ва ўрта Шарқнинг маданий
даври деб киритилади. Темур ва Темурийлар давлатининг ўша
давридаги иқтисодий тараққиёти, худудий бирлиг, Дунёқарашнинг
яқинлиги, тил бирлиги каби умуминсоний — маданий
хусусиятларига шундай хулоса келтиришни тақазо етади.

Download 25,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish