Бухоро амирлигда курилган тарихий обидалар (11-20asrlar)
Bola Hovuz (18asr.boshlari-20asr)Ismoyil Somoniy maqbarasi (9-10asrlar)
Chashmai Ayub qabristoni (1380 yoki 1384/85)Abdullaxon madrasasi (1596/98)
Modarixon madrasasi (1556/57)Baland masjidi (16asr boshlari)
Gaukushon ansambli (Masjid,Minora,Madrasa), (16asr)
Zayniddin Xoja xonaqohi (1555)Poi Kalon ansambli (12-14asr)
Labi Hovuz ansambli (16-17asr)Ko‘kaldosh madrasasi (1568/69)
Nodir Devonbegi madrasasi (???)Nodir Devonbegi xonaqohi (1620)
Ulug‘bek madrasasi (1417)Abdulazizxon madrasasi (1652)
Bola Hovuz masjidi (1712)Sayfiddin Boxarziy maqbarasi (13asrning ikkinchi yarmi-14asr)Buyonqulixon maqbarasi (14asrning ikkinchi yarmi,15yoki16asr)
Namozgoh masjidi (12-16asrlar)Fayzabod xonaqohi(1598/99)Chor Minor madrasasi (1807)Sitorai Mohi Xossa Buxoro Amiri saroyi (19asr oxiri 20 asr boshlari)
Chоr Bаkr (shayx Jubayra sulolasi dafn etilgan joy) (1560/63
Россия мустамлакаси даврида Туркистонда маданият ва санъат
Режа
1. ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Ўзбекистон маданияти ва санъати.
2. Архитектура ва тасвирий санъат. Рус ва Европа китоб санъатининг кенг ёйилиши.
3. Кино санъатининг кириб келиши. Худойберган Девоновнинг (1877-1940) фаолияти.
4. Туркистонда амалий безак ва халқ санъати.
Х удойберган Девонов - биринчи ўзбек фотосуратчиси ва кинотасвирчиси
Ҳукмдор Худойберганга ўзининг суратини олишни буюрган, кейин эса уни ўз девонига ишга таклиф қилган.
Худойберган Девонов 1879 йилда туғилган. Болалигидан билимга чанқоқлиги ва ижодий истеъдоди билан ажралиб турган. У араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Қизиқувчан ўсмир немис тилини ўргана бошлаган ва бу келгусида унинг тақдирини белгилаб берган.
Гап шундаки, ХIХ аср охирида Хоразмнинг ўша пайтдаги ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон II немис-меннонитларнинг бир неча оиласига ўлкада яшашига рухсат берган. Уларнинг энг ёши улуғи Вилгелм Пеннер ёки маҳаллий одамларнинг тили билан Панор бувада қизиқувчан Худойберган биринчи марта фотоаппаратни кўрган ва ундан фойдаланишга рухсат сўраган. Кейинчалик Панор бува шогирдининг муваффақиятларидан хурсанд бўлиб, унга фотоаппаратни совға қилган.
Шундай қилиб 1903 йилда Худойберган Девонов Хиванинг миноралари ва ҳамюртларини суратга ола бошлаган. Аввалига бу диний уламоларнинг қаттиқ қаршилигига учраган. Бироқ фотосуратчини ҳар қандай янгиликка қизиққан Муҳаммад Раҳимхон ўз ҳимоясига олган. У нафақат хон, балки истеъдодли шоир ва бастакор сифатида тарихда қолган. Ҳукмдор Худойберганга ўзининг суратини олишни буюрган, кейин эса уни ўз девонига ишга таклиф қилган.
1907 йилда Худойберган Девонов Хива хонлигининг бир гуруҳ вакиллари билан бирга Санкт-Петербургга сафар қилган. Ташрифдан сўнг делегация раҳбаридан Россия пойтахтида бир неча кун қолишга рухсат сўраган. Бу ерда 29 ёшли Худойберган фото сирларини ўрганишни давом эттирибгина қолмай, кинематография билан ҳам қизиқиб қолган. У она юртига қайтиб, Хоразмга биринчи киноаппаратни олиб келган.
Афсуски, Худойберган Девоновнинг ҳаёти фожеали якунланган. 1936 йилда Сталин қатағонлари авжига чиққан даврда у "халқ душмани" сифатида ҳибсга олинган ва тўрт йилдан сўнг отиб ўлдирилган.
Хива ёғоч ўймакорлигининг ривожида Ота Полвонов ва Сапо Боғбековларнинг ижодий фаолияти алоҳида ўрин тутади. Бу мактаб ўймакорлиги бошқа мактабларга қараганда ўйма нақшларининг майдалиги, заминининг камлиги, новдаларнинг зичлиги, бадиий тузилиши жиҳатидан ўйноқилиги,яъни новдаларнинг спиралсимонлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Самарқанд ёғоч ўймакорлиги мактабида эса ўймаларнинг майдалиги, нақш намунасининг мураккаблиги, ўсимликсимон гириҳ ва гулли гириҳ нақшларининг кўп ишлатилиши билан ҳамда ўйма юзасининг рангланиши ажралиб туради. Ижодкор усталар Акдухофиз Жалилов, Асатилло, Нурилла Нарзуллаевлардир.
Тошкент ўймакорлиги мактабининг йирик намоёндаларидан Сулаймон Хўжаев, Мақсуд Қосимов ва Ортиқ Файзуллаевлардир. Тошкент мактабининг бошқа мактаблардан фарқи шундаки, ўймасининг кўп қаватлиги, ўртача чуқурликда ўйилиб, ислимий, геометрик, рамзий нақшлар кўпроқ ишлатилади.
Қўқон ёғоч ўймакорлиги мактаби ҳам ўзига хослиги билан бошқа мактаблардан ажралиб туради. Йирик усталардан Ҳайдар Нажмиддинов ва Қодиржон Ҳайдаровлардир. Бу мактаб ўймакорлигининг маҳобатлилиги, йириклиги, ўймаларнинг чуқурлиги ва кўп қаватлилиги билан фарқланиб туради.
Сулаймон Хўжаев 1866 йили Тошкентдаги Сузук ота маҳалласида яшовчи уста ва дуродгор Насруллохужа оиласида дунёга келди. Ёшлик даврида Сулаймон отасига ёрдам берар, лекин кўнглида ёғоч ўймакорлигини ўрганишга бўлган истак тобора кучайиб борди. У 17 ёшида уста Искандар Мирзаёқубов устахонасида, сўнгра 1891 йилдан эса ўша даврдаги ёғоч ўймакорлигининг паргори усталаридан бири Тошпўлат Аюбхужаевга шогирд тушиб, ёғоч ўймакорлигининг сир-асрорларини ўрганди.
Сулаймон устозини ҳурмат қилар, қийинчиликларни сабр-жидам ҳамда ўта меҳнатсеварлиги билан енгиб ҳақиқий уста бўлишга астойдил ҳаракат қиларди. Кекса устоз Тошпўлат Аюбхўжаев вафот этгач, унинг санъатини давом эттирди. Устоздан эсталик бўлиб қолган асбоблар ёрдамида Сулаймон ўзи мустақил равишда жуда кўп дурадгорлик ишлари деразалар, эшиклар, дарпардалар ясади.
Уста С. Хўжаев 1931 йилда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Бутунроссия касблари кўргазмасида нақшланган курсичаси ва қуш қафаси билан иштирок этиб, ана шу ажойиб ишлари учун “За полезные труды” бронза медали ва диплом билан тақдирланди. Бундан ташқари С.Хўжаев жуда кўплаб кўргазмаларда ўзининг ижод намуналари билан иштирок этди. 1923 йилда Росия қишлоқ хўжалик ҳунармандчилик кўргазмасида, 1927 йилда ҳалқлар санъати кўргазмасида қатнашиб 1-даражали диплом билан тақдирланди. 1937 йилда Парижда бўлиб ўтган санъат ва техника кўргазмасида қатнашиб юксак баҳо олди.
Уста Сулаймон Хўжаев Ўзбекистон халқ усталари ичида биринчи бўлиб 1932 йилда Меҳнат қаҳрамони унвонини олди. Ёғоч ўймакорлигининг Тошкент мактаби, намаёндаларидан бири, паргори устаси С. Хўжаев 81 ёшида 1947 йилда вафот этди.
Тошкент ёғоч ўймакорлиги мактабининг яна бир йирик намоёндаларидан бири Мақсуд Қосимовдир.
Мақсуд Қосимов 1905 йил Тошкент шаҳрида ҳунарманд оиласида таваллуд топди. Тоғаси Мирсоат Исамуҳамедовдан дурадгорлик сирларини ўрганди ва 16 ёшидан дурадгор бўлиб ишлай бошлади.
1935 йилда Тошкент шаҳрида ҳунармандчилик ўқув-ишлаб чиқариш комбинати очилди. Мақсуд мазкур ўқув-ишлаб чиқариш комбинатига ўқишга кириб тез орада ёғочга, ганчга, тош ва металга гул ўйиш сирларини ўрганди.
Шу даврнинг кўзга кўринган ёғоч ўймакорлиги усталаридан қўқонлик Абдураззоқ Абдурахмоновдан ислимий, Тошкентлик Сулаймон Хўжаевдан паргори нақши ва Тошкентлик Насриддин Зияқориевдан панжара ясаш сирларини ўрганди.
Мақсуд Қосимов кейинчалик Халқ хўжалиги музейи (ҳозирги Бадиий кўргазмалар дирекцияси, 1933-34 йиллар), Москвадаги Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон павильонларини (1937-40 йиллар) жозибадор қилиб безаган бўлса 1940–42 йилларда Қирғизистоннинг Фрунза (ҳозирги Бишкек) шаҳридаги ҳунармандчилик ўкув-ишлаб чиқариш комбинатига ишга таклиф қилинди ва нафис ёғоч ўймакорлик санъатидан ёшларга сабоқ берди.
М. Қосимов 1943 йилда Муқимий театри учун учта эшикни, 1943-46 йиллари Навоий театри қурилишида иштирок этиб ганчкорлик ишларини ҳамда ўриндиқлар суянчиғини ўйма нақшлар билан безади. Мақсуд Қосимов ўймакорлик ишлари билан бирга меъморий обидаларини таъмирлаш ишларида ҳам иштирок этди. Жумладан уйи (ҳозирги халқ Амалий санъат музейи) эшик ва устунларини қайта таъмирлади.
Ҳозирги кунда уста Мақсуд Қосимовнинг яратган нафис асарлари Тошкент, Самарқанд, Москва, Санкт-Петурбург ва бошқа чет эл музейларида доимий экспонант сифатида сақланиб келмоқда. Уста Мақсуд Қосимов 1965 йилда вафот этди. Бугунги кунда унинг ишларини шогирдлари О. Файзуллаев, Ҳ. Қосимов, А. Шокиров каби шогирдлари давом эттириб келмоқдалар.
Ёғоч ўймакорлигининг йирик мактабларидан бири Хива ёғоч ўймакорлик мактабидир. Хивалик усталарнинг ижоди ҳам ўзига хослиги, бетакрорлиги, нафислиги билан ажралиб туради. Ушбу мактабнинг намоёндаларидан бири Ота Полвоновдир.
Ота Полвонов 1867 йилда Хивалик ёғоч ўймакор уста Полвон Абдусатторов оиласида дунёга келди. У болалик даврлариданоқ ёғоч ўймакорлиги санъатига мехр қўйди ва дастлабки сабоқни бобоси уста Абдусаттордан, кейинчалик эса отаси уста Полвондан санъат сирларини ўрганди. Хивадаги кўпгина биноларнинг дарвоза, эшик ва устунларини безашда қатнашди.
1934 йилда О. Полвонов кўҳна таъмирлаш ишларида иштирок этиб наққош Абдулло Болтаев тайёрлаган ахта ёрдамида устун ва эшикларни қайта таъмирлади. Аркдан ташқари Тошҳовли, Нуриллабой саройи ва бошқа ва қадимий биноларни қайта таъмирлаш ишларида иштирок этди.
Ота Полвонов ва наққош Абдулла Болтаев ҳамкорлиги кўп муваффақиятларга олиб келди. 1937 ийлда Парижда бўлиб ўтган Санъат кўргазмасида Ота Полвоновнинг А. Болтаев тайёрлаган нақш андозаси асосида ўта нафис, юксак маҳорат ва дид билан ишлаган ўйма устуни юксак баҳоланди. 1940 йилдан бошланиб 7 йил мабойнида бунёд этилган Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Катта Академик Опера ва Балет театри биносининг Хива залида фойелари учун эшикларни жозибадор ва гўзал нақшу нигорлар билан безади. 1962 йилда эса Урганч вакзали учун икки ва тўрт табақали эшикларни, Бадиий кўргазмалар дирекцияси учун эшик ва устунларни ёғоч ўймакорлигининг Хива услубига хос бетакрор нақш композициялари билан безади.
Ота Полвонов умрининг охиригача ёғоч ўймакорлигининг Хива мактабини ривожига беқиёс ҳисса қушди. У 1972 йили 105 ёшида вафот этди. О. Полвонов безаган осору атиқалар ўзининг нафислиги, ўзига хослиги ва гўзаллиги билан ажралиб туради. У ўзи эгаллаган санъат сир-асрорларини ёшларга ўргатиб келди. Унинг шогирдларидан бири Сафо Боғбековдир.
Сафо Боғбеков 1904 йилда Хивалик ёғоч ўймакор уста Боғбек Абдураҳмонов оиласида таваллуд топди. У дастлабки ёғоч ўймакорлиги санъати сир-асрорларини отаси Б. Абдурахмоновдан, кейинчалик эса ўша даврнинг машҳур ёғоч ўймакорлиги устаси Ота Палвоновдан ўрганди. У устози О .Полвонов ҳамкорлигида кўплаб ёғоч ўймакорлиги ишларини амалга оширди.
Жумладан, Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий театри ва Урганч темир йўл вокзалида ҳамкорликда иш олиб борди.
С. Боғбеков 1970 йилда “Ўзбекистон” теплоходи ички безаклари учун 8 турли намоёнлар, 1974 йили Урганчдаги “Интурист” мехмонхонасининг тантаналар зали учун иккита деворий намоённи анъанавий ислимий ўйма нақш санъати билан безади. Кўплаб жамоат ва турар жой бинолари учун ўйма эшиклар, устунлар, дарвозалар ва уй-рўзғор буюмларидан қутича, лавҳ, хонтахта, курси ва бошқа бир қатор буюмлар тайёрлади, Хива шахридаги кўплаб меъморий обидаларни қайта таъмирлаш ишларида иштирок этди.
Республикамизда кенг-кўламда ривожланган ёғоч ўймакорлик мактабларидан яна бири Қўқон ёғоч ўймакорлик мактабидир. Ўйиб бажарилган санъат асарининг монументаллиги, йириклиги, ўймаларнинг чуқурлиги, кўпқаватлиги, ўйилган юзанинг фақат юзига тўқроқ ранг бериб кейин мойлаш Қўқон мактабига хос бўлиб, унинг ривожига Ҳ. Нажмиддинов, Ҳ. Умаровларнинг хиссаси беқиёсдир.
Ҳайдар Нажмиддинов Қўқон шаҳрида 1850 уста Нажмиддин оиласида дунёга келди. У ёғоч ўймакорлиги сир-асрорларини отасидан ўрганди ва қўқон ёғоч ўймакорлиги мактабини яратди, унинг ривожига муносиб ҳисса қўшди. Ҳ. Нажмиддинов 1890 йиллардан Қўқонда ўйма нақшли эшиклар ва устунлар яратган, биноларнинг шарафа, муқарнасларини безашда, мусиқа асбобларига бадиий ишлов беришдаги моҳирлиги билан шуҳрат қозонган. "Паранг" ("устаси паранг") лақабини олган. Ёғоч ўймакорлигида қўлланиладиган нақш турининг паргори усулида кенг кўламда фойдаланиб уй-рўзғор буюмларидан кўп қиррали курсилар, лавҳ ва қутичаларнинг ўзига хослиги, жозибадорлиги ва гўзаллиги билан ажралиб туради.
Ҳайдар Нажмиддинов яратган ёғоч ўймакорлик буюмлари бугунги кунда “Халқ Амалий Санъати” ва бошқа музейларда доимий экспонат сифатида сақланиб келинмоқда. У 1921 йилда вафот этди. Ҳ. Нажмиддинов ўзининг юксак маҳорати ва бошқа бетакрор санъати сирларини бир қатор шогирдларига ўргатди. Қўқон ёғоч ўймакорлик мактабининг йирик вакилларидан бири Қодиржон Ҳайдаров шулар жумласидандир.
Қодиржон Ҳайдаров 1899 йили Қўқонлик атоқли наққош Ҳайдар Нажмиддинов оиласида дунёга келди. У дастлабки ёғоч ўймакорлиги санъатини отасидан ўрганди. Қодиржондаги болаликдан санъатга бўлган иштиёқ аста-секин унга ёғоч ўймакорлиги сир-асрорларини қунт билан ўрганишга, сабр-тоқатли бўлишга ўргатди. У ўзи муслақил равишда уй- рўзғор буюмлари, қутичалар, стол, курси ва хонтахталарни нафис ва бежирим қилиб безаб эл эътиборига тушди. Қ. Ҳайдаров дастлаб 1923 йилда Москвадаги халқ хўжалиги кўргазмасида хизмат қилди. У уй-рўзғор буюмларини паргори нақшлари билан ва маҳобатли ёғоч ўймакорлигида ислимий нақшлардан фойдаланди.
1925-29 йилларда Қўқондаги Наримонов номидаги интернатда тўгарак раҳбари, 1929-31 йилларда ёш дурадгорлар тўгарагига бошчилик қилди. 1931-33 йилларда ўқишини давом эттирди. 1933-54 йилларда "Янги маъдан" артелида дурадгор, ёғоч ўймакори ва 1954-57 йилларда эса Қўқон музейида таъмирловчи бўлиб ишлади. У ўзининг фаолияти давомида кўплаб эшик, устун, курси, хонтахта, қутича ва бошқа турли буюмларни ёғоч ўймакорлиги билан гўзал ва жозибадор қилиб безаб шуҳрат қозонди.
Бугунги кунда Қодиржон Ҳайдаров қолдирган Қўқон тарихи музейидаги крават, Тошкентдаги Тарих (аввалги Ленин музейининг Тошкент филиали) музейнинг эшиги, Халқлар Дўстлиги саройининг эшиги ва бошқалар унинг ўймакор санъати анъаналарини янги мотивлари билан бойитганини кўрсатади. Қодиржон Ҳайдаров 1963 йилдан Ўзбекистон Халқ рассоми , 1970 йили Республика Ҳамза мукофоти совриндори, бир неча орденлар соҳиби бўлган. Ёғоч ўймакорлигининг ислимий ва паргори устаси, ажойиб санъат соҳиби Қ.Ҳайдаров 1983 йилда Қўқон шаҳрида вафот этди.
Самарқанд ёғоч ўймакорлиги мактаби бошқа мактабларга қараганда ўймаларнинг жуда майда ўйилиши, композициянинг мураккаблиги, яъни геометрик, ўсимликсимон ва гулли гириҳ композициялари ҳамма замин ва рельефларини лаклашдан бошланади. Асосан чинор, дуб, бук ва терак ёғочлари ишлатилади. Мазкур мактабнинг намоёндалари Абдуҳофиз Жалилов ва Нурилла Нарзуллаевлардир.
Абдуҳофиз Жалилов (1869-1954) дурадгорлик, ёғочсозлик ва ёғоч ўймакорлиги санъати устаси номи билан халқ орасида танилган. У даслаб уста Неъматдан ҳунар ўрганган. Синчли уй қуриш, эшик, сандиқларга безак бериш сир-асрорларини пухта ўрганган. А.Жалилов уста Файзулло ва уста Абдуқодир Боқиевлар билан биргаликда ишлаб, улардан муқарнас ва гириҳ тузишни ўрганган. Калантаров уйининг мураккаб шакли шипи, Хўжа Ахрор масжиднинг шифти ва Хўжа Юсуф масжидини қуриб, улардаги дурадгорлик, ёғочсозлик ва ўйма ишларини бажарган.
Самарқанд ёғоч ўймакорлик мактабининг йирик вакилларидан бири Нурилла Нарзуллаевдир. У 1870 йили Самарқандлик уста Нарзулла оиласида таваллуд топди. Н. Нарзуллаев дастлабки ёғоч ўймакорлик сабоғини отасидан ўрганди. Кейинчалик ўзининг тинимсиз меҳнати, изланишлари натижасида халқ орасида ўймакор уста сифатида шуҳрат қозонди. У эшик ва дарвозаларни нафис ва юксак маҳорат билан безар экан, нақшнинг ислимий ва паргорий усулларидан кенг-кўламда фойдаланди. Пардознинг чока ва пах турларини қўллаб ўзига хосликка эришди. Н.Нарзуллаев Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасининг Ўзбекистон павильонига икки табақали, дилали эшикни ўйма нақшлар билан безади ва иши юксак баҳоланди. Нурилла Нарзуллаев 1939 йилда вафот этди.
Қадим замонларда қаерда марказлашган давлат шаклланган бўлса, шу жойда ҳунармандчлик, илм-фан, санъат гуркираб ривожланган. Янги-янги саройлар, уй-жойлар, мадраса, масжидлар қурилган, албатта уларни қурганда бинони мустаҳкамлигини, гўзаллигини ошириш мақсадида устунлар, дарвозалар, эшиклар ёғочдан ишланган. Уларнинг кўпчилиги нақшинкор бўлиб бугунги кунгача кишиларни ҳайратга солиб келмоқда.XIX аср бошларида Хива хонлиги тахтига Қўнғирот сулоласи вакиллари келганларидан кейин Хива шаҳрини қайта қуриш ишлари бошланиб кетди ва шаҳарда бир талай янги иншоотлар барпо қилинди. Хива хонлари ва амалдорлари томонидан қурилган биноларни Хоразмнинг ёғоч ўймакор усталари ўзларининг чиройли, улуғвор устунлари ва бежирим дарвоза ҳамда эшиклар, панжаралари билан безаганлар. Бу санъат асарларини яратган усталар ўз даврида номлари достон бўлган инсонлар бўлиб, уларнинг ишларини ҳозирда фарзандлари ҳамда шогирдлари давом қилдирмоқдалар. XIX асрда яратилган меъморий иншоотлардаги санъат асарларида қуйидаги ёғоч ўймакор усталарнинг исмлари ҳар замонда ислимий нақшлар орасида учраб туради.Машҳур халқ устаси кошинпаз, наққош Абдулла жин Шайхлар қишлоғидан, Машариф наққош Мевастон маҳалласидан, Маткарим наққош, Момит ўрачи ва ўғиллари Болта ўрачи, Хўжа ўрачи, Абдураҳмон уста Маткарим уста ўғли (Сапо Боғбековни бобоси), Ота Полвонов, Боғбек Абдураҳмонов каби усталар ўз ҳунарлари ила хон ва унинг амалдорлари томонидан қурилган иншоотлардаги дарвоза, эшик ва устунларни қалб қўрлари ила яратганлар. Қадим Хоразмда ҳар бир уста ёғоч ўймакорлигининг маълум бир соҳаси бўйича ижод қилган. Масалан: – машҳур усталар авлодидан бўлган Сафо Боғбеков, отаси Боғбек Абдураҳмонов, бобоси Абдураҳмон Маткаримовлар фақат қўштабақали ўйма дарвоза ва эшиклар ишлаш билан шуғулланганлар, усталардан Момит ўрачи ва унинг ўғиллари Болта, Хўжа ўрачилар фақат нақшиндор устунлар ишлаганлар, Хиванинг машҳур халқ устаси Ота Полвонов кўпинча ўймакор устун ишлаб, айрим вақтлардагина қўштабақали эшиклар ясаган, Шайхлар қишлоғида яшаган машҳур халқ устаси Абдулла жин бир вақтда ўймакор устунлар учун тут ва гужум дарахтларидан устун тагликлари ҳамда кошинпазлик, наққошлик санъати билан шуғулланган. Ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланадиган усталар наққошлар билан ҳамкорлик қилиб такрорланмас санъат асарларини яратганлар.
Дешон қалъанинг Мевастон маҳалласида яшовчи Машариф наққош устун ва устун тагликлари учун “улги”лар чизган, Ичон қалъалик наққош Абдулла Болтаев бир вақтнинг ўзида қўштабақали дарвоза, эшик, устунларга улгилар чизиб қолмасдан сангтарошлар ва ганчкорларга ҳам ислимий ва гиреҳ нақшларни Хоразмни айланма нақшлари билан уйғунлаштириб улгилар чизиб берган. Машҳур халқ устаси Ота Полвонов шогирди Сапо Боғбеков билан биргаликда наққош Абдулла Болтаев улгиси асосида 1937 йилда устун тайёрлаган, ушбу устун Париждаги халқаро кўргазмага юборилган ва юқори баҳо олган (олтин медаль ва 1-даражали диплом билан тақдирланган).
Ота Полвонов 1867 йилда Хиванинг Гандимён қишлоғида қурувчи уста Полвон оиласида туғилган. Унинг бобоси Абдусаттор ва отаси Полвонлар ўз замонасининг қўли гул усталари бўлиб, бир талай ҳунарларни (қурувчилик, ёғоч ўймакорлиги, дурадгорлик, ганчкорлик) ривожлантириб, халқ хизматига кўплаб шогирдларни етказиб берганлар. Уларнинг қадоқ қўлларида сайқал топган қўштабақали дарвозалар, эшиклар, кичик ва улуғвор ўймакор устунлар бугунги кунда ҳам уларга тикилган кўзларни ҳайратга солиб хоразмлик усталар санъатини нақадар бетакрор эканлигини яна бир бора исботлаб турибди. Ота Полвонов 13-15 ёшларга кирганда ёғоч ўймакорлиги сирларини бобосидан ўргана бошлаган. Кейинчалик катта-катта қурилишларда усталарни ёнларида юриб уста бўлиб етишган. У ёғоч ўймакорлигида жуда кўп нақш турларидан фойдаланиб, такрорланмайдиган нақш композицияларини яратган.
Ота Полвонов ўз ижодий фаолияти давомида “беш қиррали”, “турунж”, “қўштаноп” нақшлар ва айланма чексиз нақшлар устида иш олиб борган ҳамда бу нақшларни ўз жойида ўз вақтида қўллаб билган. 1935 йилда Хива шаҳрида очилган “Умид” артели қошида наққошлик, ўрачилик цехи очилиб, унга Абдулла Болтаев ва ўрачиларнинг бош устаси Ота Полвоновлар бошчилик қилганлар, шу орада уларга Тошкентдан нодир бир устун ишлаш тўғрисида таклиф келган, устун нақшини Абдулла Болтаев тайёрлаб, қолган ишларни Ота Полвонов ишлаган. 1943 йилда Тошкентдан инженер-қурувчи С.Н.Полупанов келиб “Умид” артели билан шартнома тузиб, Алишер Навоий театри учун ўйма нарвон (зинапоя), эшик ва бошқа нақш ишларини буюрган. Бу ишларни нақшлари Абдулла Болтаев қўлидан чиққан. Ота Полвонов ва унинг шогирдлари Дадажон Абдуллаев, Сапо Боғбеков, Хўжа Аҳмад Оллаевларнинг самарали меҳнатларини маҳсули тайёр бўлгач, Абдулла Болтаев уларни Тошкентга юборган. Кейинчалик (1947) усталар Алишер Навоий театрининг Хива залини ёғоч ўймакорлиги санъатининг энг яхши намуналари билан безаганлар.
Қуйида биз сизга журналист, “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси “Амалий санъат” музейиниyu илмий ходими марҳум Анвар Исмагиловни “Халқ усталари” деб номланган илмий мақоласидаги Ота Полвоновнинг сўзларини келтирамиз: “Қадимда ёғоч ўймакор усталари фақат буюртма асосида ишлашган. Ёғоч ишланишдан олдин махсус тайёрланган, аввалига бўйига томон қараб шохлари кесилган ва гўнг ёки сомонга кўмиб қуритилган. Дарахтлар навига қараб уч йилдан етти йилгача қуритилган. Кейин ишлаш жараёни бошланган. Хива усталари ёғочнинг табиийлигини сақлаш ва узоқ муддатга чидамли ҳамда чиройли бўлиб туриши учун унга ҳеч қандай бўёқ уришмаган. Ёғоч ўймакорлигида ота-боболаримиз қадимдан ҳар хил ёғочлардан турли мақсадларда фойдаланиб келганлар. Ёғоч материаллари табиий гулига, рангига, товланишига, ҳидига қараб аниқланади. Хива усталари ўз ишлари учун энг яхши гужум, қайроғоч, тут, кўк терак, ўрик, олмурут, қарамон каби маҳаллий дарахтларнинг энг аъло навларини ишлатганлар. Ёғоч ўймакорлигида нақш композицияларини чизиш, ўлчаш ва бошқа ишларда бир қанча ўлчов асбоблари ишлатилган. Масалан, чизғичлар, паргор (циркул), қаламлар, кнопкалар, ўчирғич, учбурчаклар, транспортёр ва бошқалар”.
Кўпчилик ҳолларда ўймакор усталар нақш улгисини наққошлардан олишган, шунинг учун улар наққошлар билан ҳамкор бўлиб ишлаганлар. Лекин айрим ҳолларда устанинг ўзи ҳам наққош, ҳам ҳаттот ва ўймакор бўлган. Ота Полвоновнинг шогирди машҳур халқ усталарининг зурриёди Сапо отанинг айтишича, наққошлар мадрасани тамомлаган, тарихни билган, мусиқа ва адабиётдан яқиндан таниш бўлганлар. Улар “улги” чизиш учун 5-7 йил устага шогирд тушишган. Кўпчилик ҳолларда ҳунар отадан болага мерос тариқасида ўтган. Ана шундай усталар шажарасидан бирини қуйида келтирамиз.
Ёғоч ўймакор халқ устаси Маткарим ибн Муҳаммад (1768-1859) Хивадаги Гандумкон қишлоғида ёғоч ўймакори оиласида туғилган. Наққош ва ўймакор. Унинг ўғли Абдураҳмон (1832-1928) Гандумкон қишлоғида туғилган. Хоразмда машҳур ёғоч ўймакори ва наққош Боғбек Абдураҳмон ўғли (1873-1954) Гандумкон қишлоғидан бўлиб, отасидан ҳунарини ўрганиб, 16 ёшида уста даражасига етган. У Ота Палвонов, Абдулла Болтаевлар билан ҳамкорликда Исфандиёрхоннинг қабулхонаси, почта, хастахона (касалхона), Исломхўжа мадрасаси ва минораси қурилишида қатнашган. Ўғли Сапо Боғбеков (1904-1978) ота-боболарини анъанасини давом қилдириб кўзга кўринган уста бўлиб етишади ва 1920 йилдан кейин мустақил эшик ва устунлар ишлаб бошлаган. Машҳур уста Ота Полванов ва Абдулла Болтаевлардан наққошлик сирларини янада пухта ўрганган, улар билан бирга ишлаб жуда кўп санъат асарларини яратган ҳамда авлодлар ишини давом қилдириб кўплаб шогирдлар тайёрлаган. 1972 йилда унинг ташаббуси билан Хива шаҳрида очилган “Ёғоч ўймакорлиги” гуруҳида ҳар йили ўнлаб ёшлар ўқиб-ўрганиб, қадимги Хоразм санъатини ҳозиргача асраб авайлаб келмоқдалар. Хива шаҳри ёдгорликларидаги ўйма нақшли эшик, дарвоза, ўра (устун) ва ўра тош (устун таги)лардаги нақшларни таҳлил қилиб қаралса, уларнинг нақшларидан қайси юз йилликка мансуб эканлигини билиш мумкин. Чунки бу ўйма нақшлар бир-биридан нақши билан фарқ қилибгина қолмай, уларнинг кўпчилигида ишланган йили ва устанинг номи, Қуръон оятлари ва ҳадислар ҳамда алломаларни ибратли сўзлари битилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |