2021 Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи



Download 25,06 Mb.
bet26/81
Sana14.04.2022
Hajmi25,06 Mb.
#550822
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81
Bog'liq
Ўзбекистон маданияти ва санъати 2021

БУХОРО ТОҚЛАРИ
Тоқи Тиргарон
Абдуллохон фармойишига кўра қурилган Тоқи Тиргарон (яна бир номи Тоқи Рўғангарон) тўртбурчак шаклида бўлиб, саккиз қиррали катта гумбази тўртта кесишган равоқлар устига ўрнатилган. Остида жувоз ёғи билан биргаликда, овчилар учун милтиқ, патронлар сотиладиган дўконлар бўлган. Бу тоқ тимлар умумий савдо марказига қўшилган ҳолатда бир хил тизимда фаолият юритган. Савдо растаси Кўкалдош мадрасасидан бошланиб, Регистондаги дўконлар билан биргаликда фаолият юргизган. Бу эса савдо ишлари учун қулай имконият яратган.Тоқи Тиргарон бузилиб кетган. Иншоот бино қилинган жой вилоят мусиқали драма театрининг аввалги биноси яқинидадир.
Тоқи Ордфурушон Тоқи Ордфурушон қадимий арк жанубида XVI асрда Абдуллохон даврида Буюк Ипак йўл и ёқасида қурилган. Тоқ кўчалар уч томондан туташган жойда бўлган. Усти берк бозор. Бош гумбази ичкариси саккиз қиррали тўртта кесишган равоқлар устига ўрнатилган. Бухоро шаҳрини ун билан таъминлаб туриш мақсадида бу маҳсулот савдоси битта гумбаз остида ташкил қилинган. Ун захираси, асосан, Ғиждувон, Вобкент, Гала осиёдаги сув тегирмонлари орқали таъминлаб турилган. Тоқ 1930 йилгача ишлаб турган. Шундан сўнг Арк атрофидаги барча бинолар, жумладан, Доруш-шифо, Хўжа Ниҳол, Бозори Гўсфанд мадрасалари, хонақои Усто Руҳий, мадрасаи Шодимбий, Тоқи Тиргарон, Тоқи Ордфурушон, масжиди Поянда ва бошқалар бузиб ташлаган. Булар ўрнида инқилоб байрамлари ўтказиб турилган.
Тоқи Заргарон
Ўтмиш қадриятларидан бири Тоқи Заргарон – халқнинг бебаҳо маданий меросидир. Тоқи Заргарон Абдуллохон тимининг шимол томонида – чорраҳада жойлашган. Унда ўттиз олтита заргарлик дўконлари бўлган. Бу миёнсарой квадрат тузилишига эга. Чор дара ва тўрт атрофи гумбазли долондан иборат. Миёнсарой гумбази, унинг остидаги тоқи равоқларнинг конструкциям диққатга сазовор. Гумбаз квадрат хонадаги саккиз равоқ устига ўрнатилган. Тим жойлашган бозор Чорсу деб юритилган. Шоир Мушфиқий ўз қасидасида бино қурилган йилни кўрсатади: “Мушфиқий баҳр сол тарихаш зи дар рақам Чорсуи хони жаҳон”. Ифодадаги “Чорсуи хони жаҳон” жумласидан абжад ҳисобида 990 ҳижрий, яъни 1582 милодий йил келиб чиқади.
Ўз вақтида Токи Заргарон атрофида заргарлик устохоналари, ҳар хил дўконлар, қўнғироқсозлик устохоналари жойлашган. Савдо маркази ҳинд карвонсаройи ҳамда жамоат йиғиладиган жойларга яқин бўлганлиги сабабли архитектура жиҳатидан анча қулай жойда барпо қилинган. Турли безаклар берилган бозор, тим дўконлар қаторида карвонсарой ҳам бирлашиб, ўзига хос архитектуравий кўринишни ташкил этган.

Download 25,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish