89
га оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг усту-
вор йўналишларини
белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий
фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модерни-
зация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа
ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган “Ўз-
бекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси” таълим тизимида таълим беришни таълим олувчига йўналтирил-
ган концепция асосида ташкил этишга қўйилган илк қадамдир.
Таълим беришни таълим олувчига йўналтирилган маркетинг концепцияла-
ри асосида ташкил этиш таълим муассасаларини рақобатбардошлигини оши-
риш ва янги имкониятлардан фойдаланишга қаратилган маркетинг стратегия-
ларидан фойдаланишни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг
стратегик мақсадларига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор
ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш,
инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш, соҳада
соғлом рақобат муҳитини шакллантириш,
унинг жозибадорлигини ошириш,
жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, таълим жараёнига рақам-
ли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш каби йўналишлар кира-
ди.
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони
2020 йилда бакалавриатда 361739 нафарни, магистратурада 11734 нафарни
ташкил этиб сўнги уч йилда 1,5 баробарга ошган. Олий таълим йўналишлари ва
мутахассисликлари Классификаторига 329 та таълим йўналиши ва 582 та магис-
тратура мутахассислиги киритилган. 2019/2020 ўқув йилида 59 та олий таълим
муассасисида сиртқи таълим, 10 та олий таълим муассасасида кечки таълим шак-
ли жорий этилган. Республиканинг кўплаб олий таълим муассасасида хорижий
олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма диплом дастури асосида
кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Сохада таълим қамровини оширишга қара-
тилган стратегик йўналишлар туфайли таълим олувчилар салмоғи ҳам йиллар
давомида ўсиб бормоқда. Амалга оширилаётган ишлар салмоғи ҳам йиллар да-
вомида кенгайиб бормоқда.
Таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий бошқариш мураккаб,
зиддиятли
бўлиб, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари ёки хизматлар соҳасининг
бозор тан оладиган кўпгина тармоқларини бошқаришга нисбатан қийинроқ-
дир. Асосийси, таълимда нафақат бозор учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш
билан чекланади, балки жамият ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий, маъна-
вий-маърифий ва бошқа эхтиёжларини таъминлашда муҳим омил бўлган мехнат
ресурсларини тайёрлаш ва такомиллаштириб боришни амалга оширади. Шу
90
сабабли таълим тизимини бошқариш, таълим хизматлари
бозорини тартибга
солиш ва уни замонавий маркетинг концепциялари асосида ташкил этишда таъ-
лим олувчига йўналтирилган ва уларнинг эхтиёжлари нуқтаи назаридан ёндо-
шиш талаб этилади.
Таълим хизматлари бозори – маркетингнинг янги истиқболли соҳаси
ҳисо-
бланади. Шу муносабат билан таълим хизмати соҳасидаги маркетингшунослик
ва мониторинг муҳим аҳамият касб этади. Фаолиятни айни мана шу томонини
кучайтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
28-январдаги 48-рақамли “Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги таълим хизмати ва
маркетинги бозорини шакллантиришни жадаллаштириш бўйича тадбирлар
тўғрисида” ги қарор йўналтирилган эди. Унда ҳар бир таълим муассасасида мар-
кетинг хизматини барпо этиш кўзда тутилган. Айни мана шулар талаба ўқишни
тугатгач ишга олувчи корхонанинг манфаатларини мувофиқлаштиришга даъват
этилган. Таълим муассасаси буюртмачининг эҳтиёжи ва талабаларни қанчали
қондиришга эришса, фаровонлашиш учун унинг имкони шунчалик ошиши на-
зарда тутилган эди.
Замонавий таълим хизматлари бозоридаги маркетинг қуйидаги вазифалар-
ни амалга ошириши лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: